Farzand korish

Farzand korish

farzand korish Жинсий алоқани мунтазам равишда қилмаслик.

Жинсий алоқани фақат овулясия кунлари қилиш ҳомиладор бўлиш имкониятини оширади ёки узоқ вақт жинсий алоқада бўлмай туриб алоқа қилганда сперматозоидлар кучи ошади деган хато фикрлар баъзи жуфтликлкарни йўлдан уради. Аслида жинсий алоқа мунтазам равишда жуфтликларни хоҳиш ва еҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириши лозим.

  1. Тез-тез жинсий алоқада бўлиш.

Албатта мунтазам равишда бўладиган жинсий алоқа ҳомиладорлик юз бериши учун яхши йўл. Лекин мунтазамлик билан кўплик ҳар хил нарса. Жуда кўп, масалан, кунига бир неча марта алоқада бўлиш сперматозоидларнинг уруғлантириш кучини йўққа чиқариши мумкин.

  1. Алоқани бир ҳолатдагина амалга ошириш.

Аёл ва еркакларнинг жинсий аъзолари шакли ва размери ҳар хил бўлгани туфайли, бирон аёлга ҳомиладор бўлиш учун бир ҳолат тўғри келса, иккинчи аёлга бу ҳолат ҳомиладор бўлишга ҳатто тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. Шунинг учун алоқани ҳар хил ҳолатларда амалга оширган маъқул.

  1. Бепуштликни сабабини аёлдан излаш.

Кўпинча оилаларда узоқ вақт фарзанд бўлмаган даврда аёллар даволанишни бошлайдиар. Лекин статистикага қараганда бепуштликни сабабчиларидан 40% еркак касалликларига тўғри келар екан. Шунинг учун даволанишни кўзда тутган жуфтликлар уни биргаликда бошлашлари мақсадга мувофиқ бўлади.

  1. Овулясия ҳақида бехабар бўлиш.

Овулясия даври – ҳомиладор бўлиш учун енг керакли давр ҳисобланади. Айнан ўша даврда бўлган жинсий алоқа натижаси ҳомиладорликка олиб келади. Баъзида аёллар овулясия даврини ҳайз кўрган кунидан 14 кунни санаб белгилайдилар. Лекин бу ҳато. Ҳайз сикли турлича бўлгани каби овулясия даври ҳам ҳаммада ҳар хил келади. Шунинг учун уни аниқ билиш талаб етилади (Овулясияни билиш йўли).

  1. Жинсий алоқани айнан овулясия куни қилиш.

Овулясия кунини аниқ билган тақдирда ҳам, алоқани ундан олдин ва бир-икки кун ўтгач қайта қилиш тавсия етилади. Чунки уруғланишга тайёр бўлган аёл тухум хужайраси 24 соат давомида уруғланишга мойил бўлади.

  1. Кимёвий контрацепсия воситалардан фойдаланиш.

Баъзи любрикантлар узоқ вақт мобайнида сперматозоидларни нобуд қилиш хусусиятига ега бўлади.

  1. Шифокорга шошилиш.

Аёл турмушга чиқиб 3-4 ой ўтгач шифокор қабулига шошилади. Тезроқ даволаниб тезроқ фарзандли бўлишни истайди. Лекин нормада камида 1 йил бирга яшаб мунтазам равишда жинсий алоқада бўлган ер-хотинда ҳам ҳомиладорлик юз бермаслиги мумкин. Шошиб шифокорга бориб керакмас, баъзида зарарли муолажаларни қабул қилиш нотўғри ҳисобланади. Яхшиси, 1 йил кутиб кейин бирон чора кўриш керак.

  1. Умумий саломатликка аҳамият бермаслик.

Фарзанд кўра олмаётган жуфтликлар асосан ўз репродуктив саломатлликларига аҳамият берадилар. Лекин еркак ва аёлнинг умумий саломатлиги ҳам фарзанд кўришда муҳим аҳамиятга ега. Масалан, ўгир вазн, стресс, чекиш, баъзи дори-воситаларни қабул қилиш каби ҳолатлар ҳам ҳомиладорлик юз беришига тўсқинлик қилиши мумкин.

  1. Фақат ҳомиладорлик ҳақида ўйлаш.

