ЖИНСИЙ ЗАИФЛИК

ЖИНСИЙ ЗАИФЛИК

Жинсий заифлик (импотенция, мижоз сустлиги, эректил дисфункция) — нормал жинсий алоқа қила олмаслик.


Машҳур психотерапевт Зигмунд Фрейд: “Импотенция — эркак ҳаётида энг кўп учрайдиган омадсизликдир”, деган эди. Чунки у эркаклик ғурурига берилган энг қаттиқ зарбалардан биридир.

 

Авваллари импотенция бош миядан бошланади ва бунда айб нотўғри руҳий тайёргарликда, деб ҳисобланар эди. Ҳозир эса эрекцияга деярли барча аъзолар бевосита ёки билвосита алоқадорлиги аниқланиб, улардаги хасталиклар ҳам сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Шунга кўра эректил дисфункциянинг қуйидаги турлари (|)арқпанади:

• Психоген (психологик, руҳий);

• Органик (физиологик);

• Аралаш.
80% ҳолларда жинсий ожизлик физиологик сабабларга эга бўлиб, фақат 20% ҳоллардагина руҳий факторларга боғлиқ бўлади.

Жинсий заифлик аёлларда ҳам учраб, фан тилида “фригидлилик” деб аталади. Фригидлилпк, яъни жинсий алоқага совуққонлик 2 хил бўлади. Биринчи хилида аёл умрида бирор марта ҳам лаззатланиш ҳиссиётини сезмагап бўлади. Иккинчисида эса олдин лаззатланишни ҳис қилган, аммо кейинчалик бирор сабаб туфайли жинсий майли йўқолиб кетган бўлади.

 

Жинсий ожизлик ушбу аёлларнинг ҳаёт тарзига, жамиятда ўзини тутишига ҳам таъсир қилади. Бундай аёлларнинг баъзилари инжиқ, фитначи, ҳаётдан норози, жанжалкаш бўлиб қолади. Бошқа бирлари жинсий лаззаг ололмагач меҳнат билан овунмоқчи бўладилар, ўзларини фанга, раҳбарлик лавозимларига, сиёсатга бағишлайдилар. Яна бир гуруҳлари “алам”ларини овқат ва ширинликлардан олиб, оқибатда семириб кетадилар.

 

Худди шундай шаклда жинсий ожизлик эркакларнинг ҳам ҳаёт тарзига ўз таъсирини • кўрсатади: уларнинг жинсий майли сусайиб, айримлари инжиқ, жанжалкаш, аёли билан аразлашса бир неча ойлаб “ярашмасдан юрадиган” бўлиб қолади.

Бошқалари эса илмга ёки динга муккасидан кетиб, тунлари билан ибодат қилиб чиқадиган ёки китоб ўқийдиган бўлиб қолади.

Яна бир гуруҳи 40 ёшгача оиласидан узоқлашгиси келмай юрган бўлса, энди кўпроқ ва узоқроқ меҳнат сафарларига кетишни тарафдори . бўлиб қолади. Ушбу хатти-ҳаракатларнинг асосида жинсий алоқадаги омадсизликдан қўрқиш, ундан ҳар қандай баҳоналар қилиб бўлса-да, қочиш ётади.

 

Жинсий заифлик мустақил касаллик бўлмай, балки кўпинча олдиндан мавжуд бўлган касаллик йўлдоши бўлиб боради. Илгари унинг барча турларини “импотенция” деган умумий ном билан аталар эди. Лекин кўп эркаклар вақти-вақти билан жинсий алоқага қодир бўлиб қоладилар. “Импотенция” атамаси эса жинсий алоқага умуман қодир бўла олмасликни билдиради.

 

Шунинг учун ҳозирги вақтда унинг ўрнига “эректил дисфункция” атамаси қўлланилмоқда. Хўш, эркак айрим вақтларда жинсий алоқага қодир бўладиган бўлса, қачон унга “эректил дисфункция” ташхиси қўйилади? — Қачонки жинсий алоқаларнинг 25 фоизи (ҳар тўрттадан биттаси) омадсиз бўлса, шундагина ушбу ташхис қўйилиши мумкин.

Эректил дисфункция (импотенция, жинсий ожизлик) — бу жинсий бузилиш бўлиб, агар вақтида ва тўғри даво қилинса, 95% ҳолларда бемор тўлиқ тузалиб кетади. Афсуски, кўп эркаклар шифокорга мурожаат қилишдан уялиб, ўзларини руҳий ва жисмоний азобларга қўйиб юрадилар.

