БЕМОРЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАР

БЕМОРЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАР


БЕМОРЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАР Кўп беморлар шифокорга қандай мурожаат қилишни, шикоятларни қай тарзда етказишни, унга нималарни айтиш кераклигини билмайдилар, касалларини яшириб, уялиб юраверадилар.

Шу сабаб қуйида шифокор ва бемор ўртасида интернет орқали бўлиб ўтган бир нечта ҳаётий суҳбатларни келтирмоқчимиз. Уларни ўқиб шифокорни нималар қизиқтиришини ва унга нималарни айтиб бериш зарурлигини тушуниб оласиз, деган умиддамиз.

1- бемор билан суҳбат.
Эркак. 27 ёшда.
Салом доктор. Аёлим билан жинсий алоқа қилиш учун эрекция пайдо бўлмаяпти. Биринчи хотиним билан уч йил бирга яшаб, ажрашганман. У билан аввалига ҳаммаси яхши эди: эрекция ҳам, жинсий алоқанинг давомийлиги ҳам, оргазм ҳам. Аммо кейинчалик муносабатларимиз бузила бошлади ва ўша уч йилнинг охирги олти ойи, хотиним хохдамагани учун, жинсий алоқа билан умуман шуғулланмадик. Хиёнат қилишни хоҳламаганим сабабли, ўша олти ой онанизм (қўл ёрдамида қондириш) билан шуғулланиб юрдим.

 

Сўнг ажрашиб кетдик ва яна беш ой онанизм билан шуғулланишга мажбур бўлдим. Кейин иккинчи аёлимга уйландим. Биринчи марта у билан эрекция умуман пайдо бўлмади. Мана ҳозир бир йилдан бери бирга яшаяпмиз. Аммо эрекция муаммоларидан ҳали ҳам қутилганим йўқ: айрим пайтлар пайдо бўлади-ю, аммо тўлиқ таранглашмайди, бошқа пайт таранглашгандан сўнг ташқарида ёки қиннинг ичида ётиб қолади, баъзида эса озгина қийналиб бўлсада, ҳаммаси яхши ўтади.

 

Кўп қаватли уйда ота-онам ва укаларим билан бирга яшаганимиз сабабли ҳеч қачон ўзимизни бемалол ҳис қилиб жинсий алоқа қила олмаймиз. Балки шу сабабданми, аммо. охирги вақтлар деярли эрекция пайдо бўлмаяпти. Олдинлари кўз олдимга келтирсам бўлди — дарҳол эрекция пайдо бўлар эди. Ҳозир эса ёнимда яланғоч ётса ҳам қўзғалиш сезилмаяпти. Хотиним бу
ҳолатни менда кўнгли йўкдигидан, деб ўйлаб ажрашмоқчи. Мен эса уни жуда ҳам севаман ва ажралишни хохдамайман, шу сабаб қаттиқ изтиробдаман. Илтимос, менга ёрдам беринг”.

Шифокор: “Сиз шифокор учун зарур бўлган маълумотларни аниқ кетма-кетликда санаб ўтяпсиз: биринчи аёл билан олти ой давомида мажбурий тийилиб юриш — шу сабабдан руҳий азобланиш — онанизм — сўнг онанизм билан шуғулланишга мажбур бўлаётганингиз сабабли руҳий азобланиш — янги аёл + у билан ҳаммаси яхши бўладими ёки йўқми, деб ташвишланиш — биринчи кечадаёқ омадсизлик + қўрқувнинг янада ошиши — уйдаги ноқулай шароит + аёлингизни кетмоқчи бўлиши — оқибатда ўзингизга бўлган ишончсизликнинг янада ортиши. Яъни, барча ҳолатлар қўрқувнинг кучайишига олиб келмоқда — бу эса қўзғалиш ва эрекцияни кескин пасайтиради.

