ИМПОТЕНЦИЯ ВА ПРОСТАТИТ

Spread the love

ИМПОТЕНЦИЯ ВА ПРОСТАТИТ

ИМПОТЕНЦИЯ ВА ПРОСТАТИТ Касаллик сабабидан беморнинг стрессга тушиши, гормонлар балансининг бузилиши ёки инфекциядан сўнг организмнинг ҳолдан тойиши импотенциянинг ушбу шаклини пайдо қилади.

Нима сабабдан невростеник импотенция пайдо бўлади? Бу саволга қуйидагилар жавоб бўлади:

• Бир неча ой ёки йил давомида сурункали простатитдан азият чекаётган беморлар чаноқ соҳасида юз бераётган ҳар қандай, ҳатто арзимас ўзгариш ва ҳиссиётларга ҳам катта эътибор берадиган бўлиб қоладилар;

• Уларнинг кўпчилиги мияларига ўрнашиб қолган қуйидаги фикрларни ўйлаб, қўрқув ва депрессия ҳолатида бўладилар:

– касалим тузалмаса керак;

– энди мен мукаммал эркак бўла олмайман;

– касалим оиламнинг бузилишига олиб келса-чи? ва ҳ.к.

• Асаб бузилишлари беморнинг ҳар бир қадамини ва ҳолатини аниқлаб беради:

– иштаҳа йўқолади;

– уйқу бузилади;

– кўп терлаш;

– тез чарчаш;

– пульснинг ўйнаб ўтириши.

Ушбу ҳолатнинг натижасида эса потенция бузилиши келиб чиқади.
Невростеник импотенциянинг аломатлари:

• Жинсий хоҳишнинг камайиши (40% беморларда);

• Эрекциянинг сусайиши (30% беморларда);

• Шаҳват тўкилишининг эрта ёки кеч бўлиши;

• Оргазмни ҳис қилишнинг ёрқинлигини пасайиши ёки йўқолиши ва ҳоказо.
Простатитда пайдо бўладиган невростеник импотенция ҳақидаги тўлиқ маълумотларни китобимизнинг учинчи бўлимидан топасиз.

(Visited 254 times, 1 visits today)

Related posts