 

Статистик маълумотларга қараганда дунё бўйича 40 ёшдан ошган 150 миллион эркак жинсий заифлик муаммосига дуч келган бўлиб, уларнинг бор-йўғи 10 фоизигина шифокорга мурожаат қилар экан. Нима сабабдан эркак шифокорга мурожаат қилмайди? Бунинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

• Ўзини ноқулай қис қилади ва уялади;

• Ўз-ўзидан тузалиб кетишига умид қилиб, кутади;

• Жинсий алоқа қилишга қаракат қилмайди ва шу сабабдан эрекция муаммоси у учун аҳамиятли эмас;

• Шифокорга борса муаммо янада жиддийлашиши мумкин, деб ўйлайди;

• Энди унга ҳеч нарса ёрдам бермаслигини билишдан қўрқади;

Эркак ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, унинг айрим ҳатти-ҳаракатларидан унда жинсий заифлик белгилари пайдо бўлганини сезиш мумкин. Қуйидаги ҳолларда аёллар безовталанишни бошлашлари мумкин:

• Эркак ҳеч қачон ўз ихтиёри билан жинсий алоқага хоҳиш билдирмайди;

• Аёли жинсий алоқага шама қилса ёки тўғридантўғри айтса, эркак инкор қилади;

• Жинсий алоқадан ҳар хил баҳоналар қилиб қочмоқчи бўлади (масалан, ишдан кеч қайтади, чарчаганини, боши оғриётганини, кеч бўлганини, эрталаб барвақт туриши зарурлигини баҳона қилади);

• Бирор арзимаган нарсани сабаб қилиб аёли билан урушади-да, кейин бир неча ойгача “ярашмасдан” юради;

• Кечгача (хотини ухлаб қолгунча) телевизор томоша қилади ва ҳ. к.

Эътиборли ва сезгир аёллар буни дарров пайқаб, эрларига ёрдам беришлари, уларга руҳий далда бўлишлари керак. Бу пайтда уруш-жанжал қилиш, тортишиш, камчилигини юзига солиш, жинсий алоқага мажбурламоқчи бўлиш аҳволни баттар ёмонлаштиради, эркакни ўзидан янада узоқташтиради. Энг яхши йўл — шифокорга бориш зарурлигини ётиғи билан тушунтириш.

Жинсий заифлик аломатлари
18-59 ёшлардаги эркакларнинг 30 фоизида жинсий заифликнинг бошланғич аломатдари сезилиши қайд этилган. Жинсий заифлик қуйидаги аломатлар билан ўзини намоён қилиши мумкин:

• Эрекция (таранглашиш)нинг умуман бўлмаслиги;

• Жинсий алоқа пайтида олатнинг етарли даражада таранг бўлмаслиги (бўшроқ бўлиши);

• Пайдо бўлган эрекцияни жинсий алоқанинг охиригача ушлаб туришнинг имкони йўқлиги;

• Эрталабки спонтан (ихтиёрсиз, ўз-ўзидан бўладиган) эрекцияларнинг йўқолиши. Нормада соғлом балоғатга етган ўсмир ва эркакларда вақти-вақти билан эрталаблар ўз-ўзидан эрекция пайдо бўлади;

• Тунги спонтан эрекцияларнинг йўқолиши. Соғлом эркакда уйқу пайтида эрекция пайдо бўлади. Бу ҳар кеча, айниқса, парадоксал уйқу босқичида, тахминан беш — олти марта бўлади. Тунги эрекцияларнинг бўлмаслиги закарнинг қон айланиши тизимида ёки иннервациясида муаммолар борлигини (масалан, қандли диабетда, невропатияда, организмнингхаришида ва ҳ. к. ) кўрсатади;

• Жинсий майл (либидо, хоҳиш)нинг камайиши;

• Жинсий майлнинг бутунлай йўқолиши;

• Шаҳват (эякуляция)нинг бўлмаслиги ва бошқалар.

• Вақтидан олдин эякуляция (жинсий алоқани бошлаши биланоқ, ёки ҳатто бошламасдан олдин шаҳватни тўкилиб қолиши).

Аслида, ушбу аломат эректил дисфункциянинг белгиси эмас, аммо кўп ҳолларда бу бошланаётган жинсий заифликнинг илк аломати ҳисобланади.

Жинсий заифлик сабаблари
Эркаклар орасида жинсий заифлик ёш ўтиши билан пайдо бўлади, деган янглиш фикр кенг тарқалган. Аслида бундай эмас — катта ёш потенция бузилишига таъсир қилмайди. Ёш ўтиши билан турли аъзо ва тўқималарда
касаллик пайдо бўлиш эҳтимоли кўпаяди ва айнан, ана шу хасталиклар жинсий ожизликка сабабчи бўладилар.

 

Эркакнинг ёши қанча катта бўлса — унда сурункали касалликлар бўлиш эҳтимоли шунча юқори бўлади. Бу хасталикларнинг бевосита жинсий соҳага алоқаси бўлмаса-да, аммо улар узоқ ёки доимий муддатга дорилар билан даволашга муҳтож бўлиши мумкин.

Баъзи дори воситалари эса жинсий қувватга салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, марказий нерв системасига таъсир қилувчи дори воситалари эректил дисфункцияга олиб келади. Бундай таъсир механизми психотроп дори воситаларига (нейролептиклар, транквилизаторлар, антидепрессантлар), кўпгина гипотензив (бета-адреноблокаторлар, марказий адреномиметиклар), биринчи авлод антигистамин воситалари (дифенгидрамин, хлоропирам, клемастин ва бошқалар)га хосдир.

