ЖИНСИЙ АЛОКА БИЛАН ҲАР КУН ШУҒУЛЛАНИШ МУМКИНМИ?

ЖИНСИЙ АЛОКА БИЛАН ҲАР КУН ШУҒУЛЛАНИШ МУМКИНМИ?


ЖИНСИЙ АЛОКА БИЛАН ҲАР КУН ШУҒУЛЛАНИШ МУМКИНМИ? Барча шифокорлар бир хил жавоб берадилар — йўқ, мумкин эмас! Ҳатто эркак ёш бўлиб, жинсий қуввати жуда кучли бўлса ҳам, вақти-вақти билан ушбу хуш ёқадиган ишдан дам олиши зарур.

Олимларнинг текширишлари шуни кўрсатадики, эркак аёл олдида ўзининг жинсий қувватини кўз-кўз қилиш учун ҳаракат қилиши организмнинг чарчаши, барвақт қартайиши, ишдан чиқишига олиб келар экан.

Ҳар кунги жинсий алоқа натижасида организмнинг жисмонан кучсиз бўлиши, ақлий фаолиятнинг сусайиши, иш қобилиятининг пасайиши кузатилади.


Сперматозоидлар ишлаб чиқаришга, ўртача 38 соатдан 72 соатгача вақт керак бўлади. Шу сабабдан организм керакли миқдорда сперма ишлаб чиқаришга улгурмай қолади.

Организмнинг ҳар кунги жинсий алоқа натижасида кучсизланиб қолганлигининг яна бир аломати — бу жинсий алоқа охирида эякуляциянинг бўлмаслигидир. Агар ушбу аломат пайдо бўлса, тана тўлиқ дам олгунча, камида бир ҳафтага жинсий алоқани тўлиқ тўхтатиш керак. Аммо ўн кундан ортиқ вақтга тўхтатиб қўйиш ҳам мумкин эмас, акс ҳолда организм учун зарарли бўлган сперма туриб қолиши юз беради.

Шуни тушуниш керакки, жинсий алоқа билан ҳар куни шуғулланиш мумкин эмас, аммо у билан доимо бир маромда (масалан, кун ора ёки ҳафтада 2-3 марта) шуғулланиб туриш керак. Бу юракни мустаҳкамлайди, инсульт ва инфаркт эҳтимолини камайтиради, қорин пресси мушаклари тонусини оширади.

(Visited 3 933 times, 7 visits today)

Related posts