ЖИНСИЙ АЛОКАГА ТЎЙМАСЛИК

ЖИНСИЙ АЛОКАГА ТЎЙМАСЛИК

ЖИНСИЙ АЛОКАГА ТЎЙМАСЛИК «Ўзимни жинсий алоқа қилишдан тўхтата олмаяпман. Икки хаёлимнинг бири сексуал фантазияларда. Жуда ҳам сиқилиб кетдим. Ишлашга вақт ажрата олмайман. Ошна-оғайнилар билан ҳам дўстлик муносабатларимизда муаммо чиқа бошлади. Ўзимни жуда ҳам айбдордек ҳисқиляпман.

Эрталаб бошқа билан, тушликда бошқа билан, кечга яна бошқа, уйда эса аёлим билан… Бу ҳаётдан тўйиб кетдим, ўзимни тўхтата олмаяпман. Доктор, ёрдам берсангиз, қабулингизга ҳам боришга тайёрмай. Жамоат жойларида ўзимни зўрға тутиб юраман, хаёлимдагини худди ёнимдагилар биладигандек, юзимга қараётгандек, қўли билан кўрсатаётгандек туюлади. Оилам, дўстларим билан бирга вақт ўтказишдан кўра «Бугун қайси аёл билан қаерда, қандай бирга бўлсам экан?» деган фикрлардан тия олмаяпман…»


Номаълум бемор
Жинсий ҳаёт ҳақидаги фикрлар кишида биологик, психологик ва яшаш муҳитидан келиб чиқади, бунга диний қарашнинг, тиббий сави- янинг ва давлат қонунларининг, албатта, дахли бор. Жинсий ҳаёт ҳақидаги фикрларнинг ривожланиши унинг тушунчаларининг ривожланиши билан боғлиқ, бу ҳақда маълумотлар камлиги ёки эришиш қийинлиги, таъқиқ мавжудлиги янада мураккаблашишга олиб келади. Инсон табиатан жинсий хаёл ва фантазияларини юзага чиқармасликка ҳаракат қилади, ўз вақтини ва кучини жинсий йўлга сарфлайдиганлар қонунан таъқибга олинадилар, инсонлар билан муносабатда қийинчиликка учрайдилар, руҳий соғлом бўлмаганлар тоифасига киритилади.

Аёллар кетидан чопадиган, тинимсиз янги севги қидирадиганлар замонавий таъбир билан плейбой (р1ауЪоу)ларнинг аслида илдизлари уларнинг болалик даврларида муаммолар клар бир неча аёллар билан жинсий муносабатда бўлиш орқали ўзларини ҳеч кимдан кам эмасликларини, кучли эканликларини кўрсатмоқчи, исботламоқчи бўладилар гўё. Шу йўл орқали ғалаба қозонгандек кўриниб, асл тубдаги ерга урилганлик ҳисларини яширмоқчи бўлишади. Ёлғизлик, кин, ўзига қарши нафрат туйғуларидан қочиб, янги-янги севги излашлари орқали ўз ҳаётларини ҳам совураётганликларини билишмайди.


Шуниси қизиқки, психиатрлар ҳам плейбойлардаги гомосексуал хоҳишларини яшириш мақсадида гиперсексуализм ривожланади, дейишади. Яна бир қизиқ ва тушунарсиз ҳолат шундан иборатки, плейбойлар энг кўп ривожланаётган давлатларда ва уларнинг паст табақа оила фарзандларида пайдо бўлар экан. Бу ҳолатни шундай таҳлил қилиш мумкин: ривожланаётган давлатларда инсон завқ олиши мумкин бўлган воситалар жуда кам бўлади.

Гиперсексуализм ҳар қандай социо-экономик гуруҳларда учраса ҳам, эркакларнинг моддий аҳволи пастроқ бўлганларда, аёлларда эса, аксинча, социо-экономик аҳволи яхши бўлганларда учрар экан. Гиперсексуализм сўзи психиатрларнинг кун тартибига Жон Кеннидининг “4 соат жинсий алоқасиз қолсам, ўзимни ёмон ҳис қиламан” сўзлари билан тушган эди. Албатта, у пайтларда бу касаллик ҳақида ҳеч ким билмагани сабабли орадан йиллар ўтгач, таш- хис қўйилди.

Жуда кўп эркаклар ўзларининг бу ҳолларидан ғурурланадилар. Ва бир неча аёл қиладилар. Аммо бугунларда бу ҳолат руҳий касаллик деб баҳоланади. Шундоқ экан, бунинг бир чегараси борми? Қандай ҳолатда ишқибозлик, қандай ҳолатда касаллик?
Мутахассислар фикрига кўра, агар эркак 6 ой давомида битта ўз жуфтига қаноат қила олмаса – сатириазис, аёлларда – нимфомания дейилади. Саволдан келиб чиққан ҳолда сатириазис мавзусига баъзи аниқликлар киритайлик.

Сатириазис ҳаддан ташқари жинсий ҳаёт қилишликка қарамликдир, тўйим ҳиссини сезмасликдир. Бир аёлга қониқмайдиган, ҳаддан зиёд кўп алоқада бўладиган, танлов нималигини билмайдиган эркаклар одатда узоқ муносабатда бў лаолмайдилар. Турли аёлллар билан бўлишлик туйғусини енга олмаганликлари учун ҳам бу бир руҳий қарамликдир. Эркак кишининг миясида жинсий ҳаёт билан боғлиқ ўй-фикрларини ва буни фақатгина жинсий алоқа қилиш билангина таскин топишини ўйлаши бир касаллик белгисидир.

Гиперсексуал эркак ўзининг кимлигини ёддан чиқарадиган даражада ҳаётида балки қайта кўрмайдиган аёллар билан ҳам жинсий алоқада бўлади. Жинсий хаёллар, фантазиялар суицидал ҳаракатларги ҳам олиб кела бо шлагач, даволанишга рози бўлади. Одатда бунга олти-етти йил ўтгандан сўнг ҳаётини издан чиқара бошлаганда тушуниб етади.

Жинсий қарамлик кишининг худди алькогол ва наркотикка қарамлик хор қилгандек, атрофдагилар олдида обрў-эътиборини кетказади. Бундай ҳолат мутахассисга клар орасида 3 фоиз, аёллар орасида 1 фоизни ташкил қилади. Бу касаллик 25-50 ёшлар орасида кузатилади.

Гиперсексуал эркакларнинг характерига назар солинганда аён бўлдики, ўзини севиши, бошқалардан устун қўйиши каби хислатларга эга. Тез хафа бўладиган, сабрсиз, муаммони тезда ҳал қилгиси келадиган, ҳал қилиш учун ҳар қандай йўлни тутадиган инсондирлар.

Суҳбат- дошини 10 дақиқада мақтаб кўкларга кўтарса, салдан кейин ер билан битта қила оладилар. Ҳаётда норози, бошқаларни ўзига ачинтиришни хоҳлашади. Ҳамжинслари билан муносабати жуда ёмон, икки хаёли фақат порнографияда. Сексуал режалар доимо устун. Бу типдаги эркакларга аёлининг гўзаллиги, ибоси муҳим эмас, фақат нафси қонса бўлди

(Visited 3 094 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!