ЖИНСИЙ ЗАИФЛИКНИНГ олдини олиш ЙЎЛЛАРИ

ЖИНСИЙ ЗАИФЛИКНИНГ олдини олиш ЙЎЛЛАРИ

ЖИНСИЙ ЗАИФЛИКНИНГ олдини олиш ЙЎЛЛАРИ Жинсий заифликнинг олдини олиш йўлларини ўрганмоқчи бўлганларга китобимизнинг биринчи қисмида берилган “Простатитнинг олдини олиш йўллари” бўлимини тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқишларини тавсия қиламиз.

Ундаги тавсиялар нафақат простатитга учраганлар, балки бошқа хил касалликларга дучор бўлган беморлар ва соғлом эркаклар учун ҳам зарурдир. Агар ҳар бир эркак уларга амал қиладиган бўлса, ҳаётининг катта қисмини соғлом ва бахтиёр ўтказади. Қўшимча равишда қуйидагиларни келтиришни лозим топдик.

• Авваллари жинсий ожизлик 40 ёшдан ошганларда кўпроқ учраган бўлса, охирги йилларда 20-25 ёшли эркакларда ҳам тез-тез учраб турибди. Жинсий ожизликнинг “ёшарганлиги” шифокорлар учун одатий ҳол бўлиб қолди. Бунга доимий стрессли вазиятларда ишлаш, депрессия, қўрқув, ҳаяжон, тажрибасизлик, чарчоқ, тунлари билан компьютер олдида ўтириш натижасида уйқудан тўймаслик, камҳаракатлилик, ва бунинг оқибатида қон айланишининг бузилиши сабаб бўлмоқда. Натижада кўп ёшлар жинсий алоқа пайтида ожизликни сезмоқдалар.

• Соғлом турмуш тарзи, доимий эрталабки бадантарбия машкдари, спорт билан шуғулланиш, жисмоний меҳнат қилиш, кўпроқ пиёда юриш, тартибли жинсий ҳаёт кечириш жинсий заифликни олдини олишда катта аҳамиятга эга.

• Қаттиқ чарчаш, кўп асабийлашиш, оилавий можаролар ва стресслар потенцияга ва организмнинг умумий соғлигига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун бундай ҳолларнинг олдини олишга ҳаракат қилинг, акс ҳолда тиббий ва табиий воситалар ёрдамида даволанишнинг фойдаси йўққа чиқиб кетаверади.

• Депрессия — кишини жинсий заифликка олиб келадиган энг осон йўллардан биридир. Депрессияга
учраган беморлар ҳаётдан лаззатланиш қобилиятини йўқотадилар, бу эса эрекция пайдо бўлиши учун жуда катта тўсиқдир. Бундай кишилар ўзига бўлган ҳурмат ва келажакка бўлган ишончни йўқотадилар, ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмаслигига ишонадилар. Шунинг учун депрессияни шифокор назорати остида нафақат руҳий, балки дори-дармонлар ёрдамида ҳам даволаш керак.

• Жимоъга ҳаётга лаззат берувчи восита эмас, балки ҳар кунги вазифа, деб қарайдиган кишилар кўпинча жинсий заифликка учрайдилар. Шу сабабдан касбига ёки динга ёхуд илмга муккасидан кетганлар унга тез гирифтор бўладилар. Шунинг учун ҳар нарсада ўртамиёна бўлиш: жинсий лаззатларга ҳаддан зиёд берилиб кетмаслик, ва шу билан бирга тарки дунё қилиб ундан воз кечмаслик керак.

• Агар бундан олдин потенция муаммоларига дуч келган бўлсангиз, танангизни жуда исиб кетишдан ва совқотишдан асранг. Акс ҳолда муаммо яна тезда қайтиб келиши мумкин.

• Эрекцияни тиклаш ёки яхшилаш учун қўлларни олдинга чўзган ҳолда ўтириб-туриш энг яхши машқлардан бири ҳисобланади. Бир кунда ушбу машқ 50-100 марта бажарилса, кичик тос соҳасини қон билан таъминланиши яхшиланади, у ердаги аъзоларда регенератив жараёнлар тезлашади.

• Айрим спортчилар тана мушакларини ривожлантириш ёки спортда юқори натижаларга эришиш учун гормонал воситаларни қабул қиладилар. Бу эса кўпинча жинсий заифликка олиб келади.

• Эрекциянинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган дори воситаларини қабул қилмаслик ёки уларни шифокор маслаҳати ва назорати остида қабул қилиш керак.

• Кеч уйланиш, жинсий ҳаётни кеч бошлаш ҳам организмнинг нормал физиологик ривожланиш жараёнларига салбий таъсир қилиб, бу нарса жинсий заифликка олиб келиши мумкин.

• 45 ёшдан сўнг эркаклар узоқ вақт давомида жинсий алоқа қилмасдан юришдан сақпанишлари керак, акс ҳолда бу жинсий ожизликка ва тез қаришга олиб келиши мумкин.

• Кузатувлар шуни кўрсатдики, жинсий алоқа билан доимий шуғулланиб юрадиган жуфтликлар жинсий пассив тенгдошларидан 10-15 йилга ёшроқ кўринар эканлар. Уларнинг терилари эластик ва силлиқ, юзларида ажинлар камроқ, қоматлари келишганроқ бўлар экан. Шунинг учун жинсий алоқаларни кеч қариликкача тўхтатмасликка, агар муаммолар пайдо бўлса тезда даволанишга ҳаракат қилиш керак.

