Jinsiy quvvatni pasayishi va uni davolash

jinsiy-aloqani-uzaytirish
jinsiy-aloqani-uzaytirish

ШАҲВОНИЙ ҚУВВАТНИНГ ПАСАЙИШ САБАБЛАРИ ВА
УНИ ДАВОЛАШ
ёши улғайиб, етмиш иккига етганда шаҳвоний қуввати заифлашган. Бироқ авваллари туғдириш қобилиятига эга бўлиб, унда шаҳвоний қувват ҳисси кучли бўлган, лекин уни ҳаддан ташқари кўп сарфлаган (хатда айтилишича), ҳозир маний аввалги ҳолидек кўп ва сероб, бироқ у суюқ, шунингдек, унда совуқлик ошиб кетган

Олатнинг туриши ва таранглашуви ўзгарувчан бўлиб, аввалги ҳолига ўхшамайди, яна у бўшашган ва камчиликлари янада ортган; ҳожат тугамай, мақсадга етмай ва иш битгунча чидамай, манийнинг келиши тезлик қиладиган, кейин титроқ келадиган ва лаззат сезилмайдиган бўлиб қолган.

1. Илмлардан биронтаси ҳақида тасаввур бермоқчи бўлган киши (сўровчининг) жавобидан оладиган билими кўр-кўрона бўлмаслиги ва эшитганларининг шубҳасиз (тўғри) эканига тўла ишониши томон йўллайдиган бир муқаддима езмаи илож йўқ. Шунда жавоб сўз қисқа ва чала қолмай, тугалланган бўлади. Шундай қилиб айтаман:

Мана шу кейинги иккиси дунёнинг боқиилиги учун зарур бўлиб, тана учун зарур эмасдир. Чунки биз шу аъзоси қирқилган кишиларни учратамиз, улар (шу аъзо) қирқиб ташлангандан кейин ҳам узоқ вақт яшаб юрадилар.

Модомики шундай экан, улуғ Тангри у(шу аъзо)ни таналар учун зарур бўлган учта бошқарувчи аъзо, яъни мия, юрак ва жигар билан боғлаган. (Бу аъзо) мана шу боғламлар орқали бошқарувчи аъзонинг ҳар биридан ўзи бажариши лозим бўлган иш учун маълум бир хил кўмакни олиб туради.

Бу боғловчилар эса (жинсий аъзо) билан (аъзолар) ўртасидаги воситадир. Масалан, (жинсий аъзо) ҳиссини асаблар воситасида миядан олади.

Туғма ҳарорат ва хаётий руҳни артериялар, яъни урадиган томирлар воситасида юракдан олади; оқиб келиб манийга айланадиган қонни эса урмайдиган томирлар (вена)лар орқали жигардан олади. Айтиб ўтганимиз бу муқаддиманинг фойдаси шундаки, мен шу нуқтаи назорагдан шикоят қилувчининг белгиларига назар ташлайман: агар уринг ҳиссиётида бирор ўзгариш юз бермаган бўлса, масалан, шикоят қилувчи киши аёлини кўрганда юролмай ўтириб қолса ва ниҳоят, шаҳвати қўзғалса, бундай ҳолда мен мия ва асабларни уларга хос бўлган дорилар билан даволайман.

Агар шикоят мана бундай бўлса: унинг ҳиссаси (жоиида) булса ҳамда (олати) қўзғалса, бироқ қўзғалиши заиф бўлиб у илан мақсадга етолмаса ва туғма ҳарорат унга ҳамроҳлик қилмаслиги сабабли лаззат егук бўлмаса, натижада унда қурқув, хижолат чекиш ва уялиш холатлари юзага келса, мен бундай холатларда юрак ва артерияларни даволайман.

Агар шикоят манийнинг оз ва совуққонлиги ёки бошқа бирор хил бузуқлиги: суюқлиги уни тугиб бўлмаслиги, совуқлиги, Қ0тиб ёки қуюлиб қолиши, рангининг қизил, кўк ёки қорага айланиши, ёки ҳидининг одатдаги хурмо гулининг ҳидига ўхшашлигидан бошқа ҳидга ўтиши ёки ёқимсиз ҳидга эга бўлиши ва булардан бошқа сифатларидан иборат бўлса, мен бундай хрлларда жигар, қон, ҳаракатсиз томир (вена)ларни даволайман.

