EGIZAKLAR BURJI

EGIZAKLAR BURJI

EGIZAKLAR BURJI ЭГИЗАКЛАР – ЖАВЗО (ЭРАНТИЗ)ЮЛДУЗЛАР БУРЖИ
22 май -21 июнь оралигида тугилганлар. Меркурий сайёраси бошқаради. Мизожини белгиловчи унсур – ҳаво. Тимсоли –

Эгизаклар. Буржига хос ранглар – оч сариқ, заргалдоқ, бинафша ранглари. 3, 5, 12, 18 – бахтли рақамлари саналади.

Эгизаклар юлдуз буржи қиш осмонининг безагидир. Эгизакнинг Ь си – Кастор юлдузи гуруҳи – олтита юлдуздан иборат бўлинувчи системани ташкил қилади. Улар мовийсимон – оқ, ҳароратли юлдузлар гуруҳига тааллуқлидир. Эгизакнинг в си – Поллукс эса навигацияли юлдуздир.


Бу юлдуз буржининг Эгизаклар номи билан аталиши қадимги юнон афсонаси билан боғлиқдир.
Афсоналарда айтилишича, Спарта давлати ҳукмдори Тиндареянинг Леди исмли соҳибжамол хотини эгизак ўғил кўради. Кастор –

Тиндареядан ва Полидевк (Поллукс) – Зевсдан бўлган эди. Полидевк отаси Зевсдан мангулик олади. Бу икки ака-ука ўзаро беғараз дўстлиги билан шуҳрат топадилар. Улар аргонавтлар (юнон афсоналарида сеҳрли қўйнинг «олтин тери»сини излаб

«Арго» кемасида Колхидага сафар қилган қаҳрамонлар, жасур денгизчилар) юришлари- да қаҳрамонлик кўрсатадилар.

Жангларнинг бирида Кастор ҳалок бўлади. Ўз оғасидан ажралмаслик учун Полидевк Зевсдан ўз ўлимини сўрайди. Шундан буён улар ярим йил Аид салтанатида (ер остида), ярим йил эса Олимпда – худолар ҳузурида ўтказишар экан.
22 май – 21 июнь ўртасида туғилганларни Мерку- рий (Уторуд) сайёраси бошқаради. Бу белги остида туғилганлар нафақат ўз жойини, балки иш жойини, кийимини ва ҳатто ўз севганини ҳам тез-тез ўзгар тириб туради.

Меркурий сайёраси каби тез ҳаракат қиладилар. Юлий Цезарь каби бир вақтнинг ўзида бир неча ишни бажаришлари мумкин.
Уларнинг аксарияти бир неча тилни ўргана оладилар.

Улардан ажойиб нотиқ, тижорат мутахассиси, таржимон чиқиши мутугкин. Ҳазил аралаш алдашни ҳам биладилар. Аммо ўз ички сирини ошкор этмайдилар. Бугун кечаги айтган гапига бутунлай тескари фикр айтиш уларга хосдир. Китоб, журнал ва рўзномаларни охиридан бошлаб варақлаб, кўз югуртириб чиқиш уларга хос.

Эгизаклар белгиси остида туғилганлар хипчадан келган, чаққон бўладилар. Аммо улар ақлий зўриқишдан, қаттиқ чарчашдан асаб касаллигига мубтало бўлишлари мумкин. Ўпкаси, қўли, қўл панжаси ва елкаси Эгизакларнинг заиф жойларидир. Нафас йўлларининг шамоллаши, астма, қон бузи- лиши, ошқозон-ичак касаллиги, ревматизм каби ка- салликлар билан оғриш эҳтимоли бор. Бинобарин, бу касалликлардан эҳтиёт бўлишлари, ўз соғлиқларини, айниқса, нисбатан заиф аъзоларини доимо назорат қилиб туришлари зарур.

