ГЕМОРРОЙДАН ДАВОЛАНУВЧИЛАР УЧУН 

ГЕМОРРОЙДАН ДАВОЛАНУВЧИЛАР УЧУН 

ГЕМОРРОЙДАН ДАВОЛАНУВЧИЛАР УЧУН Кам инвазив ҳисобланадиган усуллар ёки геморроидэктомия билан даволанувчи шахс ўзини риск гуруҳига кирувчи деб ҳисоблаши керак.

Агар у барча тавсияларга амал қилса, рецидивлар эҳтимоли юқори бўлмайди. Шунинг учун даволанишдан сўнг геморройсиз яшаш учун проктолог мутахассис билан мунтазам алоқада бўлиш керак.

ХАЛҚ ТАБОБАТИ, ГИРУДОТЕРАПИЯ, ГОМЕОПАТИЯ, ЎТ БИЛАН ДАВОЛАШ ҲАМДА БОШҚА УСУЛЛАР ТУҒРИСИДА
Ун беш йил олдин чиққан ўзини даволаш тўғрисидаги маҳаллий асардан цитата келтиришдан бошлаймиз.
Геморройни енгамиз.

Қанча инсон геморрой билан оғриши ҳисобланмаган. Мен сизга маслаҳат бераман: у буғланган шолғомдай осон.

Тунги тувакка 2 литр сут ҳамда 4 тач пиёз бошини соламиз. Ёпиб, духовкага қўямиз, сутда пиёз буғланади..

Муқобил тиббиёт мутахассислари даволашни беморга илмий асосланган ташхис қўйилгандан кейин бошлайдилар. Агар бу талабга риоя қилинмаса, қоида бузувчи лицензиясидан айрилади.

Умуман олганда инглизлар учун хавотирли эмас.
Бизнинг мамлакатда бундай юридик чекловлар йўқ. Маҳаллий мутафаккирлар машҳур рус мақолига асосан фаолият юритади:

«Бизга қонун ёзилмаган, агар ёзилган бўлса, юборилмаган».
Умуман олганда даволашнинг табиий усуллари тажриба учун кенг майдонга эга. Касаллик ҳамда саломатлик тўғрисида суҳбатлашганда бизнинг фуқаролар қуйидаги мақолни қўллайдилар: «Синаб кўр, балки фойда берар».

 

ҲАР БИР БЕМОРГА ИНДИВИДУАЛ ЁНДАШУВ
Даволашнинг муқобил усуллари дори тайёрловчилар, мутафаккирлар, табиатшунослар ҳамда бошқа экспертларнинг бемор шикоятини диққат билан эшитишларига боғлиқ бўлади. Диққат билан тинглаш жараёнининг ўзи енгиллашишга олиб келиши мумкин.

Масалан, инсон мигрен бўйича гомеопатга мурожаат қилди. ТегииГли дори ёзишдан олдин доктор кўп вақтини суҳбат, касаллик белгиларини аниқ билишга сарфлайди. Зарур воситани танлаш нафақат касаллик белгиларини ҳисобга олган ҳолда, балки бемор хусусияти, унинг у ёки бу касалликка мойиллиги билан аниқланади.

Бундай ёндашув бемор инсонни қаноатлантирмасдан қолмайди. Шифокор билан суҳбатдан бош оғриғи қолиши мумкин.меопатик воситалар оғриқсизлантирувчи воситаларга қараганда бош оғриғига яхши ёрдам беради.

Даволаш усулини танлаш масалаларида бемор ҳамда шифокор тенг ҳуқуқлидир.

Илмий асосланган тиббиёт асосида ишлайдиган шифокор билан суҳбатлашганда инсонда шифокор кўрсатмалари ҳамда тавсияларини аниқ бажаришда унинг иштироки чекланган деган тасаввур уйғонади.

Муқобил тиббиёт мутахассиси маслаҳатлари анча беморни қаноатлантириши мумкин.

Муқобил тиббиёт кўплаб йўналишларининг асосий тамойилларидан бири — беморда ўз касаллигини тушуниш жараёнидир.

Бундай тушунча инсонда даволаш усулини танлашга ёрдам беради. Танлов усули танланганда даволаш жиҳатлари шифокор билан батафсил муҳокама қилинади.

Муқобил тиббиётда фойдаланиладиган даволашнинг таъсир механизмлари ҳамда касаллик белгиларини тушуниш анча осон ҳамда енгил қабул қилинади.

Бемор одам ўзини даволаш жараёнининг тўлақонли иштирокчиси сифатида ҳис қилади.
Шифокор ҳамда бемор ўртасидаги муносабатларда муҳим бўлган яна бир жиҳат — прогноз тўғрисида айтиш керак. Айнан шу беморни кўпроқ қизиқтиради.

Тиббиёт аниқ эмас, балки эҳтимолий фан эканлигини айтиш лозим. Сизнинг касал- лигингиз бир неча усулда даволаниши мум-
кин, уларнинг ҳар бири ўз хавфи ҳамда асоратларига эга бўлади. Сизни касалликдан озод қилиш имконияти 70-80% ни ташкил қилади.