Санаб ўтганларимиз ўзгармасдан ўзининг аввалги ҳолида қолган. Бироқ маний совиган ва суюлган; унинг чиқиши (одатдаги) чиқиш вақтидан олдин ва тез бўлган. Лаззатланиш ҳам одатдагидан ўзгарган ва камайган.

Ҳақиқатан биз айтиб ўтган бу гаплар бутун диққатни манийни қуюлтириш ва иситишга қаратишимиз лозимлигини талаб этади, учинчи бир бошқа тадбирга эмас. Бу маний талаб қондирилмасдан олдин ўз қопидан шошиб соғилиб кетмаслиги учун уни боғичларини кучайтиришдан ҳамда мақсад амалга ошадиган вақтгача манийни кучли тутиб ва ушлаб турадиган қилишдан иборат.

Манийнинг боғичлари деган сўзнинг маъносини тасаввур қилиш учун даволашни айтиладиган (жойи)га етганда шарҳлаймиз.

3.    Манийни қуюлтириш ва иситиш ҳамда совуқлик ва суюқликни кеткизишга келганда, булар овқатлар ва дорилар билан бўлади, буларни мен (келгусида) буларнинг баданни ўраб турган ҳаво, ҳаракат ва ҳаракатсизлик, овқат ва ичимликлар, уйқу ва уйғоқлик, ҳаммом қабул қилиш ва жинсий алоқадан иборат.

Овқатларга қуйидагилар киради: барча кам ёғ бўлмаган, қуритилган гўштлар: тухум сариғи, пиёз ва ҳалимлар ҳамда тандирга ёпиладиган овқатлар, қовурмалар ва барча ширинликлар. Шунингдек, асал ёки қамишшакар ёки овқат ва янчилган қора нўхат, тайёрланган ҳолвалар. Чумчуқ гўшти, мияси тухумлари, каптар, қўзичоқ ва бошқа ҳайвонларнинг калласи каби қайнатилган ва қовурилгани; шунингдек хўроз, қўзи ва бошқа ҳайвонларнинг мояклари киради.

Агар топилса хўроз мояклари, қушларнинг думғазалари
ва кейингиси қушларни қайнатганда ёғлари тўпланиб қолган жойлари ва териларининг сарғиш жойларидир. Барча сутлар, пишлоқ, оғиз сути ва ширгуручнинг (фойдали эканлиги) маьлум бўлсин.

Мевалардан: узумнинг барча тури, хусусан, нордонлик аралашмаган, ширинлиги кучли бўлган янги узум (ярайди). Мағизининг ҳамма турлари (ярайди), чунончи, ёнғоқ, бодом, сақич дарахтларининг меваси, писталарни ейиш.

Сабзавотлардан: сабзи, зарчўба, қўзиқорин, турп, шолғом ва қора беда барглари фойдали. Ачиган сутлардан, шунингдек, сирка, ғўра узум суви ва жуда нордон готими билан тайёрланган гўштлардан сақланиш керак.

(шўрва)нинг барча гурларидан, улар хоҳ нордон бўлсин, хоҳ ширин бўлсин, сақлансин. Чунки унда вужудга келган маний суюқликда улар (яъни қайнатмалар)га ўхшаш бўлади. Жинсий заифлик касалига энг зарарли нарсадир. Яхдан, қордан, бўзадан, шолғом сувидан ва жуда совуқ сувдан сақпаниш керак; совуқлиги ўртача сув билан кифояланиш керак.

Ичимликлардан гулоб ва асал суви ичилади агар у иккаласига дориворлардан қўшилса, жуда яхши бўлади, булар жавз (мускат ёнғоғи), сунбул, қалампирмунчоқ, кичик қоқила, долчин, жавзи баввонинг пўсти, заъфарон, хил ва кабоблар бўлиб, буларнинг ҳар бирини янгилигида бир зиғир латтага ўраб (гулоб билан асал суви) қайнаёгган вақтда устига гашланади.

Шу (дориларнинг) ҳаммасини бирридан ёки барранинг кетидан барини табақларга ёки қозонда солинади. Сув қўшилмаган соф узум шарбатидан (ёки сиркадан) маълум миқдорда ичилади.

4.    Билингки, сирка истеъмол қилишдан ва у ҳақда гапириб, маслаҳат беришдан мақсад шуки, ҳақиқатан меъда овқатни яхши ҳазм қилмаса, моддаси яхши бўлса ҳам, у овқаг сифати қонга айланмайди. Бирон бир озиқли модда ёки ичимлик меъда оловини қўзғатишда ва уни ҳазм қилишни яхшилашда сиркачалик кучли таъсир қилолмайди.