 

Аслида эса сиз соппа-соғ эркаксиз! Фақат ўзингизнинг жинсий ҳаётингиз ичида чалкашиб кетгансиз, холос. Ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетиши учун сиз қулай шароитли уйга (ижарага бўлса ҳам) кўчиб ўтишингиз, аёлингизга ўзингизнинг ҳолатингизни, тезроқ ҳаммаси изга тушиб кетиши учун ундан ёрдам кутаётганингизни тушунтиришингиз, тинчланишингиз зарур. Ораларингизда меҳр-муҳаббат бўлса, тушунмовчиликлар бўлмаса тезда ҳаммаси изга тушиб кетади. Жинсий омадсизликни хавотир билан кутиш синдроми (ЖОХБКС) ҳақидаги мақолани эътибор билан ўқиб чиқсангиз, бу нарса янада осон кечади.

 

2- бемор билан суҳбат
Эркак. 33 ёшда.
Салом доктор. Шикоятим шуки, айрим пайтлар жинсий алоқа пайтида эрекция йўқолиб қолади, баъзи кечалар эса умуман пайдо бўлмайди. Мен ҳам, хотиним ҳам иккинчи никоҳдамиз. Биринчи омадсизлик бундан олти ой олдин, хотиним биринчи эрининг тўшакда қандайлигини муҳокама қилганда юз берди ва буни асабдан деб ҳисобладим.

Сўнг ҳаммаси жойига тушиб кетди, айрим вақтлар кунига 2-3 мартадан ҳам жинсий алоқа қилар эдик. Бир неча марта хотиним эрталаб жинсий алоқа қилишга чақирганда мен инкор қилдим. У эса буни мен томондан хоҳиш йўқлигидан деб ҳисоблаб, хафа бўлди. Шундан сўнг ойида 1-2 марта тўшакда омадсизликка учрай бошладим ва унинг сабабидан тушкунликка туша бошладим. Интернетдан эрекция бузилиши ҳақида жуда кўп маълумотларни ўқий бошладим.

Ҳар бир омадсизлиқдан сўнг аёлим ҳам қаттиқ хафа бўладиган бўлди. Дам олишга кетдик, биринчи икки ҳафта ҳаммаси яхши эди, ҳар куни жинсий алоқа қилар эдик. Аммо, алоқа пайтида фикр-хаёлларим фақатгина бир нарсада эди: тағин эрекция йўқолиб қолмасин, ҳаммаси охиригача яхши бўлсин. Асабийлашишимни сезган аёлим ҳам энди мени койий бошлади, олдинги эри уни доимо хоҳлаганини, мен ундай бўла олмаятганимни юзимга сола бошлади. Оқибатда омадсизликларим сони кўпайиб бормоқда, жинсий алоқадан эса иккаламиз ҳам кам лаззат оладиган бўлиб қолмоқдамиз. Охирги омадсизлигимдан сўнг аёлим барчаси жонига текканини, энди жинсий алоқага хоҳиши йўқлигини эълон қилди.

Тунги ва эрталабки эрекция нормада, жинсий алоқага хоҳишим бор. Аёлим чиройли ва сексуал маънода ўзига тортади, қолаверса уни жуда севаман ва эрекция сабаб йўқотишни хоҳламайман. Уролог —андролог кўригидан ўтганимда ҳаммаси нормадалигини айтди. Менга нима бўлганини тушунмаяпман ва бу ҳолатдан қандай чиқиб кетишни билмаяпман! Маслаҳат беринг.
Сексолог жавоби.

Сиз айтган ҳолат икки сабаб туфайли пайдо бўляпти. Биринчиси — сиз аёлингизни кучли севганингиз сабаб уни қондириш мажбуриятини қаттиқ ҳаяжон билан бажармоқчи бўляпсиз. Аёлни қондириш сиз учун лаззатланиш эмас, балки бажарилиши шарт бўлган мажбурият даражасига кўтарилган. Ҳар сафар аёл билан тўшакка ётиш сиз учун имтиҳон топширишдек бўлиб қолган, имтиҳон эса ҳеч кимни қўзғатмайди.

Иккинчиси — аёлингизнинг сизга нисбатан салбий муносабати. Олдинги эри билан солиштириши, камчилик- ларни юзингизга солиши, жинсий алоқани бошқа хоҳламаслиги каби эътирозлари ҳар қандай эркакни ҳам руҳий синдириши мумкин. Булар эса сизда жинсий омадсизликни хавотир билан кутиш синдроми (ЖОХБКС)нинг пайдо бўлишига олиб келган.