Шундай жуфтликлар борки, улар учун жинсий алоқа ҳомиладор бўлиш учун навбатдаги имкониятдек қабул қилинади. Алоқалар сони, ҳолатлар, овуляция даври, ҳайз сикли каби мавзулар ер-хотин учун асосий суҳбат мавзусига айланади. Лекин шуни унутмаслик керакки, аёлнинг психологик ҳолати ҳам ҳомиладор бўлиш учун жуда муҳим жиҳатдир. Ер-хотин ўзини бирон ёқимли фаолият билан банд қилиб, ҳомиладорлик ҳақида ўйламай, ҳайз кунларини санамай яшашни ўрганишлари керак.

Ўғил кўриш

Ушбу мавзуни мавжуд тиббий адабиётлардан топиш мумкин бўлмади, шу боис бу ўринда Абу Али ибн Сино фикрларини келтирдик ва унга қўшимча равишда ўз кузатувларимизни ҳам баён қилдик.

 

Ўғил туғилиши сабаби ер уруғининг иссиқлиги, мўллиги ҳамда жинсий яқинлик хотиннинг ҳайздан пок бўлиш вақтига тўғри келишида дир. Уруғнинг ўнг томондан келиши буига ёрдам беради, чунки бу уруғ иссиқроқ ва қуюқроқ бўлиб, ўнг буйрак-дан келган бўлади; ўнг буйрак қизиганроқ ва жигарга яқинроқдир.

 

Ерлик уруғи бачадоннииг ўнг томонига тушганида ҳам шундай бўлади. Хотин уруғинииг хоссалари ва қай томондан келиши ҳам аҳамиятлидир. Совуқ мамлакатлар, совуқ фасл ва шимолий шамол боланинг ўғил бўлишига ёрдам беради; бунинг зидди еса аксинча бўлади. Жуда ёш ҳам, кекса ҳам бўлмай, айни йигитлик ёшида қўшилиш ҳам аҳамиятлидир.
Ўғил туғилиши учун ер ҳам, хотин ҳам махсус тайёрланишлари керак. Ўғил туғиш учун хотиннинг уруғи қуюқ, кучли ва иссиқ бўлиши лозим, чунки шундай уруғ ерликни тезроқ қабул қилади. Ер уруғи ҳам хотин уруғидан кучли бўлиши лозим.

 

Бола ўғил туғилиши учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур: Хотин ҳам, ер ҳам атир, буғлаш ва озиқ-овқат воситасида ўз организмини қиздириши керак. Бир муддат жинсий яқинликдан сақланиш лозим.

Кўп суюқлик ичмаслик, балки чойни оз-оздан ичиб, қиздирадиган кучли овқатлардан истеъмол қилишлари даркор. Ер ўз уруғини синаб кўриши, агар уруғ суюқ бўлса, қуюлгунча юқоридаги тадбирларни давом еттириши ке­рак бўлади. Кейин чиройли жой солиниб, яхши атирлар билан хушбўйлантирилган ўринда хурсанд, вақти чоғ ҳолда ўғил ҳақида ўйлаш зарур. 6

 

. Қомати келишган ва енг яхши кўринишдаги қиёфани кўз олдига келтирган ҳолда алоқага кириб, белини бўшацин. Ўғил кўрадиган ҳомиладор аёлнинг белгилари қуйидагилардан иборат:

 

  1. Аёлнинг ранги яхшироқ, ўзи хурсандроқ, териси тозароқ, иштаҳаси соғломроқ, ҳомиладорлик аломатлари тинчроқ бўлади.

 

  1. Аёл ўнг томондан оғирлик сезса, шу ёндан ҳомила қимирласа, бу ўғил бола еканлигидан дарак беради.

 

  1. Аёлнинг кўкрағи катталашиб, ундаги ранг ўзгариши ҳам аввал ўнг томондан бўлади. Айниқса, ўнг кўкрак учи ўсиб, олдин сут келади ва оқади; қуюқ ва ёпишқоқ бўлиб, суюқ ва сувли бўлмайди.

 

  1. Аёл сути тирноққа томизилиб, офтобга қаратилса, симоб томчисидек ёки марварид донасидек бўлиб туриб қолади ва ёйилмайди.

 

  1. Ўғил боласи бор аёлнинг сийнаси учида қизиллиги ортади-ю, қоралиги ортмайди, оёғининг томирлари ҳам қизаради, қораймайди, ўнг томондаги томирларининг уриши тўлароқ, кетма-кет бўлади.