Қадимда ўтган ва ҳозирги кундаги барча табиблар шу фикрдалар. Агар иш мен айтгандек бўлса, уни, яъни сиркани тарк этиш ҳазмга зарар қилади ва бу соҳада мақсадга эришиш учун ишлатиладиган барча чора ва тадбирларга путур етказади. (Юқорида айтилган) олти нарсанинг бири  бизни ўраб турган ҳаво: (ҳақида шуни айтиш керакки), жазирама иссиқ, беҳаво ерт ўлага ўхшаш жойларда туриш керак ва кучли иссиқ тунларда, очиқ кенг жойларда бўлиш керак.

Чунки, иссиқ ҳаво билан учрашиш ҳазмни бузади, ҳазм бузилса, қон камаяди ва бузилади. Агар қон бузилса, маний бузилади. Шунингдек, хар кандай иссиқ ҳаво асабни сусайтиради.

Бу аъзонинг аксар насибаси ва баҳра олиши асабдан; аҳволининг яхшилиги асабнинг яхшилиги ва ёмонлиги асабнинг ёмонлигидандир.
Олтита (зарурий) аҳволлардан (яна бири) ҳаракат ва ҳаракатсизликдир. Узоқ вақт ҳаракатсиз ва сокинликда (яшашдан) ҳазм бузилади. Хусусан, бу ҳол кўп улов минишга одатланиб қолган кишиларда юз беради. Эрталаб овқатланишдан олдин (улов устида) сайр қилиш ҳақида.

5.    Қайга зикр этилган китобларда белни белбоғ билан боғлаш ҳам бу аъзонинг қувватини оширади, деб ёзилган. Овқатланганда йўл қўйиладиган катга хатолардан бири таомдан кейин ҳаракат қилишдир; буни асло қилмаслик керак.

Олтига (зарурий) аҳволлардан (бири) уйқу ва бедорликдир. Уйқуга келганда, агар у мўътадил бўлса, у шундай ҳолатки, усиз ҳазм тугал бўлмайди. Агар у шу миқдордан ошиб кетса, асабнинг бўшашиб кетишига ва қувватнинг тушишига сабаб бўлади. Шунингдек бедорликнинг кўпи ҳам мияни куйдиради ва ҳазмни бузади, мен айтиб ўтганларга асосланиб, бу икки иш (яъни уйқу ва бедорлик)нинг тадбирларини кўриш керак.
Олтита (зарурий) аҳволлардан яна (бири) иссиқ сувда ювиниш, ҳаммомда иссиқ сувда кўп ювиниш шаҳвоний қувват ишини бузади дейилган. Бу (хил) унинг бадандаги (мод даларни) эритиб тарқатиш натижасида бўлади, ваҳоланки, биз у эритиб юборадиган нарсани ушлаб қолишга кўпроқ муҳтож бўламиз.

Шунинг учун зарур бўлгандагина ҳаммомга тушиш билан чегараланиш керак. Жазирама кунларда совуқ сувда ювиниш керак. (Иссиқ сувнинг) зарари бўлгани учун жуда зарур бўлганда бир ойда бир марта тушилсин.

Олтита (зарурий) аҳволлардан бири шаҳвоний қувватдирки, аъзони даволаш тугамасдан ва унга ўзи одатдаги аҳволига қайтмагунча (жинсий алоқа билан) шуғулланиши дурусг эмас, маслаҳат шуки, жинсий алоқани кўп эслаш ва у ҳолда фикр юритиш ҳамда алоқага оид тасвирларга қараш лозим, шунда қўзғалиш кучаяди. Шаҳвоний ҳис қўзғалса ва даво эм бўлиб, дард кетганига ишонч ҳосил бўлса, шундагина (жинсий алоқа билан) оз-оздан шуғулланиб, аста-секин эски ҳолатга қайтиш ёки бутунлай соғайиб кетиш керак.

Олтита зарурий аҳволлар тадбири бўйича (айтишни) ваъда қилганларимизни тўхтатгач, энди дорилар билан қилинадиган даволашга ўтамиз.

6.    Дорилар мураккаб ва содда бўлади. Мураккаб дорилардан овқатлик хусусиятига эга бўлганлари биринчи навбатда (ишлатилади) ва биз уни мақтаймиз. Агар у билан мақсад амалга ошса, бошқасига ўтилмайди. Биз бу ерда даволик ху сусиятига эга бўлган ғизоларни назардл тутамиз. Дорилар нинг биринчи қиладиган таъсири баданни енгиб олишдир, кейин охирида бадан дорини енгади. Масалан, саримсоқ ва асал шундай.

