ЖИНСИЙ МАЙЛ

ЖИНСИЙ МАЙЛ

Жинсий майл (либидо) — жинсий алоқага хоҳиш, эҳтиёж, рағбат, интилиш, инсондаги жинсий инстинктларнинг кўриниши, наслдан наслга ўтиб келадиган туғма механизмлар тўплами.

 

У бола балоғатга етиш даврида пайдо бўлиб, кейинчалик қариликда жинсий функциялар сўниши натижасида секин-аста йўқолиб кетади.

Ҳайвонларда жинсий инстинкт бутунлай биологик турни сақлаб қолишга, яъни авлод қолдиришга қаратилган бўлса, инсонда жинсий майл ўзининг биологик характерини анчагина йўқотиб, фарзанд қолдириш билан бирга кўпроқ лаззатланишга алоқадор бўлиб қолган.

 

Жинсий майлни қондириш жараёни доимо маълум бир мақсад (лаззатланиш ёки фарзанд қолдириш)га қаратилган, онгли равишда бажариладиган фаолият тариқасида ўтади. Инсонда жинсий майл кишининг иродаси, онгига итоат этади.

Жинсий майл эндокрин безлар тизими — гипофиз бези, мояк (эркакларда), тухумдон (аёлларда), буйрак усти безлари, қалқонсимон без ва бундам ташқари бош миядаги бир неча тузилмаларнинг фаолиятига, қондаги маълум бир гормонларнинг миқдорига, шунингдек ҳаёт давомида шаклланиб борадиган шартли рефлексларга боғлиқдир.

 

Эркакларда жинсий майлнинг ўзгариши жинсий фаолликнинг ҳамма кўринишларига — эрекция, эякуляция ва оргазмга таъсир кўрсатади.

Жинсий фаоллик жинсий ҳаёт даврида аввало инсоннинг индивидуал хусусиятлари (ёши, жинсий майли ва бошқалар)га қараб, ҳар хил даражада бўлади. Ҳар бир инсоннинг етуклик даврида ўз жинсий фаоллик мароми, меъёри ёки даражаси қарор топади.

 

У жинсий алоқа қилиб, нафсини қондиргач, одатда жинсий майл босилиб, сўнг аста-секин кучая боради ва навбатдаги алоқадаи сўнг яна босилиб қолади.

Бирор сабаб туфайли (масалан, сафарга кетиш, жуфтидан ажралиш ва ҳ. к. ) одат бўлиб қолган жинсий фаоллик мароми бузилса, жинсий майлни мажбуран тийиб туриш натижасида кўнгилга ҳар хил таъсир қиладиган турли ўзгаришлар пайдо бўлиши мумкин.

 

Бу ўзгаришларнинг қанчалик сезиларли бўлиши инсоннинг ёши, жинсий майлининг даражаси, мижози ва бошқаларга боғлиқ. Жинсий майлни мажбуран тийиб туриш одатда неврозсимон ўзгаришлар: уйқу бузилиши, кишининг тажанг бўлиши, жинсий мавзудаги гапларга кўпроқ эътибор бериши ва ҳ. к. ларда намоён бўлиб, маълум муддатдан кейин организм янги ҳолатга мослашгач, ўтиб кетади.

 

Бунда эркакларда бўлиб турадиган эҳтилом ўзига хос физиологик ҳимоя механизми бўлиб хизмат қилади. Эҳтиломдан сўнг одам енгил тортади.

Ҳар бир кишининг жинсий ҳаёти ҳар хил бўлиб, у кўпгина оШшларга — жинси, ёши, туғма ирсияти, қондаги гормонлари, асаблари, шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқдир.

Бир киши учун жинсий ҳаёт меъёр бўлиб ҳисобланган миқдор бошқа одам учун бўлиши мумкин бўлмаган, одатдан ташқари нарсадек кўриниши мумкин. Кўпгина инсонлар жинсий ҳаёт меъёрлари тўғрисида нотўғри фикрларда юришади.

Натижада ўзлари соғлом бўлсалар-да, менда сексуал камчилик ёки ўзгаришлар бор, деб ўйлаб юришади. Жинсий ҳаётнинг жадаллиги, яъни жинсий алоқаларнинг қанчалик тез-тез бўлиб туриши инсоннинг ёши, саломатлиги, туғма хусусиятлари, турмуш шароитлари, олган тарбияси ва ҳ. к. ларга боғлиқ.

Шуни билиб қўйиш керакки, 25-40 яшар эркаклар учун бир ҳафтада 2-3 марта жинсий алоқа қилиш меъёр ҳисобланиб, айримларга шу ҳам кўпдек кўринади.

Аммо баъзи эркаклар учун ҳар куни жинсий алоқа қилиш ҳам малоллик келтирмайди. Демак, меъёр тушунчаси нисбий бўлиб, ҳар бир эркакнинг ўз нормаси бўлади. Агар алоқадан кейин эркак ўзини яхши ҳис қилса, бу унинг соғлигига салбий таъсир кўрсатмаса, ҳолдан тойдириб қўймаса, кейинги кун иш фаолиятига ёмон таъсир қилмаса, жинсий алоқага яна эҳтиёж сезса, унда эҳтиёжига қараб давом эттиравериши мумкин. Лекин,ҳадцан ошиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эсдан чиқармаслик керак.

 

Етук сексуаллик даври деб ҳисобланадиган 27-50 яшарлик пайт жинсий фаолликнинг етарлича текис бўли- ши билан характерланади. 50 ёшдан кейин эса жинсий фаоллик аста-секин пасайиб, жинсий ҳаёт секин-секин сўниб боради.

(Visited 2 163 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!