Улар доимо шон-шуҳратга, бойликка, севгига ваяна эришиб бўлмас қандайдир нарсаларга интиладилар.
Агар сиз бу белги остида туғилган умр йўлдошин- гиздан пайшанба куни бозор қилиб беришни сўрасангиз, у фақат якшанба куни бажариши мумкин. Бир вақтнинг ўзида икки, ҳатто уч кишини севиб қолиши ва уларнинг қайси бири бошқаларидан афзалроқ эканини ажрата олмаслиги ҳам бор.

Пари, Қўй, Арслон, Чаён белгилари остида туғилганлар каби Эгизаклар ҳам кутилмаган вазиятларда ўзларини тута биладилар ва ўз кучини қайта тўплай олишдек туғма қобилиятга эгадирлар. Ушбу буржда туғилганларнинг уддабуронлиги, таваккалчилик ва қалтис ишларга ҳам кўл уришлари кутилади.

Улардавлатманд бурж вакилларининг иккинчи жуфтидан жой олганлар.20

Жавзо буржида туғилганларнинг ижобий жиҳатлари: ақлан ривожланган, ҳар қандай фаолиятга қобилиятли, тез фикрлайди ва ҳозиржавоб, бир вақтнинг ўзида бир неча ишни бажара олади, дилкаш, қувноқ ва яратувчи, ижодкор.
Салбий жиҳати шуки, уларда болаларга хос хусусиятлар: гапга кирмаслик, пала-партишлик, шошма-шошарлик, асабийлик, зиддиятлилик, бир вақтнинг ўзида бир неча ишга ёпишиб, уларни охи- рига етказмаслик ва муқобилликнинг йўқлиги.

Жавзо ойида туғилган эркаклар
Бу эркаклар ажойиб суҳбатдош, хушчақчақ ва кувноқ, давраларга файз кирита оладиган, ҳазилкаш кишилардир. Улар учун ёлғизликдан даҳшатлироқ нарса йўқ. Ёлғизлик туфайли улар ҳатто ўз жонига қасд қилиш даражасигача бориши мумкин. Камгап, маъюс ва зерикарли кишилар орасида ҳам улар ўзларини ёлғиз сезадилар.

Эгизаклар белгиси остида туғилган эркакларнинг таъби жуда нозик бўлиб, анча-мунча нарсалар уларнинг дидига мос келавермайди. Ўткир фикрлари, мулоҳазалари, ажойиб кузатувчанлиги, самимийлиги билан атрофдагиларда яхши таассурот қолдиради.

Ушбу белги остида туғилган эркакка турмушга чиқаётган қизлар шуни билишлари керакки, у доимо жумбоқли ва ички дунёси ноаниқдир. Унинг сизга бўлган муносабати, майли ва кайфиятигина эмас, балки ҳаётий мақсади ҳам кутилмаганда ўзгариб қолиши мумкин. Бугун ўз севгисини изҳор қилиб, эртасига учрашувга келмаслиги ҳам мумкин.

Унга жуда ҳам ёпишиб олмаслик, унинг олдида кўз ёш қилмаслик керак. Шуни яхши билингки, унинг ҳеч ким била олмайдиган ички сири бўлиб, ўз ички кечинмаларини ҳеч кимга, ҳатто энг яқин кишисига ҳам билдирмайди. Яхшиси, унга ҳадеб хиралик қилавермаган маъқул.

Лекин у билан мулоқотда ўта камгап бўлмаслик ҳам лозим. Ақлу донишда у билан беллаша оладиган, ўзгарганда шунга яраша муомала қиладиган бўлсангиз, ҳаётингиз қизиқарли ва қувноқ кечади.

Эгизаклар белгиси остида туғилган эркаклар болаларга меҳрибон. Хўжалик юритишни, меҳмон кутишни яхши кўради. Ўзига эътибор билан қараб, бошқаларга ёқишни, базми жамшидни севади.