Бу иккиси бир табиати .билан ғизога ҳамжинс, бошқа бир табиати билан эса даволарга ҳамжинс бўлади. Улар иккаласи ўз ҳарорати билан баданни енгади, кейин бадан уларни ҳазм қилади.

Шундай (даволардан) яна бири тухумни (илитиб) устига турп уруғи, қичитқиўт уруғидан сепилади, кейингиси ҳар бир тухум устига шу икки уруғнинг ҳар биридан ярим дирҳамдан ютилади. Ёки устига ярим дирҳам вазнида янчилган кундур елимидан ёки қайнатмасидан сепиб, ҳар куни иккита ёки учта тухум ютилади.

Дулардан (яна) бири қаимоқ бўлиб, уни мол ёғи билан тайёрланади. Устига кўп пиёз гўғраб қизаргунча (олов устига) қўйиб қўйилади. Еки пишгандан кейин устига асал қўшилади, ёки пиёз ва калампир билан қўшиб қовурилган қийма гўшт устига тухум солинади. Агар писта, бодом кабиларнинг мағзини қўшиб, сўнг унинг устига хушбўй дорилардан таъми ва ҳиди билинадиган миқдорда солинса бу жуда яхши фойда беради, бешубҳа. Абу Баҳлал-Ҳамдуний учун ёзилган, Аллоҳ ҳамиша унинг иззат ва мартабасини сақласин ва уни нуқсонлардан узоқ қилсин.

7.    Яна пиёзни ҳовончада янчиб, суви сиқиб олинади, кеиин унга икки ҳисса асал қўшиб паст оловда асал чўзилиб секин
оқадиган ҳолга келгунча пиширилади. Шундан кейин 12 кун »    1 маҳал 3 ош қошиқдан яланади.

8.    Яна ўшандан: Индовнинг барг суви сиқиб олинади ва унга баробар микдорда оқ нўхат олиб, у сувни нўхатга қўшилади ва нўхат талқони шимиб олгунча қўйиб, сўнг уни сояда қуритилади. Кейин яна индов барг сувининг учдан бири солинади ва ҳар гал қуригунча кутиб турилади. Уч марта шундай қилингандан кейин нўхат янчилади ва сақич дарахтининг елими билан яхшилаб аралаштирилади ва оқ қанд билан аралаштирилади ва сирка ичишдан олдин 2 ош қошиқдан ичилади. Олатни кучли қилади. Ҳар кеча ётиш олдидан бир чимдим жавзо биҳ ейилади (1 жавзо 38,25 грамм).

9.    Яна бири: араб хурмосини донагидан ажратиб 700 граммини 500 грамм янги соғиб олинган сутга солиб, уни шимиб олгунча ивитилади, сўнг устига занжабил барги ва кундур елими қўшиб, 15 кун 3 маҳал 50 граммдан оч ҳолда ейилса олат қуввати бақувват бўлади. Ёки хурмони сутда пишириб, титилиб кетгунча қайнатилади, кейин унга асал қўшилади ва оловда қайнатилади, у қуйилгач, ҳаммасига 10 дирҳам занжабил қўшилади ва уни оч ҳолда 3 маҳал 2 ош қошиқдан истеъмол қилинса, жинсий қувват кучли бўлади.

10. Яна шу жумладан: Абу Жаҳл тарвузининг этидан 2 дирҳам миқдорда янчилади ва 20 дирҳам миқдордаги кунжут сғша солиб, ҳаммасини мис идишда ёғи қолиб, суви кетгунча паст оловда қайнатилади. Бу тажрибадан ўтган дори. Унга чўпни ботириб оловга яқинлаштирилганда вишилласа, суви ҳали қочмаган бўлади, агар чўп вишилламасдан тезда ениб кетса, суви бутунлай йўқолган бўлиб, ёғ тиниқлашган бўлади. кейин уни олатга 12 кун 3 маҳал суртиб енгил массаж қилинса, яхши фойда қилади. Агар Аллоҳ улуғ (жано- бийни) раъйи олийлари айтиб ўтганларини тушунишни лозим топса, улуғ Тангрининг хоҳиши билан тўлатишга шошиламан. Шайху раиснинг шаҳвоний қувватга бағишланган рисоласи.

(Visited 11 230 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!