Қуйидаги ҳолат ва касалликлар жинсий заифликка сабаб бўлиши мумкин.

• Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, алкоголизм. Алкогол қонда эркаклик гормонлари миқдорини камайтиради, жинсий майлни кескин сусайтиради, жинсий фаолиятга салбий таъсир кўрсатади. Аввалига қисқа вақт қон томирларини кенгайтирсада, кейин узоқ муддатга уларнинг спазми (қисилиши)га сабаб бўлади;

• Наркомания;

• Интоксикация (заҳарланиш);.

• Зино ва таносил касалликларини юқтириш;

• Иссиқ ҳаммом ва сауналарга кўп кириш. Юқори ҳарорат жинсий майлга салбий таъсир кўрсатади, қаттиқ исиган мояклар ичидаги сперматозоидлар ҳалок бўлади;

• Кўп ўтириб ишлаш;

• Семизлик жинсий заифликка тез олиб келувчи энг хавфли ва энг кўп учрайдиган сабаблардан биридир. Тана массасининг ҳар бир килограммга ортиши жинсий жинсий заифлик эҳтимолини 3-5% га оширади.

Яъни, бўйи 180 см, оғирлиги 80 кг бўлиши керак бўлган эркак 10 килограммга семирса, унда жинсий заифлик аломатлари (масалан, эрекциянинг умуман бўлмаслиги, жинсий алоқа пайтида олатнинг етарли даражада таранг бўлмаслиги, пайдо бўлган эрекцияни жинсий алоқанинг охиригача ушлаб туришнинг имкони йўқлиги, жинсий майл (либидо, хоҳиш)нинг камайиши, вақтидан олдин эякуляция) пайдо бўлиш хавфи 30-50% га ошади ва бундай кишиларнинг қар 100 тасидан 30-50 тасида ушбу аломатлар тез орада пайдо бўлади.

• Простатит;

• Цистит, уретрит, везикулит, орхоэпидидимит;

• Сийдик-таносил йўллари касалликлари;

• Гипертония (қон босимининг ошиши);

• Эпилепсия;

• Гиперлипидемия;

• Атеросклероз;

• Юрак хасталиклари;

• Асаб тизими касалликлари;

• Невротик бузилишлар, депрессия, стресслар;

• Ўзига ишончсизлик;

• Фарзанд бўлиб қолишининг олдини олишни ўйлаб асабийлашиш;

• Жуфтини йўқотган кишининг ўзини айбдордек ҳис қилиши (кўпинча жуфтининг ўлимидан сўнг эркак бошқа аёл билан жинсий алоқа қилмоқчи бўлса, ўзини олдинги аёлининг руҳи олдида айбдордек ҳис қилада ва натижада эрекция пайдо бўлмайди);

• Умуртқа поғонасининг миелодисплазияси;

• Умуртқалараро дисютарнинг шикастланиши;

• Операциялардан сўнг (умуртқа поғонаси, ичакларнинг пастки бўлимлари, сийдик қовуғи, простата безида амалга оширилган операциялар);

• Тарқоқ склероз;

• Умуртқа поғонасининг жароҳатлари;

• Закар (олат)нинг жароҳатланиши;

• Оғриқ билан кечадиган жинсий акт (хоҳ эркакда бўлсин хоҳ аёлда);• Узоқ давом этувчи ҳар қандай сурункали касалликлар;

• Оғир жисмоний меҳнат ва зўриқиш сабабидан чарчаш;

• Айрим дори препаратлари (масалан, антидепрессантлар, нейролептиклар, транквилизаторлар, гипертонияни даволовчи дорилар ва ҳ. к. )ни қабул қилиш;

• Яшаш тарзининг ўзгариши (яхши шароитдан ёмонига ўтганда: қамоқхона, касалхона, бошқа давлат ва ҳ.к.);

• Гормонал бузилишлар (масалан гипогонадизм ва бошқа касалликларда тестостерон етишмаслиги);

• Жинсий фаолиятни бошқарувчи бош мия марказларининг шикастланиши;

• Қандли диабет;

• Тамаки маҳсулотларини чекиш;

• Айрим кишилар жинсий ҳаётга муккасидан кетиб, жинсий алоқани кўп қиладиган, эротик киноларни кўп кўрадиган, кечаю кундуз шу хаёлларда юрадиган бўлиб қолади. Маълум бир муддатдан сўнг бош мия ва жинсий аъзолар, таъсирнинг ҳадцан зиёдлигидан, қўзғалмай қўяди ва эрекция бутунлай йўқолади. Аммо бу ҳолатни импотенция деб бўлмайди, чунки жинсий алоқалар ва таъсирларни бир неча кун ёки ҳафталарга тўхтатиб қўйиш қўзғалувчанликни яна меъёрга қайтишига олиб келади.

(Visited 9 899 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!