• Жимоъ билан шуғулланиш тана қоматини чиройли сақлашга ёрдам беради. Бу ўзига хос тренажёр бўлиб, гавдани тетик қилади ва ортиқча килограммлардан қутилишга ёрдам беради. Бир марталик эҳтиросли жинсий алоқа учун эркак 200 кКал қувват сарфлайди, бу эса 15 дақиқалик югуриш машқига тенгдир.

• Жинсий алоқага муккасидан кетиш, уни ҳар куни ва қайта-қайта қилиш организмни ҳолдан тойдиради, йўқотилган ресурсларнинг ўрни тўлдирилмайди ва тез орада жинсий ожизликка олиб келади.

• Шифокорларнинг фикрича, меъёрда қилинадиган жинсий алоқа турли хил касалликларнинг олдини олувчи, иммунигетни кўтарувчи энг яхши ва ёқимли усул экан. Чунки бу пайтда тана умумий машқ қилдирилади, шериклар роҳатланадилар, хурсандлик ҳисси пайдо бўлиб, стресс ва зўриқишлар йўқолади.

• Шаҳватни қўзғатувчи препаратларни истеъмол қилиш қувватни вақтинча оширса-да, бора-бора организмдаги гормонлар ишлаб чиқариш жараёнининг бузилишига ва охир-оқибат жинсий ожизликка олиб келиши мумкин. Шу сабаб, шифокор маслаҳатисиз ушбу прспаратларни қабул қилиш тавсия қилинмайди.

• Кичик чаноқ бўшлиғи аъзоларини операция қилишга тўғри келса, бу нарса келажакда жинсий
фаолиятингизга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини шифокорлар билан маслаҳатлашиб олинг.

• Агар кичик чаноқ бўшлиғи ёки оралиқ соҳасида жароҳат олган бўлсангиз, албатта уролог маслаҳатига ҳам кириб чиқинг.

• Агар қандли диабет ёки гипертония касаллигига уч,- раган бўлсангиз, даволаш чоралари эректил функциянгизга қандай таъсир қилиши мумкинлигини олдиндан мутахассислар билан маслаҳат қилинг.

• Овқатдан тўймаслик, очлик, кам калорияли овқатларни истеъмол қилиш оқсилли моддаларнинг етишмовчилигига, қувватнинг камайишига ва оқибатда жинсий ожизликка олиб келиши мумкин.

• Ҳайвон ёғларини кўп истеъмол қилиш қонда холестерин миқдорининг ошиб кетишига олиб келади, бу эса томир касалликларига ва оқибатда импотенцияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун уларни истеъмолини максимал даражада камайтириш зарур. Бундан ташқари ширин десертларни, колбаса ва консерва маҳсулотларини, фаст-фуд (хот дог) маҳсулотларини истеъмол қилмаслик керак.

• Эркак организмига овқат билан бирга барча керакли озиқ моддалари, витаминлар ва микроэлементлар тушиши зарур. Бунда соат 14:00 гача калорияси кучли овқатларни, кечқурунга эса сабзавот ва сут маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

• Эркаклик қувватини ошириш ва эректил фаолиятни яхшилаш учун қуйидагиларни истеъмол қилиш тавсия қилинади: эчки сути, ўсимлик мойлари, укроп, бош пиёз, петрушка, наматак, саримсоқ,помидор, асал, қуритилган хурмо, писта, бодом, тариқ.

• Ҳар кунги рационга мева ва сабзавотларни кўпроқ қўшиш ичаклар фаолиятини яхшилайди, уларнинг перистальтикаси (тўлқинсимон ҳаракатланиши)ни кучайтиради. Бу эса организмни ҳар хил шлаклардан, заҳарлардан, ортиқча ёғлардан, ҳазм бўлмай қолган овқат қолдиқларидан тозалашга ёрдам беради ва оқибатда у ўзини-ўзи тезроқ тиклаб олади.

 

• Витамин А (Ретинол) етишмаса организмнинг қариши тезлашади, импотенция пайдо бўлиш хавфини ошади, эякуляция жараёни тезлашади, сийдик қовуғининг сфинктери бўшашади ва ҳ. к. Витамин А балиқ ёғи, жигар, тухум сариғи, сариёғ, қаймоғи олинмаган сут, қаймоқ, шивит, петрушка, исмалоқ, ўрик, сабзи, помидор, қовоқ ва бошқалар таркибида кўп бўлиб, уларни ҳар кунги рационда истеъмол қилиб туриш юқоридаги ҳолатларнинг олдини олади.

• Эректил дисфункцияда таркибида кофеин моддаси кўп маҳсулотлар (шоколад, қора ва кўк чой, кофе, кока- кола ва ҳ. к. )дан тўлиқ воз кечиш керак.

• Айрим пайтлар жинсий заифлик танадаги бирор жиддий касаллик (масалан, саратон)нинг аломати бўлиши мумкин. Шунинг учун эркак тез-тез омадсизликларга учраётган ва улар маълум бир давр (уч ойдан олти ойгача) давом этаётган бўлса, ҳар эҳтимолга қарши, шифокор кўригидан ўтиш тавсия қилинади.

• Умуман олганда жинсий соҳадаги муаммолар — бу тананинг эгасига огоҳлантирувчи “қўнғироғи” бўлиб, у организмнинг руҳий ёки жисмоний қисмида қандайдир камчиликлар борлигини ва уларга эътибор қаратиш зарурлигини билдиради.

(Visited 1 788 times, 1 visits today)

Related posts