Бунда доктор ўз илмий маслаҳатидан фахрланади. Илмий тиббиёт асосида маълумотларни ҳар томонлама кўриб чиқиш, статистик репрезентатив гуруҳ беморларига бундай даволаш таъсири ҳақида ўрганиш керак.

Муқобил тиббиёт вакилларидан бундай маълумотларни сиз ҳеч қачон эшитмагансиз.

Муқобил тиббиёт кўплаб усуллари, назарий асослари соғлом фикрга зид келмайдиган тамойилларга асосланади. Юз йиллар давомида синовдан ўтган усуллар қўлланилади.

Муқобил тиббиёт вакилларининг айрим далилларини кўриб чиқамиз.

 

БИРИ ДАВОЛАЙДИ, БОШҚАСИ КАСАЛ ҚИЛАДИ
Касалликни даволаш каби мураккаб ишларда дори ҳамда муолажаларнинг қўшимча таъсирига тайёр бўлиш керак.
Барча инсонлар турлича ва такрорланмасдир. Дори ҳамда бошқа тиббий муолажа натижасида бизнинг организмимизда со- дир бўладиган жараёнлар бир хил эмас.

 

Бундан қўрқиш керак эмас, аммо синчков бўлиш керак.
Юқори технологик тиббий усуллар, кучли дорилар қўшимча таъсирлар пайдо бў-
лиш эҳтимолини камайтиради. Аммо бундай шароитда улар аниқ ҳамда профессионал қўлланилиши керак.

Муқобил тиббиёт дарҳол таъсир кўрсатишни мақсад қилиб қўймайди. Бу холистик ёндашув бўлади. Даволашнинг хавфсизлиги, унинг самарадорлиги ҳам муҳимдир.

 

ГЕМОРРОЙНИ ДАВОЛАШНИНГ МУҚОБИЛ УСУЛЛАРИГА НИМАЛАР КИРАДИ ҲАМДА УЛАРДАН НИМА
КУТИШ МУМКИН
Умумий тартибда айрим мулоҳазалардан бошлаймиз.
Совет Иттифоқининг парчаланиши тиббий хизмат кўрсатишнинг ўн йиллар давомида мавжуд бўлган тизими йўқолишига олиб келди.

 

Эндиликда фуқаролар арзимас касалликларни даволаш учун шифокорга эмас, балки дорихонага боряптилар. Энг аввало бундай муассасалар поликлиника ёки касалхонага нисбатан анча кўпдир. Дори танқислигини аҳоли унутди. Фақат пул бўлса бўлди.

 

Дори кўплигида ҳеч қандай ёмон нарса йўқ, амалда исталган дорилар, шу жумладан кучли таъсир қилувчи дориларни ҳам рецептсиз олиш мумкин. Геморройни даволашда улар ўзини оқламаяпти.

Шуни тасдиқлаш мумкинки, кўпгина ҳолатларда геморройни даволаш фақатгина шамдорилар, мазь ёки ванналар билан чегараланиб қолмоқда.

Геморройни дори билан даволашдан сўнг симптомлар қайталаниши узлуксиз ўзгаради. Ҳар бир зўрайишда дори самарадорлиги камаяди.

Бунда қуйидаги ҳолат юз беради: бу синаб кўрилган ҳамда ҳеч қандай ёрдам бермаган, геморрой давосиз!
Биз йўл қўядиган иккинчи хатолик проктолог мутахассисга бориш билан бирга беморлар муқобил тиббиёт мутахассисларига ҳам мурожаат қиладилар.

Китобхон сўраши мумкин: «Гомеопатия, фитотерапия, гирудотерапияда нимаси ёмон? Нима учун бундай тоифалаштириш нотўғри?!»

Азизлар! Ўт билан даволаш, гирудотерапия, гомеопатик воситалар геморроидал шамдорилар ҳамда мазларга қарши муқобил восита эмас. Бу барча воситалар ва усуллар геморроидал узеллар шаклланиш механизмига таъсир кўрсатмайди. Ўт дамламалари, гомеопатик дорилар ёрдамида қон кетишини дарҳол ҳамда жуда узоқ вақтга тўхтатиш мумкин эмас. Геморроидал узеллар тромбозида зулукларни қўллаш оғриқ ҳамда оқиб кетишларни камайтиради.

«Демак, сиз ҳам кесишни маслаҳат берасиз?!» деб савол беради китобхон.
Шошилмаймиз. Ўмид қиламизки олдинги бобларда геморроидэктомиянинг реал муқобили кам инвазив ҳисобланадиган усуллар пайдо бўлганига сизни ишонтира олдик.
Шуни қайд қилиш керакки даволашнинг муқобил усуллари кузатув остида ҳамда
профессионаллар иштирокида амалга оширилади.

(Visited 1 032 times, 1 visits today)

Related posts