Физиологик томондан сиз соппа-соғсиз! Буни эрталабки ва тунги эрекцияларнинг доимий борлиги, жинсий майлнинг сусаймаганлиги, сийдик-таносил йўллари аъзолари фаолиятидан шикоятлар йўқлигидан билиш мумкин. Аввало, жинсий омадеизликни хавотир билан кутиш синдроми (ЖОХБКС) ҳақидаги мақолани диққат билан ўқиб чиқинг ва унда ёзилганларга амал қилинг.

 

Яна аёлингизга унинг руҳий қўллаб-қувватлашига муҳтож эканлигингизни, унинг юқоридагига ўхшаш гаплари аҳволни янада оғирлаштириши мумкинлигини, бу нарса эркакнинг руҳиятига кескин салбий таъсир қилишини тушунтиринг. Агар аёлингиз ўзини тутишини ўзгартирса, у сизни ҳамма вақт қўллаб-қувватлашига ишончингиз комил бўлса, ҳаммаси тезда изига тушиб кетади. Сизга омад тилайман!

 

3- бемор билан суҳбат
Эркак, 30 ёшда.
Салом. Мана бир ярим йилдан бери хотиним билан жинсий ҳаётимни нормага келтира олмаяпман. Уйлангунча жинсий томондан ҳеч қандай муаммолар йўқ эди. Доимий бўлмаса-да, бир нечта аёл билан бирга бўлганман ва ҳаммаси яхши бўлган. Уйлангач жинсий ҳаётим доимий ва бир маромга тушди.

Бир кеча кетма-кет икки марта жинсий алоқа қилмоқчи бўлганимда, кутилмаганда эрекция йўқолиб қолди. Буни чарчоқ пайти дарҳол иккинчи актни бошлаганимдан, деб билдим. Аммо бу нарса миямга муҳрланиб қолди. Қўрқиб қолдим: яна шундай бўлиб қолса-чи, деган фикр ҳеч хаёлимдан кетмас эди. Шундан сўнг анчагача эрекция умуман йўқолди. Икки ҳафтадан сўнг сексологга бориб учрашдим ва у буни жинсий омадсизликни хавотир билан кутиш синдроми (ЖОХБКС) деб баҳолади. Аста-секин тинчлана бошладим. Шифокор менга порнографик видео ва расмларни кўришни таъқиқғтади ва бир неча кўрсатма ва тавсияларни берди. Шундан сўнг мустаҳкам ва узоқ эрекция пайдо бўлди.

 

Эрталабки эрекция доимо бор. Аммо аёлим билан икки марта яхши бўлса, учинчи марта омадсизликка учраяпман. Яна руҳий тушкунликка тушмоқдаман. Бу синдромни қандай енгиш мумкин? Сабаб ўшандамикан? Аксига, аёлимнинг феъли вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. У жуда уялчанг, тўшакда ўзини жуда пассив тутади, эрни роҳатлантириш йўлларини умуман билмайди. Бизда ҳамма иш доимо бир хил сценарий асосида: қоронғида ва кўрпанинг остида бўлади. Шундай шароитда мен ҳам ўзимни, ҳам хотинимни қўзғатишим керак — бу эса осон эмас.

 

Яна ҳар гал уни жинсий алоқага зўрға кўндиришимга тўғри келади. Мен эса маълум бир фантазияларимни амалга оширишни, жинсий ҳаётим ҳозиргидан қизиқроқ ўтишини хохдайман. Буларни бошқа аёллар билан амалга оширишим мумкин, аммо хотинимга хиёнат қилишни хоҳламайман. Шу нарсалар ҳам мени доимо ўйлантиради, асабийлаштиради. Эрекция яхши бўлган пайтларда ҳам жинсий алоқани узоқ давом эттира олмас эдим. Нима қилай?

Шифокор жавоби.
Сизда жинсий омадсизликни хавотир билан кутиш синдроми (ЖОХБКС) яққол намоён бўлиб турибди. Олдинги марта шифокор қандай тавсиялар берган бўлса, уларнинг барчасини тўлиқ бажаринг. Бундан ташқари хотинингиз билан гаплашиб олинг. Зарур бўлса тўшакда ўзини қандай тутиши кераклигини ўргатинг, лаззатланиш сирлари ҳақидаги китобларни ўқиб беринг. Бу нарсалар оиланинг пойдевори эканлигини, уларсиз оила тинч ва бахтли бўла олмаслигини, жинсий саводсизлик турмушдаги кўплаб можароларга бевосита бўлмаса-да, билвосита сабаб бўлишини тушунтиринг.

