ЖИНСИЙ АЪЗОЛАРНИНГ АНАТОМИЯСИ

ЖИНСИЙ АЪЗОЛАРНИНГ АНАТОМИЯСИ

ЖИНСИЙ АЪЗОЛАРНИНГ АНАТОМИЯСИ Мояк жуфт аъзо бўлиб, ёрғоқ ичида жойлашади. У овал шаклдадир, ички, ташқи юзалари, олдинги ҳамда орқа қирралари бўлади. Моякнинг юқори учи ва пастки учи тафовут этилади.


Чап мояк бироз пастроқда жойлашади.
Моякнинг орқа соҳасидан уруғ тизимчаси бошланади ва шу соҳада мояк ортиғи бўлади. Мояк ортиғининг бошчаси, пастки дум қисми ва улар орасида тана қисмлари мавжуд.

Мояк ташқи тарафдан оқ рангдаги фиброз тўқима билан ўралади.

Бу қават моякнинг орқа қиррасидан аъзонинг ичига киради. Фиброз қават мояк ичига кириб, аъзони бўлакчаларга ажратадиган тўсиқни ҳосил этади. Натижада мояк 250-300 бўлакчаларга ажралади.

Моякнинг ҳар бир бўлакчаси ичида 2-3 та уруғ бурама найчалар бўлади. Шу найчалар ичида эркаклар уруғи – сперматозоид етишади. Тўғри найчалар моякда ўзаро қўшилиб, тўрни ҳосил қилади.

Тўр соҳасидан 12-15 та уруғ йўли бошланади ва бу йўллар мояк ортиғининг бошчасига қадар давом этади. Мояк ортиғи ичида эса битта умумий уруғ йўли бўлади. Ўз навбати бу йўл уруғ тизимчасининг таркибидаги уруғни олиб кетувчигача давом этади. Уруғ олиб кетувчи йўл чов канали орқали қорин бўшлиғига ўтади ва сийдик қопчасининг остида якунланади. Девор уч қаватдан: ташқи фиброз, ўрта мушак ва ички шиллиқ қаватлардан ташкил топган.

Уруғ тизимчаси таркиби:
1) уруғ олиб кетувчи най;
2) мояк артерияси;
3) най артерияси;
4) мояк венаси;
5) най венаси;
6) нерв толалари.
Уруғ пуфакчалари

Уруғ пуфакчалари сийдик қопчасининг туби билан тўғри ичак орасида жойлашади. Пуфакчалар эркак уруғининг суюқ қисмини ишлаб чиқаради. Пуфакнинг суюқликни ўтказувчи найи бўлиб, уруғ олиб келувчи найга очилади. Бу икки найнинг қўшилиши натижасида уруғ отувчи най ҳосил бўлади. Уруғ отувчи йўл сийдик чиқарув йўлининг қисмига очилади.

Ёрғоқ
Уруғ тизимчаси чов канали орқали ўтадиган ҳосиладир. Унинг таркибида лимфа томирлари ва нервлар бўлади.
Моякнинг тараққиёти қорин бўшлиғида бошланади ва туғилиш олдидан, чов канали ли тушиб, ёрғоқ ичида пайдо бўлади. Ёрғоқнинг деворлари қуйидаги қаватлардан ҳосил бўлади:
1) тери;
2) гўштдор қават;
3) ташқи фасция;
4) моякни кўтарувчи мушак фасцияси;
5) моякни кўтарувчи мушак;
6) ички фасция;
7) моякнинг хусусий пардаси.

Гўштдор қават ҳар бир мояк учун алоҳида бўлади. Бу қават қорин олдинги деворининг тери ости қўшувчи тўқималаридан ҳосил бўлади ва силлиқ мушак толалари мавжуд.
Ташқи фасция қорин деворининг юзаки фасциясининг давоми бўлиб ҳисобланади.

Простата бези
Простата бези эркаклар сийдик чиқариш найининг бошланғич қисми соҳасида жойлашади. Без сифатида эркаклар уруғининг суюқ қисмини ҳосил этишда қатнашади. Простата бези эндокрин без сифатида тормон ишлаб чиқариб, қон таркибига ўтказади.

 

Без силлиқ мушак толаларидан ташкил топган бўлиб, мушак толаларининг қисқариши сийдик билан уруғнинг аралашувига йўл кўймайди. Простата безининг асоси сийдик қопчаси томон йўналган; учи чаноқ мушакларига туташган. Олдинги юзаси чаноқ-қов суякларига, орқа юзаси эса тўғри ичак томон қараган бўлади.

Простата бези чаноқ диафрагмасига тегишли фасция билан ўралган. Простатанинг асосий қисми безсимон ҳужайралардан ва силлиқ мушак толаларидан ҳосил бўлади. Безнинг найи
(20-30 та) сийдик чиқарун йўлииииг орқа деворига, уруғ дўмбоқчалари соҳасига очилади.

Эрлик олати
Эрлик олати ёрғоқ билан биргаликда эркакларнингташқи жинсий аъзоларини ҳосил этади.
Эрлик олати илдизи қов суягига бирикади ва олдинги соҳада эркин ҳолда бошчаси билан якунланади. Бошча ва илдиз соҳалари орасида олат танаси жойлашади.

Бошчанинг ўртасида сийдик чиқарув каналининг тешиги бор. Бошчанинг дорзал ва латерал юзаларида бўртиб чиққан қирра жойлашади. Ташқи юзасини ўраб олган тери қавати бошча соҳасида эркин ҳолда жойлашиб, юганча воситасида ғовак тана билан бирлашади. Терининг ички юзасида эса безлар жойлашади.

Эрлик олатини ҳосил этишда учта ғовак тана иштирок этади. Ғовак таналар силлиқ мускул ва эластик фиброз толалардан ҳосил бўлиб, эндотелий ҳужайралар билан тўлиб туради.


Жуфт ҳолдаги ғовак таналар оқсил парда билан қопланиб, бу парда ғовак таналар орасида тўсиқ ҳосил этади.
Тоқ ҳолдаги ғовак тана ҳам ташқи тарафдан оқсил парда билан қопланган бўлади ва бу ғовак тананинг ўртасида сийдик чиқарув канали жойлашади.

Учта ғовак тана умумий фасция билан ўралган бўлади. Унинг ташқи юзасида эса тери ости клетчаткаси мавжуд.
Ғовак таналар ичидаги бўшлиқлар қон билан тўлиши натижасида эрлик олатнинг ҳажми ўз

(Visited 2 145 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!