Гижжа гельментлар  

Spread the love

Гижжа гельментлар  

Гижжа Гельминтлар (юнон.   – қурт), гижжалар – одам, ҳайвон ва ўсимликларда касаллик қўзғотувчи паразит чувалчанглар. Гельминт пайдо қиладиган касалликлар гельминтозлар деб аталади. Гельминтлар тўрт турга бўлинади:

1) ясси чувалчанглар – трематодалар ёки сўрғичлар ва цестодалар ёки лентасимон чувалчанглар;

2) юмалоқ чувалчанглар ёки нематодалар – аскарида, қилбош гижжа, острица, анкилостомида, трихинелла ва бошқалар;

3) тиканбош чувалчанглар;

4) халқали чувалчанглар ёки аннелидлар. Гельминтлар паразитлик қилиб яшайдиган организм шу гельминтнинг хўжайини ҳисобланади. Етук гельминт хўжайини организмида тухум қўйиш ёки личинка туғиш орқали кўпаяди. У яшайдиган ана шу организм гельминтнинг асосий (дефинитив) хўжайини дейилади. Гельминт личинкаси яшайдиган организм эса оралиқ хўжайин бўлиб қолади. Баъзи гельминтларда оралиқ хўжайин бир нечта бўлиши мумкин.


Гельминтлар ривожланиш циклига кўра 2 га бўлинади: 1) биогельминтлар – бунда гельминтлар хўжайин алмаштириб ривожланади, уларнинг личинкалари оралиқ хўжайин организмида, етук формалари эса деинфинитив хўжайинда яшаб кўпаяди. 2) Геогельминтлар – бунда гельминт тухуми ёки личинкаси хўжайин организмидан ташқарида муайян ҳароратда ривожланади. Гельминтлар одамга унинг тухуми ёки личинкаси орқали озиқ-овқат ва сув, шунингдек, тери ёки шиллиқ парда орқали ўтиши мумкин.

Гельминтлар бутун ер шарида кенг тарқалган бўлиб, кишилар соғлигига путур етказади, шунингдек, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ҳам касаллантириб, иқтисодий зарар келтиради. Кейинги йилларда олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижасида баъзи гельминтлар тамоман йўқотилди. Масалан, Ўзбекистонда кенг тарқалган чўчқа ва ҳўкиз солитерлари деярли тугатилди.


Гельминтоз – одам, ҳайвон ва ўсимликларда паразит чувалчанглар гельминтлар қўзғотадиган касаллик. Асосан гижжаларнинг тўрт синфи: нематодалар, цестодалар, трематодалар ва акантоцефаллар паразитлик қилади, деб юқорида айтдик. Шунга кўра, гельминтлар нематодозлар, цестодозлар, трематодозлар ва акантоцефалёзлар деган гуруҳларга бўлинади.

Трематодозлардан – описторхоз; цестодозлардан – дифиллоботриоз, гименолепидиоз, тениидоз эхинококкоз; нематодозлардан – аскаридоз, анкилостомидоз, трихинеллёз, трихоцефалёз, энтеробиоз одамда кўпроқ учрайди. Гельминтиозлар одамнинг нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, мускул системасида, жигар, талоқ, қон, мия, кўз ва бошқа органларида паразитлик қилади.

Гижжаларнинг хили, сони ва қайси аъзода бўлишига қараб касаллик ҳар хил кечади. Гельминтиозда одамнинг вазни камаяди, унда ланжлик, жиззакилик пайдо бўлади, боши айланади ва ҳоказо. Гижжа ичакда бўлса, ич қотади ёки ич кетади, кўнгил айнийди, баъзан бемор қайт қилади; жигарда бўлса, кўз оқи ва бадан сарғаяди, шиш пайдо бўлади; ўпкада бўлса, йўтал тутади.
Гельминтиозда меҳнат қобилияти пасаяди, бола яхши ўсмайди, хотираси сусаяди ва ҳоказо.

 

Беморни гижжадан халос қилиш билан кифояланмай, унинг тухумларини йўқ қилиш ва шу тариқа бошқаларнинг касалланишига сабаб бўладиган омилларни бартараф этиш, ташқи муҳитни ифлосланишдан сақлаш (дегельминтизация) керак.

 

   Гельминтиозга қарши кураш ва унинг олдини олиш учун гўшт ва бошқа маҳсулотлар ветеринария-санитария назоратидан ўтказилади, тирик гижжа личинкалари топилган такдирда бу маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб ҳисобланади, аҳоли яшайдиган жойлар, ахлатдан ўғит сифатида фойдаланиш ишлари санитария назоратига олинади ва тегишли чоралар кўрилади.
Сўрувчи қуртлар
Шу гуруҳга кирадиган гижжалардан сибирь қурти (мушук қурти) ва фасциола кўп тарқалган. Сибирь қурти узунлиги 4-13 мм. келадиган майда гижжа бўлиб, ўт пуфаги, ўт

(Visited 272 times, 2 visits today)

Related posts