ГЕМАРОЙ КОН АЖРАЛИШИ

Spread the love

ГЕМАРОЙ КОН АЖРАЛИШИ

ГЕМАРОЙ КОН АЖРАЛИШИ Очиғини айтганда, бу белги ҳамда касаллик номини олган. Қадимги грекчадан таржима қилинганда «геморрой» сўзи қон кетишини билдиради. Орқа тешикдан қон ажраганда геморрой билан оғриган беморларнинг ярмидан кўпи шифокорга мурожаат қилади.

 

Албатта, уларнинг орасида шифокорга учрамайдиганлари ҳам мавжуд. Аммо оғриқлар билан кузатилмайдиган ҳамда ҳар куни содир бўлмайдиган қон ажралмаларида мурожаат қилувчилар камроқ.
Бу эрта ёки кеч ноқулайлик туғдиради.

Тананинг табиий тешикларидан қон ажралиши: сийдик, ахлатдаги қонли аралашмалар шифокорга учраш учун жиддий сабабдир. Ҳаттоки буларнинг барчаси оғриқлар билан кузатилмаса ҳам.

 

Афсуски, инсонлар буни ўзлари тўхтатишга уринишади.
Геморройдаги қон ёрқин кўринишда бўлади. Қорамтир, шилимшиқли қон бошқа касаллик белгиси бўлиши мумкин.
Агар орқа тешикдан қон кетиши бир соат давомида тўхтамаса, «Тез ёрдам»ни чақиринг. Бундай қон кетиши ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин!

Шифокор проктологлар амбулатор қабулда қон кетган жойлар тўғрисида эшитадилар ҳамда ичакни бўшатишдан кейин ажралаётган қонни кўрадилар.

 

Бу, албатта, эрта симптом эмас, аммо ҳалокатли ҳам эмас. Кўриш қобилияти пасайиши мумкин. Геморрой билан бир вақтда камқонликни даволашга тўғри келиши ҳам кузатилади.
Геморройнинг учинчи белгиси бу – узеллар чиқишидир.

 

УЗЕЛЛАРНИНГ ЧИҚИШИ
Тиббиётдан жуда узоқ бўлган инсонлар ҳамда айрим шифокорлар ташқи узеллар тромбози ҳамда ички геморроидал узеллар чиқишини фарқлай олмасликлари мумкин.
Касалликнинг айнан шу белгилари даволаш усули ҳамда йўлини танлашда ҳал қилувчи бўлади.
Умуман олганда, симптомларни муҳокама қилганда шифокор ҳамда бемор бир-бирини яхши тушуниши керак.
Ердам бериш мумкин…

(Visited 177 times, 1 visits today)

Related posts