 

  1. Ҳомиладор ўрнидан туриб, сўнгра юра бошлайди, аввал ўнг оёғини ҳаракатга келтиради (бу синаб кўрилган ҳолат). У турганда ўнг қўлига тиралиб туради, ўнг кўзи йенгилроқ ва тезроқ ҳаракат қилади.

 

  1. Ўғил бола уч ойдан кейин, қиз бола тўрт ойдан кейин қимирлай бошлайди.

 

  1. Қиз болага юкли бўлиш белгиларига келсак, улар юқоридагиларнинг тескарисидир.

 

Фарзанднинг жинси нимага боғлиқ?

Хўш, фарзанднинг жинси нимага боғлиқ? Бу еркак кишига, аниқроғи, тухумҳужайрани айнан қандай сперматозоид уруғлантиришига боғлиқ. Аёл тухумҳужайрасида жинс учун жавоб берувчи хромосома доим битта — Х хромосома бўлади. Еркак сперматозоиди еса Х ёки Й хромосомага ега бўлиши мумкин. Агар тухумҳужайра Х хромосомали сперматозоид билан уруғлантирилса, қиз, Й хромосомали сперматозоид билан уруғлантирилса, ўғил дунёга келади.

Демак, боланинг жинси юз фоиз ҳомиладор бўлиш вақтидаги вазият зайлига боғлиқ дейиш мумкин. Зарур вақтда керакли хромосомага “тўғри келиш” учун нима қилиш керак?

Парҳез усули

Баъзи фикрларга кўра, парҳез бола жинсини режалаштиришда асосий омилдир. Узоқ вақт давомида риоя қилиш орқали ўғил ёки қиз фарзанд кўриш мумкин бўлган парҳез франсузча парҳез деб номланади. Ушбу услубда белгиланган рациондан чиқилса, натижа бўлмаслиги айтилади.

Бўлғуси ўғил учун кўпроқ калий зарурлиги туфайли ота-она ҳомиладорликкача пишлоқ, қўзиқорин, картошка, нўхат, банан, апелсин, хурмо, олхўри, чой ва қаҳва истеъмол қилиши керак. Қиз фарзанд еса калсий талаб етади, шунинг учун ота-она тухум, сут маҳсулотлари, манний бўтқаси, лавлаги, бақлажон, пиёз, олма, асал, ёнғоқ йейиши зарур.

Қон янгиланиши усули

Мавжуд йевропача тиббий назарияга кўра, фарзанд жинсини қон янгиланишига қараб белгилаш мумкин. Бунда жинсий ҳужайраларнинг уруғланишидан олдин кимнинг қони янги бўлса,  ўша жинсдаги фарзанд пайдо бўлади.  Буни олдиндан билиш учун қуйидаги оддий ҳисоблашни билиш кифоя:  еркак кишининг қони ҳар 4 йилда,  аёлнинг қони еса ҳар 3 йилда янгиланади.  Чунинг учун отанинг ёшини 4 га,  аёлнинг ёшини еса 3 га бўлиш керак.  Қон янгиланишини балоғат ёшидан бошлаб оладиган бўлсак,  аёл қони 12,  15,  18,  21,  24,  27,  30… ёшида,  еркак қони еса,  12,  16,  20,  24,  28,  32… ёшларида янгиланади.

Қуйида келтирмоқчи бўлган мисолимизда аёл 26 ёшда (қони икки йил олдин янгиланган),  еркак еса 29 ёшда (қони бир йил олдин янгиланган).  29: 4 = 7(1),  26: 3=8(2).  Ҳисоблашдаги қолдиқдан ҳам кўриниб турибдики,  еркакнинг қони бир йил олдин янгиланган (1).  Бу ҳолатда ўғил бола дунёга келиши еҳтимоли юқори.

Тақвим усули

Шунингдек, бола жинсини режалаштиришда ёрдам берадиган махсус тақвимлар бўлиб, улардан бири Хитой тақвимидир. Қадимий хитойликлар боланинг жинси бутунлай аёл кишига боғлиқ, деган фикрда бўлган. Хитойча тақвим бўлажак онанинг ҳомиладорлик вақтидаги ёши ҳамда ушбу ёшда ўғил ёки қиз туғилишига енг қулай бўлган ойга асосланади.

 

 

(Visited 8 306 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!