Бундай эркак рашк қилмайди. У кўпроқ бошқаларни тинглайди, кузатади ва уларни тушунишга ҳаракат қилади. Унинг севгиси кўпинча ҳавойи бўлади. У бир вақтнинг ўзида икки-уч аёлнинг қалбини ром этишга интилади. Бундай шахснинг турмуш зфтоғи севгиси барбод бўлишини истамаса, 5чпа аёлнинг барча ҳусусиятларини ўзида жам қила олиши даркор.

Эгизаклар буржида туғилган эркаклар ёшлигида сахий бўлса, кексайганда жуда зиқна бўлиб қолади. Бироқ, мол-дунё тўплашга ҳирс қўймайди. Унинг асосий хусусияти ўзининг зпгкир ақлини намоён қилиш орқали янги ғояларни, фикрларни яратишдир.
Унинг ҳаётида севгининг жисмоний жиҳати асосий ўрин тутмайди. Шунинг учун бу белги остида туғилган турмуш зфтоғингизнинг қалбига йўл топиш, уни жисмонан, ҳирсий жунбзгшга келтириш 3Г43Ш, энг аввало, ақлан ва руҳан уйғунлик топа билишингиз зарур.

Жавзода туғилган эркакларнинг жинсий ривожланишида, ҳирсий ҳиссиётида муайян ҳаётий тажриба жуда кам аҳамият касб этади. Чунки у хаёлпараст бўлиб, кўпинча воқеликдан ажралган пуч хаёллар, тасаввзфлар оғушида яшайди. Жинсий муносабатда
жўшқин эҳтиросни у қадар ҳис эта олмайди. Ишқ базмида дарҳол қониқиши мумкин ва шундан сўнг жуда тез ва қаттиқ ухлаб қолади.

Ҳирсий жазава унга ёт бўлиб, бу тўғрида эшитга- нинигина билади, холос.

Жавзо ойида туғилган аёл (қиз)лар
Ушбу ойда туғилган қизлар кеч вояга етадилар. Вояга етганда эса бир вақтнингўзида икки йигитни ёқтириб қолиши мумкин. Аммо қайси бирини бошқасидан устун қўйишини ўзи ҳам била олмай гаранг бўлади.

Агар шу ойда туғилган қиз ўз эҳтиросини бошқара билмаса, ҳаёти давомида анча қалтис хатоларга йўл қўйиши мумкин.
Агар сиз бир неча аёлнинг хусусиятлари мужассамлашган қизга уйланмоқчи бўлсангиз, бу «эгизаклар» белгисидаги қиз(аёл)дир. У жуда яхши ўртоқ, ҳар томонлама ривожланган, ақлли, ғайратли, меҳрибон ва талабчан, орзуларга бойдир. У билан сиз ҳеч қачон зерикмайсиз.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқчимизки, бундай аёллар характери жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладилар. Айримлари эрнинг барча талабларига кўниб, яхши маслаҳатчи ҳам бўла оладилар. Бироқ баъзилари қалтис ишларга аралашиб қолиши, кўча-кўйда бевақт юравериши мумкин. Бошқалари рўзғор юмушларидан зерикиб, на уй-жойга ва на идиш-товоққа қарайди.

Жавзо буржи остида туғилган аёлларнинг яна бир тоифаси бола-чақа билан овора бўлади, мактабда ишлашни хуш кўради. Болаларга нисбатан қаттиққўллик қилмайди. Бундай оналарнинг болалари эркин, мустақил бўлиб ўсадилар.

Яна шундай аёл-эгизаклар борки, улар яхши уй бекаси бўлиб, меҳмондўст, хонадони гавжум, тез-тез
келди-кетди бўлиб туришини хуш кўради, яхши кийинишга, ораста юришга ишқибоз. Умр йўлдоши ёки севган йигити билан кўнгилхушлик қилишни, кино ва театрларга, концертларга бирга боришни ёқтиради. Унга ўзини кўз-кўз қилиш ҳисси ҳам ёт эмас.

