JINSIY MAYL BUZULISHLARI

Жинсий майл бузулиши

Жинсий майл бузулиши Гомосексуализм – айни жинсдаги шахсга нисбатан жинсий майл ҳис қилиш. Гомосексуализм латент ёки беркинган бўлиши мумкин, бунда турли психологик муаммолар туғилади. Аёллар гомосексуализми сапфизм, трибадия, лесбий севгиси; эркаклардагиси уранизм тер- мини билан белгиланган.

Садизм – жинсий шерикка жисмоний оғриқ келтиришга интилиш, сексуал қўзғалиш мақсадидаги азоб. Садистларга хос бўлган майл сексуал фантазиялар билан чегараланиши мумкин.

Мазохизм – жинсий шерикдан огриқ ёки қийноқ талаби.

Фетишизм – жинсий майлнинг тананинг алоҳида қисмига ёки ҳожатхона предметларига йўналтирилганлиги. Жинсий фетишизмлар экскрементлар, аъзолар, ҳид, соч, оёқ кийим, партнер терисининг ранги ва кўпгина бошқалар бўлиши мумкин.

Пигмалионизм – жинсий майлнинг ҳайкалга ёки тананинг тасвирига йўналтирилгани, шаҳвоний қўзғалиш мақсадида уларни кузатиш.
Нарциссизм ёки патологик аутоэротизм –
ўз танасини кузатишда жинсий суқланишнинг пайдо бўлиши.

Орализм – бунда оргазмга гениталийни шерик томонидан лаблар ёки тил билан қитиқлаш натижасида эришилади.
Бошқа жинсий бузилиишар ҳам кузатилади:

Педофилия – болаларга жинсий мойиллик;

Геронтофилия – қарилик ёшидагиларга жинсий мойиллик;

Некрофилия – ўликларга жинсий мойиллик;

Зоофилия – ҳайвонларга жинсий мойиллик;
Инцест ёки қон аралангуви – қондош қариндошларга (қариндошликнинг тўртинчи даражасигача) жинсий мойиллик;

Эксгибиционизм – бошқа жинс кишиси олдида жинсий аъзоларни яланғочлашга интилиш;

Пиролагния – жинсий қониқиш мақсадида оловни кузатиш;

Плюрализм – гуруҳли секс

(Visited 1 004 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!