ГИЖЖА МАСЛАХАТЛАР

ГИЖЖА МАСЛАХАТЛАР

ГИЖЖА МАСЛАХАТЛАР Фойдали маслаҳатлар
1. Лямблиозни шифокор даволаши шарт.
2. Лямблиознинг олдини олиш учун ясли, боғча, интернат ва мактабларда санитария- гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш керак.


3. Лямблиознинг олдини олиш касалликни ўз вақтида аниқлаш ва даволашдан иборат.
4. Ичи тез-тез бузилиб турадиган болалар лямблия ташувчи ҳисобланиши боис текшириб турилиши керак.
5. Бемор дори-дармонлардан ташқари, парҳез қилиб, қайнатилган гўшт, кефир, творог, карам, сабзиларни кўпроқ, ширинлик ва хамир овқатларни кам истеъмол қилиши лозим.


6. Озиқ-овқат маҳсулотларини озода сақлаш, пашшаларга қарши курашиш зарур.
7. Очиқ сув ҳавзаларидаги сувни қайнатмасдан ичмаслик, ювилмаган мева- сабзавотларни емаслик, энг муҳими, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш керак.

 


8. Лямблиоз билан, айниқса, унинг жигар тури билан оғриган болалар назорат остида бўлишлари керак. Уларда лямблиялар бор- • йўқлигини текшириб туриш ва зарур бўлганда даво курсини такрорлаш лозим.

 

Ўткир думли нематоданинг учта «лаби»
Ўткир думлилар 3-12 мм. узунликдаги думалоқ қурт бўлиб, одамнинг йўғон ичагид.1 яшайди. Ўткир думлиларнинг боши учидп
хўжайин тўқимасини сўрадиган учта «лаб»и бўлади. Ўткир думлилар, айниқса, болалар ўртасида кенг тарқалган бўлиб, энтеробиоз касаллигини келтириб чиқаради.

Ҳаракатчан личинкали етилган тухумни ютганда организмда зарарланиш рўй беради. Личинка овқат ҳазм қилдирувчи шира таъсирида тухумдан чиқиб, ичакнинг шиллиқ пардасига ёпишиб олади. Паразитлар 20-25 кундан кейин балоғатга етади.

 

Урғочилари фаол ҳаракат қилиб, тўғри ичак девори бўйлаб юради ва чиқариш тешигидан ўрмалаб чиқиб,’ ўша ердаги қатларга тухум қўяди. Тухумлар ташқи муҳитда тўрт-беш соатда етилади. Ўткир думлилар одам организмида ривожланиши мумкин.

 

Бемор касалликнинг тарқалиш манбаи ҳисобланади. Энтербиоз ўзаро муносабатда бўлганда ёки уй-рўзғор буюмлари орқали ўтади. Энтеробиознинг тарқалишига беморнинг қўллари сабаб бўлади, чунки бармоқлар ва тирноқлар орасига ўткир думлиларнинг тухумлари Осонгина кириб қолиши мумкин.

 

Ўткир думлилар одам организмига механик ва токсик таъсир кўрсатади. Бемор болаларда иштаҳанинг камайиши, кўнгил айниши, қорин оғриғи, шунингдек, уйқусизлик, тажанглик ва бош айланиш ҳоллари кузатилади.
Бу касалликни даволаш қийин. Касалликнинг олдини олишда шахсий гигиенанинг барча қоидаларига риоя қилиш катта аҳамиятга эга.

(Visited 4 757 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!