 

Оилага хиёнат ҳам кўпинча жинсий қониқмаслик сабабидан келиб чиқишини, ҳар бир эркак маълум бир сексуал фантазияларини амалга оширишни хоҳлашини, агар уларни ўз аёли билан рўёбга чиқара олмаса, унда хиёнат йўлига кириб, ўша фантазияларини бошқа аёллар билан амалга оширишга ҳаракат қилишини тушунтиринг. Эркак хоҳлаганда аёлнинг рози бўлмаслиги катта хато эканлигини, эрнинг хоқишларини бажариш, эри бирор бир жинсий муаммога дуч келса уни ру\ан қўллаб қувватлаш зарурлигини таъкидлаб ўтинг. Закарни қўл ҳаракатлари билан (айниқса, аёл томонидан) стимуллаш эрекция пайдо бўлишини тезлаштиради. Бу нарсани ҳар бир эркак ва аёл билиши зарур. Бу ишда аёл эркакка ёрдамчи бўлиши зурурлигини аёлингизга тушунтиринг. Шу нарсаларни йўлга қўя олсангиз ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

 

4- бемор билан суҳбат
Эркак, 32 ёшда
Салбм, 32 ёшдаман, уйланганман, фарзандларим бор. Мени потенция муаммоси ташвишлантиряпти. Порнографик видеофильмларни томоша қилмасам тура олмайдиган бўлиб қолганман. Вақт ўтиши билан қўзғалишим қийинлашаётганини сезган эдим, аммо бунга унча эътибор бермадим. Шу кунларда жинсий алоқага умуман хоҳишим йўқолган. Бунга сабаб эрекция пайдо бўлмай қолишидан қўрқув ва шунчаки майлнинг йўқлиги, деб ўйлайман. Ҳатто видеофильмларни томоша қилаётганда ҳам қўзғалиш олдиндагидек эмаслигини сезяпман.

Муаммо хотинимда ёки у билан бўлган муносабатларда эмас. Саволим шуки, бу руҳий муаммоми ёки физиологик касалликми? Видеофильмларни томоша қилишни бас қилиб, бирор хил дори препаратларини қабул қилсам ҳаммаси изига тушиб кетадими ёки мутахассис шифокорлар аралашиши шартми?

Сексолог: Муаммони мутахассислар ёрдамида ечишни бошласангиз ўзингизга яхши, тезроқ тузаласиз. Аввал урологга кўрининг. Гормонал фоннинг ҳолатини текшир- тиринг. Простата безини ультротовуш аппарат ёрдамида ва яна простата бези секретини таҳлил қилдиринг. Сексуал муаммоларингизни урологга айтиб ўгиришингиз шарт эмас, чунки бу унинг соҳаси эмас. Урологнинг хулосаларини олиб яна қабулимга келинг. Унгача эса порнофильмларни томоша қилишни бас қилинг. Айтганча, уларни томоша қилаётганда маструбация билан ҳам шуғулланасизми?

Бемор: Ҳа, томоша пайти маструбация билан шуғул- ланаман.
Сексолог: Фарзанд бўлишидан қандай сақданасиз?
Бемор: Ҳеч қандай, тугатишдан олдин олатни қиндан ташқарига чиқараман, холос.
Сексолог: Биласизми, жинсий актни ушбу йўл билан тўхтатиш эркак соғлиги учун жуда зарарлидир. Бунда простата бези мускул аппарати тонуси сусайиб кетиб, оқибатда простата безининг сурункали яллиғланишига, эркак мижозининг сусайишига олиб келади. Шунинг учун сақланишнинг бирор бошқа усулини қўлланг.

Бемор: Сақланиш масаласида доимо аёлим билан тортишиб турамиз. Илтимос, жинсий актдан сўнг сперматозоидлар қанча яшаши ҳақида менга маълумот берсангиз.

