ЭРЕКЦИЯНИ КУЧАЙТИРУВЧИ МАШКЛАР

ЭРЕКЦИЯНИ КУЧАЙТИРУВЧИ МАШКЛАР

ЭРЕКЦИЯНИ КУЧАЙТИРУВЧИ МАШКЛАР Бу мушаклар қўзғалиш пайтида олатга келаётган қоннинг қайтиш йўлини тўсиб, мустаҳкам эрекция пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Ушбу комплекс машқлар тўплами қуйидаги ҳолларда жуда яхши ёрдам беради:

• эрекцияни кучайтиришда;

• эректил дисфункцияларнинг олдини олишда;

• простатитнинг олдини олиш ва даволашда;

• вақтидан олдин шаҳват тўкилишининг олдиниолиш ва даволашда.
Қуйидаги 6 хил машқлар ва Кегель машқи ўзининг фойдалилиги билан кўпчиликка маълум. Уларни системали равишда доимо бажариб юрган эркак тез орада  эрекцияси кучайганини сезади. Эрекцияни кучайтирувчи машқлар комплекси

 

1. Тик турган жойда, қўлларни пастга ташлаб, тиззаларни максимал даражада кўтариб қадам ташлаш. Бунда ҳар гал тиззалар қоринга деярли ёпишсин. Аввалига бир дақиқа, кейинчалик эса кўпайтириб борамиз.

 

2. Тик турган ҳолда, қўллар белда. Тиззаларни букамиз (фақат охиригача ўтирмаймиз) ва шу ҳолатда 5-6 марта думба мушакларини анус (орқа тешик) томонга қараб қисқартирамиз ва бўшаштирамиз. Қайтиб турганда тиззаларни охиригача тўғриламаймиз. Ушбу машқни 6 марта такрорлаймиз. Кейинчалик аста-секин кўпайтириб борамиз. Қуйидаги расмларда кўрсатилган машқпар ҳам жуда фойдалидир:

 

3. Оёқ учларини ердан ажратмаган ҳолда (полдан фақатгина пошналар кўтарилади) югурамиз. Бунда максимал тезликда фақат тиззалар орқа-олдинга бориб келади. Югуриш давомийлиги бир дақиқадан ошмасин (кейинчалик ошириб бориш лозим).

 

4. Орқага ётасиз, қуллар тана бўйлаб, тиззалар ярим букилган, оёқ панжалари полга тегиб турсин. Чаноқни 15- 20 марта кўтарамиз ва туширамиз.

 

5. Бошланғич ҳолат худди олдинги машқдагидек, фақат оёқдар озгина кенгроқ очилган. Мояклар билан анус орасидаги (эрекция учун энг зарур!) мушакларни қисқартирамиз ва бўшатамиз. Думба мушакларини эса бупайтда иложи борича бўш тутамиз. Одатда, бундай қисқариш сийишни тўхтатмоқчи бўлганда юз беради. Бу машқда асосийси қисқариш кучини ошириш ва мушакни узоқроқ қисқарган ҳолда ушлаб ўтиришдир. Тезлик ва сон эса аҳамиятга эга эмас.

 

6. Курсига ўтирган ҳолда, гавда озгина олдинга эгилган, елкалар бўш. Хаёлан ёрғоқ билан анус ўртасидаги барча нарсаларни юқорига кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бунда думба мушаклари бўш туриб, ёрғоқ билан анус орасидаги мушак зўриқиб ишлаши керак.

Ушбу машқларни бирданига максимал даражада бажаришга ҳаракат қилманг, акс ҳолда қуймич-ғорсимон мушаклар зўриқиб, 2 -3 кун умуман эрекция пайдо бўлмаслиги мумкин. Асосийси – уларни доимий ва кучланишни аста-секин ошириб бориб машқ қилиш. Ушбу машқлар жуда фойдали бўлиб, бир неча кундан сўнг самарасини сеза бошлайсиз.

(Visited 10 436 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!