ИЧКИЛИК ОҚИБАТИ ҲАҚИДА

ИЧКИЛИК
ИЧКИЛИК

ИЧКИЛИК ОҚИБАТИ ҲАҚИДА
Май косаси ичида жиловланиб турган қуёш алдамчи қуёшдир. У сенинг оғзингга ботишидан эҳтиёт бўл. Ақлдан оздирадиган ҳар қандай модда, гарчи у май бўлмаса ҳам, майнинг яқин қариндошларидир.

Май косаси мабодо майхўр қўлида туриб тилга кирса, майни ўз ичида кўтариб туришдан ор қилаётганини айтиб берган бўларди. Май ўз ичувчиларининг яширин сирларини ошкора қилади.

Май ичишга одатланган киши унинг йўлида ҳамма нарсадан, ҳаттоки, энг керакли буюмларидан ажралади. Май ёмон ишларни яхши қилиб кўрсатади, ўша ёмонликлар- дан қайтариб юрган кишиларнинг ўзи ҳам уларга мубтало бўлиб қолади.

Май ичувчилар сувга бораётган подалардек оғизларидан нима чиққанини билмай бақиришади. Эй май, улуғ мартабалар биноси ва ақл кошоналари сен туфайли харобага айланади. Ичкилик ичиб, акдини бир нафас йўқотган киши оғир мусибатга учраб ўлганлар қаторида бўлади.

Ичкилик мансаб ва обрўда баланд тоғ ҳисобланадиган улуғ кишиларни ҳам тўрт оёқпи ҳайвонларга айлантиради. Ичувчилар оз фурсатлик «лаззат»ни кўзлаб, кетидан келадиган фалокатга эътиборсиз қарайдилар.

Сен ичкиликни сира ичма, у ақлдан, тўғри тафаккур қилишдан адашти- ради, озгина хурсандчилик ва кайф-сафо бериши оқиба- тида узоқ муддатли қайғу ва бахтсизликларга гирифтор қилади. Биз ўз фойда-зарарини билмайдиган махлуқлар- миз, ахир дунёда майдан бўлак ҳам лаззат берувчи неъматлар жуда кўп.

Майхўр ҳаёт қадрини билганда эди, майни дўстларига эмас, душманларига ичирган бўларди.
Ичкилик ҳар бир банданинг эшиги бўлиши мумкин, сен ўша эшикка бош суқишдан эҳгиёт бўл.

Май дўстларни койиш, улар билан жанжаллашиш, ҳамсуҳбатларга озор бериш ва яқин кишилардан жудолашишга сабаб бўлади. Мен ўз ҳаётим билан онт ичиб айтаманки, май шишаларини ушлаган қўллардан темир-терсак билан шуғулланувчи темирчилар кўли покизароқдир. Эй май, агар сенда кишиларга озор беришдан бошқа бирор хусусият бўлгавда, албатга, уқда сени ичиш раю кўриларди.

Майхўрлик фитна-фасоднинг уяси бўлиб, ҳамма бу- зуқликлар шундан келиб чиқади. Маст бўлиб юрганлар дунё ишларининг ҳеч бирига ярашмайдилар. Шиша ичидан менга офат кўринади, бу офатларни унинг ичидаги таркиби таш- кил қилади. Шиша ичини ногиронлар, илонлар ва табиат музейидаги каби эмбрионлар ташкил қилади. Ичилган спиртли ичимликлар одамни ҳайвон ва йиртқич қилади.

Алкоголь — фирибгар, у организмга таянч бўлиб кўри- нади, лекин тобора ақлни камайтиради. Ичимликни оз миқдорда ва ҳар куни ичилса соғлик учун фойдали, деган фикр мутлақо хатодир.Унинг ози ҳам, кўпи ҳам ҳаромдир. (Абу Али ибн Сино ва АЛозинский асарларидан олинди)

(Visited 1 316 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!