Сексолог: Жинсий актдан сўнг эркак сперматозоидлари аёл организми ичида қанча яшаши, уларнинг қаерда турганлигига боғлиқ. Қиннинг ичида бўлса бир неча соатдан сўнг ҳалок бўлади. Аммо бачадоннинг бўйнида ва ичида, фаллопий найларида бир неча кунгача яшаши мумкин.

Эркак закарининг ичида ва ташқи муҳитда сперматозоидлар 15 дақиқадан 3 соатгача тирик қолиши мумкин, ундан сўнг эса уларнинг барчаси ҳалок бўлади. Шунинг учун фарзанд бўлишидан сақланмоқчи бўлсангиз, биринчи жинсий алоқа билан иккинчиси орасида, агар у ҳимояланмаган бўлса, камида 3 соат вақт ўтган бўдиши шарт.

Эркак организмининг ичида вояга етган сперматозоид тахминан бир ой яшайди.
Сизга яна бир саволим бор — зарарли одатларингиз борми?
Бемор: Чекмайман, фақат оз-оз ичиб тураман.

Сексолог: Ичишни ҳам ташлашингиз керак, чунки спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечмай туриб
жинсий муаммолардан қутула олмайсиз. Энди эса уролог кўригидан ўтиб, анализ натижаларини олиб олдимга келасиз.
Бемор (кейинги кун): Доктор, менда простатит бор экан, текшириб анчагина дори-дармонлар ёзиб беришди.

Сексолог: Текшириш натижалари сизда простатит борлигини кўрсатиб турибди. Аввал бориб уни даволанг. Балким шундан сўнг менинг ёрдамим керак бўлмай қолиши ҳам мумкиндир. Простатитни даволагандан сўнг ҳам эрекция ва жинсий майл билан боғлиқ муаммолар йўқолмаса, унда яна қабулимга келасиз. Хайр, тезроқ тузалиб кетинг.

 

5- бемор билан суҳбат
Эркак. 39 ёшда.
Салом. Маслаҳатингиз зарур бўлиб қолди. Гап шундаки, жинсий алоқада муаммоларим бор. Ҳаммаси 14 яшарлигимда маструбация билан шуғулланиб турганимда катта опам кўриб қолганидан бошланган. Ўшанда опам: “Ким шу иш билан шуғулланса, олати турмайдиган бўлиб қолади”, деб айтган эди. Унинг шу гапи миямга қуйилиб қолди. Шундан сўнг эрталабки эрекциялар деярли йўқолди, пайдо бўлганда ҳам улар жуда суст эди.

 

Олдинлари эса шунчалик таранг бўлар эдики, ҳатто бир неча дақиқагача ҳожатхонада бавл қила олмас эдим. Ҳозир уйланганман, фарзандларим бор. Аммо жинсий алоқа пайти доимо турмай қолишидан қўрқиб тураман. Олдин ҳафтада бир-икки жинсий алоқа қилар эдик, аммо бир куни хотиним: “Дугонамнинг эри ҳар кеча жинсий алоқа қилар экан, бу сизнинг ҳам қўлингиздан келармикан?”, деганидан сўнг ўзимни ожиздек ҳис қила бошладим.

Унинг бу гапи руҳиятимга ёмон таъсир қилди ва тўшакда тез-тез омадсизликка учрай бошладим. Аксига олиб хотиним ҳар бир омадсизликдан сўнг: “Энди қариб қолибсиз, энди сизни нафақага чиқарсак ҳам бўлади”, деб ҳазиллашадиган одат чиқарди. Унинг бу ҳазиллари менга
жуда оғир ботмоқда. Охирги пайтлар жинсий алоқага хоҳиш ҳам сезмайдиган бўлиб қолмоқдаман.
Тунги ва эрталабки эрекциялар бор, аммо хотинимнинг ёнига ётишим билан хоҳиш ҳам йўқолади, эрекция ҳам пайдо бўлмайди. Қондаги тестостерон миқдорини текширтирган эдим, ҳаммаси меъёрда экан. Қўлим билан закаримни таъсирлантирсам эрекцияга эришаман, аммо ўз-ўзидан камдан-кам пайдо бўлади. Нима қилай?