Жавзо ойида туғилган аёл(қиз)ни бирор муҳим нарса билан шуғулланишга жалб қилиш қийин. У жудаям хаёлпараст бўлиб диққатини бир нарсага жамлай олмайди. Шундай қизга уйланмоқчи бўлсангиз, унинг қуйида санаб ўтилган аломатларига эътибор беришингиз керак: ҳозиргина сизга қойил қолиб турган умр йўлдошингиз бир зумда сизни танқид қилишга, таъна-дашномга ўтиши мумкин, чунки юқорида таъкидлаганимиздек, у кайфият кишиси.

Бу аёл ўзини ёлғиз бир кишига бағишлаши қийин. Чунки у сизда камчиликни, етишмовчиликни кўра олади ва сиздан топа олмаган фазилатларни бошқалардан ахтаради. Бироқ бунинг учун уни айбламаслик, балки уни тушуниш даркор. У қалбида доимо кечиб турган зиддиятдан азобда юради. Лекин айни маҳалда қувноқ ва дилкашдир. Жавзо ойида туғилган аёллар кўпинча кўзга яқин, ақлли ва ўзига хос бўлади. У яхши суҳбатдошдир. Бошқа ҳеч бир аёл сизни ўзига унингдек каби ром эта олмайди.
Агар бу аёл сизга вафодор бўлишини истасангиз, унга кўпроқ эътибор беринг, дилини овланг.

Шундагина унинг муҳаббатига сазовор бўлишингиз мумкин. Ҳам ақлий, ҳам руҳий, ҳам жисмоний фазилатларингизни унинг фазилатлари билан ўзаро уйғунлаштира билишингиз зарзф. Шуни унутмангки, бу аёлнинг диди юқори бўлиб, сайру саёҳатни, тўлиб-тошиб яшашни ёқтиради. Мушқул аҳволга тушиб қолганингизда доно фикр ва маслаҳатлари билан жонингизга оро киради.

Аёл-эгизаклар ҳаётнинг турли синовларига сабот билан дош беришади, ҳурофотдан йироқ яшашади. У моддий ва маънавий жиҳатдан мустақилдир.

Жавзо буржида туғилган қиз(аёл)лар ўзлари орзу қилган бахтга камдан-кам эришадилар. Кўпинча уларнинг ҳаёти фожиали тугайди. Хаёлий маъшуқини бир умр излагани ҳолда ўз ҳаётидан қониқмай яшайдилар. Орзуси рўёбга чиқиб, дилидаги одамини топа олсалар, ҳаёт улар учун жаннатга айланади. Бироқ, бу камдан-кам рўй берадиган ҳодисадир.

Жавзо ойида туғнлган болалар
Нужум илми хулосасига кўра, 22 май – 21 июнь оралиғида эгизаклар кўп туғилади. Уларни Меркурий сайёраси бошқарганлиги туфайли юришни, ҳатто эмаклаб юришни ўрганиб олишлари биланоқ серҳаракат бўлиб қоладилар.

Жавзо ойида туғилган бола улғайиб борган сари бесабр, беқаноат бўлади. Бир вақтнинг ўзида бир неча ишни бажаришга ҳаракат қилади. Ўқиш- ёзишни тез ўрганиб олади. Ўз фикрини қоғозгаяхши туширади. Кўпроқ расм чизиш ёки мусиқа асбобларни чалишни ёқтиради. Диққатини бир нарсага узоқ вақт жамлай олмай, тез чалғийди. Агар ўрганаётган предмети қизиқтирса, диққатини тўплай олади ва уни тез ўзлаштирнб олади. Асаб тизими нозик бўлганлиги сабабли салгина шовқин ҳам салбий таъсир қилади. Айниқса, бола ухлаётганда иложи борича тинчлик сақланиши керак.

Турли-туман машғулотларни, хилма-хил овқатдан татиб кўришни ёқтиради. Бироқ чўмилишни хуш кўрмайди.
Қалби жуда тез жунбушга келади. Шунинг учун унга ҳар хил қўрқинчли эртакларни, тарихий воқеаларни айтавериш керак эмас. Қўрқинчли киноларни ҳам кўришига рухсат берманг.

