ЭРЕКЦИЯ ХАКИДА

ЭРЕКЦИЯ ХАКИДА

ЭРЕКЦИЯ ХАКИДА Жинсий майли нормада бўлган эркак, одатда аёлни эркалаб, силаб-сийпаб, ўпиб, эроген соҳаларга тегиб ҳам ўзини, ҳам аёлни қўзғайди ва натижада эрекция пайдо бўлади.


Эрекция рефлектор акт бўлиб, у туфайли закар қонга тўлиб, ҳарорати кўтарилиб, икки-уч баравар катталашиб, таранг тортади ва натижада жинсий алоқа қилиш имконияти туғилади. Шундан сўнг закар қин ичига киргизилиб фрикцион ҳаракатлар бошланади. Эркак сексуаллигининг энг асосий намоён бўлиши эрекция ва эякуляциядир.

 

Жимоъдан кейин ёки алоқага қулайлик туғдирмайдиган шароитларда эрекция барҳам топади.
Эрекция икки хил механизм орқали бошқарилади. Биринчиси — бу рефлектор эрекция, у бевосита закарга тегилиш натижасида пайдо бўлади. Иккинчиси — бу психоген эрекция, у эротик стимуллар (жинсий алоқа ҳақида ўйлаш, эслаш, эротик расмларни, видеофильмларни ёки яланғоч аёлни кўриш ва ҳ. к. лар) оқибатида пайдо бўлади.

Рефлектор эрекция периферик нервлар ва орқа миянинг пастки қисми бўлимлари орқали бошқарилади. Психоген эрекция эса бош миянинг лимбик тизими ёрдамида бошқарилади. Ушбу реакцияларнинг неврологик бузилиши импотенцияга олиб келиши мумкин.

 

Эркак жинсий алоқа ҳақида ўйлаганда ёки аёл унинг закарига тегилганда (ёки иккаласи бир пайтда содир
бўлганда) бош ва орқа миядан сигналлар асаб толалари орқали жинсий аъзоларга етиб боради. Ушбу сигналлар закарнинг қон томирларига кенгайиш кераклиги ҳақида “буйруқ беради”.

 

Натижада улар кенгайиб, олатнинг ғорсимон таналари қонга тўла бошлайди ва у таранглашиб, эрекция пайдо бўлади.

Эрекция пайдо бўлиши учун қонда тестостерон гормонининг миқдори етарли даражада бўлиши керак. Агар гормонал тизимда бузилишлар сабаб ушбу гормоннинг миқдори камайиб кетса, унда эрекциянинг пайдо бўлиши ҳам қийинлашади.

 

ТОНГГИ ВА ТУНГИ ЭРЕКЦИЯЛАР
Эрекгил дисфункция муаммоларига дуч келмаган ҳар бир соғлом эркакда тонгги спонтан эрскциялар бўлиб туради. “Тонгги” эрекция деб аталиши ҳам шартли бўлиб, аслида тун давомида бундай “тонгги” эрекциялар сони бештагача бўлади.

Улар ўз-ўзидан, сабабсиз пайдо бўлгани учун “спонтан” эрекциялар деб аталади. Оддий эрекциядан фарқли равишда тонгги эрекциялар жинсий қўзғалишга боғлиқ эмас, хусусан, эркакнинг кўрган тушига алоқадор бўлмайди.

Тун давомида учтадан бештагача эрекциялар пайдо бўлиб, улар ярим соатдан икки соатгача давом этиши мумкин. Одатда бу миянинг фаоллиги ошган туш кўриш соатларига тўғри келади. Тонгги эрекциялар барча ёшдаги эркакларда ва ёш болаларда ҳам бўлиб туради. Фақат ёш ўтган сари уларнинг камайиб бориши кузатилади.

Айрим ҳолларда тонгги эркециянинг сабаби сийдик қовуғининг пешобга тўлиши бўлиб, бунда рефлектор эрекция қўзғалади.

Тонгги эрекция физиологик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу жараён давомида закарга кўп қон келади, унинг тўқималари озиқ моддалар ва кислород билан тўйинади. Акс ҳолда закар тўқималарида қон туриб қолиши ва гипоксия (кислород етишмовчилиги) пайдо бўлиши натижасида шуларга боғлиқ касалликлар келиб чиқиши мумкин.

Тонгги эрекцияларнинг қисқа муддатга, масалан бир ҳафтага йўқолиб қолиши хавотирланишга асос бўла олмайди. Чунки у жисмоний ёки руҳий чарчаш, депрессия, стресс ёки ёмон овқатланиш натижасида пайдо бўлиши мумкин.

 

Дам олиш ва яхши овқатланиш натижасида ҳаммаси тезда ўз ўрнига тушиб кетади.
Тонгги эрекциялар доимо уйқу пайтида пайдо бўлиши сабабидан эркак уни сезмаслиги ҳам мумкин. Унинг борлигини аникдаш учун шифокорлар беморга икки кеча давомида майин қоғоздан ҳалқа ясаб, закарга кийдириб қўйишни буюрадилар. Агар қоғоз ҳалқа шу даврда йиртилмаган бўлса, демак спонтан эрекциялар пайдо бўлмаган бўлади.

Агар тонгги эрекциялар бир ҳафтадан ортиқ вақт давомида пайдо бўлмаётган бўлса, бу нарса ташвишланишга ва унинг сабабини қидиришга асос бўлади. Агар бунда оддий эрекция ҳеч қандай қийинчиликсиз пайдо бўлаётган бўлса, демак сизда бирор руҳий муаммо (стресс, депрессия) бор ва иложи борича улардан тезроқ қутилиш керак.

Тонгги эрекцияларнинг узоқ вақтга йўқолиши эркак учун, аслида катта ҳалокат эмас ва у учун қаттиқ ташвишланиш ҳам ножоиз. Шунинг учун ҳам табиат уни эркакдан яшириб, уйқу пайти пайдо бўладиган қилиб қўйган. Шифокор нуқтаи назаридан эса эркакнинг жинсий соҳасида пайдо бўлаётган муаммоларининг бир аломати сифатида аҳамиятга эга.

(Visited 3 237 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!