Сексолог: Таҳлил натижалари, тунги ва эрталабки эрекцияларнинг борлиги сизда жинсий омадсизликни хавотир билан кутиш синдроми (ЖОХБКС) ривожланганлигини кўрсатиб турибди. Опангизнинг ёшликда айтган гапи ушбу синдром ривожланишига биринчи қадамни қўйган бўлса, кейинги ҳоллар уни янада авж олдирган. Сиз ,аввало хотинингизга яхшилаб тушунтириб қўйинг. Жимоъ эркакнинг ихтиёридаги нарса эмас, унинг миқдори ва меъёри ҳар хил эркакларда турлича бўлади. У нафақат физиологик, балки руҳий жараёнҳамдир. Аёлнинг ўйламай айтган ҳар бир гапи эркакнинг руҳиятига ёмон таъсир қилиши, унинг тузалиб кетишини орқага суриши, ҳатто бутунлай импотент қилиб қўйиши мумкин.

Аёл эри тўшакда омадсизликка учраган пайтда руҳан қўллабқувватлаши, қўлидан келганча ёрдам бериши лозим. Ҳазил, киноя ёки юзига солишлар эса вазиятни фақатгина оғирлаштиради, холос. Қачонки эркак эрекция пайдо бўлмай қолганда ҳам ҳеч нарса ўзгармаслигини, аёли ундан юз ўгирмаслигини, ҳурмат қилмай қолмаслигини, ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлашини билса, ҳаяжонланмасдан тўшакка кираверади ва ҳеч қачон омадсизликка учрамайди.

 

6- бемор билан суҳбат
Эркак. 44 ёш
Салом. Уйланганман, фарзандларим бор. Бўйим 170 см, анчагина семирганман — вазним 91 кг. Ишхонада доимо компьютер олдида ишлайман, яшаш тарзим фаол эмас. Икки йилдан бери жинсий муаммолар бошланди:
жинсий хоҳиш (майл) йўқолган, эрталабки эрекциялар ҳам пайдо бўлмаяпти. Нимадан бошлашим керак?
Андролог жавоби.
Биринчи қадам — уролог қабулига киринг. Сиз простата безини (УЗИ, шиллиқ секретинй) текширтиришингиз ва асосий гормонлар (тестостерон, пролактин, кортизол ТТГ ва бошқалар)ни таҳлил қилишингиз керак. Шундан сўнг, зарур бўлса андролог қабулига ҳам кирасиз.

 

7- бемор билан суҳбат
Эркак. 42 ёш.
Салом доктор. Ёшим 42да, уйланганман, фарзанд- ларим бор.’ Бир йил олдин ҳар сафар жинсий алоқа охирида, эякуляция пайтида простата бези соҳасида ўткир оғриқни сезадиган бўлиб қолдим. Кейинчалик вақти- вақти билан эрекция пайдо бўлмайдиган бўлиб қолди. Оғриқ сабабидан жинсий алоқа билан кам шуғулланадиган бўлдик. Шу орада уч ой давомида умуман жинсий алоқа қилмагач, энди жинсий алоқадан сўнг эякуляция қила олмаяпман. Бир йилдан бери врач кўрсатмасига асосан ҳар куни енгил ухлатувчи дори ҳам қабул қиляпман. Шу дори менинг потенциямга таъсир қилган бўлиши мумкинми? Ёки ҳамма гап простата безидами?
Андролог жавоби.
Потенциянгизга ухлатувчи дори ҳам, простата безидаги яллиғланиш ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Аввал уролог қабулига кириб простата билан боғлиқ муаммоларга аниқлик киритинг, шундан сўнг кейинги босқичда нима қилишни ўйлаб кўрамиз.

 

8- бемор билан суҳбат
Интернет орқали бемор билан шифокорнинг савол- жавоби.
Савол: Салом. Ёшим 20 да, яқинда уйланганман. Мени қуйидаги саволнинг жавоби қизиқтиряпти: “Нима сабабдан вақтидан олдин эякуляция (шаҳватнинг тез тўкилиши) содир бўлади?”. Ундан қандай қутулса бўлади ва бунинг учун нима қилиш керак?
Жавоб:
Ҳали жуда ёш экансиз ва эҳтимол, жинсий тажрибангизнинг камлиги сабаб шаҳват тез тўкилаётган бўлиши мумкин. Бу нарса тажриба ортиши билан ўз ўрнига тушиб кетади. Аммо бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкинки, уларни мутахассис олдида ҳал қилиш керак бўлади.