Унинг тарбиясининг яна бир қийин томони шуки, у бир вақтнинг ўзида бир неча ишни бажаришга киришиб, бирортасини ҳам охирига етказмайди. Шунинг учун сабр-бардош билан унинг диққатини бир жойга тўплашга ва бошлаган ишини охиригача етказишга ўргатиш зарур. Агар бунга эришилса, унинг келажаги анча порлоқ бўлади.

Бу болани жуда ёшлигидан ўзаро ишонч асосида тарбиялаб бориш зарзф. Акс ҳолда уни тушуниш борган сари қийинлашади. Уни ҳаргиз алдай кўрманг. Чунки идрокли бўлганлиги сабабли алданганини билиб, сизга нисбатан ишонч, ҳурмати йўқолади.
Уни зўрлаш, бирон нарсага мажбур қилиш ҳам ярамайди. Бунда сизни алдашга ўрганиб қолади. Алдашга ўрганиб қолса борми, уни тузатиш қийин бўлади. Яхшиси, тарбияда тўғри тушунтириш орқали унинг ақлига ва мантиқий хулоса чиқариб иш тути- шига эътибор беринг.

Жисмоний ривожланишига ҳам алоҳида эътибор бериш керак. Чунки бу болалар жисмоний тарбия ва спортга у қадар қизиқмайдилар. Очиқ ҳавода кўпроқ бўлиш ва турли жисмоний машқлар билан шуғулланиши мақсадга мувофиқдир.

Эгизаклар белгисидаги болаларнинг яшовчанлик имконияти ўртача. Шамоллашдан эҳтиёт қилмоқ уни ҳар қандай касалликдан сақлашнинг гаровидир. Ёшлигида томири тортишиб чангак (акашак) бўлиб қолиши мумкин. Бундай ҳолларда эсанкираш ярамайди. Болани қорни билан ётқизиб, бошини ён томонга қаратиб шифокор чақириш керак.

Ақлан ва жисмонан зўриқишдан уларда бош оғриғи пайдо бўлиб, асабийлашишлари мумкин. Улар учун иложи борича тинчлик, хотиржамлик зарур. Айниқса, уйқуга кетишидан аввал.

Жавзо ойида туғилган бола ўзига хос бўлиб, ҳар нарсани ўзича бажаришга интилади. Ўз мақсадига эришиш йўлида ўйлаб топган усулларидан фойдаланади. Бировнинг маслаҳати бўйича иш қилишниёқтирмайди. Уларнинг ичида чапақайлари ҳам кўп учрайди. «Эгизаклар» чапақай бўлса, ўнг қўлда иш қилишга зўрламанг. Бу унинг асабига салбий таъсир кўрсатади.
Эгизаклар жуда асабий бўлиб, тез ҳаяжонга тушади.

Шунинг учун уни кўрқита кўрманг ва қоронғи хонада, ташқарида ёлғиз қолдирманг. Уйқуга кетишидан аввал қўрқинчли эртак тинглаши, кинофильмлар кўриши мумкин эмас.

Шуни унутмангки, пассивлик, зерикиш ва бекорчилик – сиз учун ҳам, унинг учун ҳам кўнгилсизлик келтириб чиқаради.
Эгизакларни диққатни бир жойга тўплашга ўрга- тиб бориш зарур. Бошлаган ишини охирига етказгандан сўнггина бошқасига киришишга кўникма ҳосил қилиш керак.

У билан муносабатда, суҳбатда етук кишидек муомала қилинг. Акс ҳолда у сизни ҳурмат қилмай қўяди.
Доимо маънавий озуқага муҳтож бўлади. Шунинг учун ҳар вақт уни нима биландир машғул қилиб қўйинг.
Бошқаларнинг қилган яхшилигини, хизматини қадрлашга ва бундан миннатдор бўлишга ўргатинг. Уларда бундай хусусият у қадар ривожланмаган.

(Visited 1 773 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!