ЖИНСИЙ КУВВАТ ВА ОВҚАТЛАНИШ

ЖИНСИЙ КУВВАТ ВА ОВҚАТЛАНИШ

ЖИНСИЙ КУВВАТ ВА ОВҚАТЛАНИШ Жинсий ҳаётдаги саломатлик ва фаолликни алоҳида бир маҳсулот эмас, балки организмга барча зарур моддаларни етказиб берувчи тўғри танланган рацион таъминлайди. Албатта, тўғри овқатланиш ҳамма муаммоларни ҳал қилмайди, лекин жуда муҳим ўрин тутади.

 


Озиқ-овқат маҳсулотларининг жинсий майл ва қувватга бевосита таъсир кўрсатадиганлари:

– оқсиллар, шу жумладан, эссенциал аминокислоталар (уларни организм ўзи синтез қила олмайди);

– тўйинмаган ёғ кислоталари (кўпроқ ўсимликларда, денгиз маҳсулотларида бўлади);

– витаминлар билан организм мунтазам таъминланиши шарт;
– минерал моддалар.


Оқсиллардан ҳайвон маҳсулотлари муҳим ўрин тутади, бунда фақат гўштнинг ўзи эмас, балки бошқа ҳайвон маҳсулотлари ҳам кўзда тутилади. Ёши каттароқ ҳайвоннинг гўштида қўзғовчи моддалар кўпроқ бўлади. Балиқда бу моддалар камроқ, лекин унинг организмга фойдаси кўп. Ҳафтасига тўрттадан кўп бўлмаган миқдорда товуқ тухуми еб туриш лозим. Қимиз ҳам яхши фойда беради.

 

Жинсий қувватни оширишнинг сунъий воситаларини қўллагандан кўра табиий озиқ моддалар истеъмол қилган афзал.

* * *
Тарвуз аминокислоталарга бой, юракка ва жинсий органларга қон келишини яхшилайди.

* * *
Қора шоколад таркибида кайфиятни яхши- ловчи серотонин, севги ҳиссини кучайтирувчи фенилэтиламин бор.

* * *
Авакадо чидамлиликни оширувчи фолат кислота ва эркак жинсий гормонлари ишлаб чиқарилишини кучайтирувчи витамин В6 га бой.

 

* * *
Занжбил (имбир) жинсий майл ва жинсий қувватни оширади.

* * #
Сарсабил (спаржа) эркаклар ва аёлларда жинсий майл даражасини белгилаб берувчи модда – гистамин ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.

* * *
Банан жинсий майлга таъсир қилувчи микроэлементларга бой.

# # *
Қовоқ уруғи эркакларда тестостерон ишлаб чиқилишига, аёлларда эса жинсий майлни юқори даражада ушлаб туришга ёрдам беради.

# # #
Анжир жинсий майлни оширади ва жинсий қувватни кучайтиради.

# * *
Лосось жинсий алоқадан лаззатланишни яхшилайди.

# # *
Ёнғоқ асосий гормонлар мувозанатини ушлаб туради.

# # #
Асал жинсий майлни оширувчи нейротрансмиттерлар миқдорини кушайтиради.
Саримсоқпиёз жинсий органларга қон келишини яхшилайди.
Жинсий майлни пасайтирувчилар
ва оширувчилар


Пасайтиради:

– сигарета;
– порнография;
– алкоголь.

Оширади:
– хандон писта;
– пиёз;
– бадантарбия;
– иссиқ иқлим.

(Visited 850 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!