Вақдидан олдин эякуляция ё руҳий, ёки физиологик сабаблар туфайли юз беради. Физиологик сабабларга закар бошчаси сезувчанлигининг ўта юқори бўлиши, гормонал бузилишлар, жинсий аъзоларнинг яллиғланиши, сурункали чекиш, ичиш ва ҳ. к. лар мисол бўлиши мумкин.

Руҳий сабабларга ўсмир ёшдаги йигитларнинг жинсий алоқадаги омадсизликдан қўрқиши, ҳаддан зиёд қўзғалиш, жинсий шерикка ишонмаслик, ноқулай муҳит, тез-тез стресслар мисол бўлади.

Ана шу сабабларни аниқлаш вақтидан олдин шаҳват тўкилишидан қандай қутулиш йўлини кўрсатади. Ўзингиз ҳам жинсий алоқа вақтини чўзишга ҳаракат қилишингиз мумкин ва бунинг бир неча йўллари мавжуд.

• Энг оддий йўл — презервативдан фойдаланиш. У закар бошчаси сезувчанлигини камайтиради ва натижада жинсий алоқа узоқроқдавом этади.

• Жимоъ пайтида қўзғалиш кучайганда ҳаракатдан тўхтайсиз, оқибатда қўзғалиш анча пасаяди. Сўнг яна ҳаракатларни бошлайсиз ва керакли пайтда тўхтайсиз. Бу ҳам жинсий актни анча чўзишга имкон беради.

• Қўзғалиш кучайганда жинсий алоқани эмас, балки бирор бошқа нарсани ўйлаш, ўша нарсага чалғиш ҳам жинсий актни бироз чўзишга ёрдам беради.

• Оргазм яқинлашаётганини сезишингиз билан закарнинг илдизини бармоқ билан қисиб, сперма йўлини бир неча сонияга ёпасиз.
• Қўзғалиш кучайиб келаётганини сезишингиз билан фрикцион ҳаракатлардан тўхтаб (ёки закарни қиндан
чиқариб олиб), аёлни эркалаб-суйиш билан овора бўласиз, бир неча сония ёки дақиқалардан сўнг яна ҳаракатларни давом эттирасиз.
• Тузалиб кетгунча эса бошқача йўл тутасиз: аввалига аёлни эркалаб, қучоқдаб, эроген соҳаларини таъсирлантириб қўзғатасиз ва унинг оргазми яқинлашаётганини сезишингиз билан закарингизни қинга тезда киритасиз ва иккалангиз биргаликда тугатасиз.

 

9- бемор билан суҳбат
Эркак. 55 ёш.
Салом. 55 ёшдаман. Спиртли ичимликлар ичмайман, аммо чекаман. Охирги пайтлар жинсий алоқа пайтида, гарчи хоҳишим бўлса-да, эрекция йўқолиб қоладиган бўлди. Эрталабки ва тунги эрекциялар доим бор. Нима маслаҳат берасиз?
Шифокор:
Эрекциянинг бузилиши қон айланишининг бузилиши билан бевосита боғлиқ. Қон айланиши билан боғлиқ асосий муаммолар сифатида гипертония, ишемия, стенокардияларни келтириш мумкин. Буларни келиб чиқишига нотўғри турмуш тарзи, айниқса чекиш кўп сабаб бўлади.
Ёш ўтиши билан тамакининг зарарли таъсири жуда сезиларли бўлади, шунинг учун сиз тезда чекишни таш- лаб, унинг ўрнига спорт билан шуғулланишни бошлашин- гиз керак. Агар эрекция камдан-кам йўқолаётган бўлса, бир неча кун дам олиб, сўнг жинсий алоқани давом эттираверинг. Аммо эрекция тез-тез йўқолаётган бўлса, унда маълум бир дори воситаларини ёзиб беришга тўғри келади…

(Visited 999 times, 1 visits today)

Related posts