EGIZAKLAR BURJ SEVGI

GIZAKLAR BURJ SEVGI

GIZAKLAR BURJ SEVGI ЭГИЗАКЛАР – ҲАМАЛ. Ҳаётбахш ва ўзаро фаол таъсир кўрсатувчи жуфтлик. Жинсий майллари ўзаро мувофиқ келиши билан характерланади. Ҳамал буржидаги Эгизак белгисидаги жуфтига раҳнамолик қила олади ва уни зарур томонга йўналтиради. Ўзаро узоқ йиллар бахтли оила бўлиб яшаш имконияти бор. Оила қуришлари тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР-САВР. Ушбу буржда туғилганлар ўзаро номувофиқдир. Эгизак белгисидагилар учун Савр буржида туғилганлар «зерикарли» ҳамроҳдир. Бузоқ белгисидагилар Эгизақ жуфтининг эркин ҳаёт кечиришига йўл қўя олмайди. Ўзаро узоқ йиллар бахтли оила бўлиб яшаш имконияти йўқ. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

ЭГИЗАКЛАР – ЭГИЗАКЛАР. Ушбу буржда туғилганларнингўзаро бир хиллиги, уларни узоқ йиллар бахтли оила бўлиб яшашлари учун монелик қилади. Оилавий ҳаётнинг дастлабки даврида ўзаро жинсий яқинлик уларга ҳузур бағишласа-да, вақт злгиши билан ўзаро келишмовчиликлар қўпайиб боради. Иккиси ҳам тез, эҳтиросли ва қуюнчак бўлганликлари сабабли ўзаро уйгунлик йўқ. Агар ушбу буржда туғилганлар зфтасида никоҳ тузилган бўлса, аёл ўз буржидаги жуфтига бзшсунишига, итоат этишига тўғри келади.

ЭГИЗАКЛАР – САРАТОН. Мураккаб оилавий жуфтлик саналади. Улар ўзаро бир-бирларига тоқат қилишлари қийин кечади. Қисқичбақа белгиси остида туғилганларга доимо раҳнамолик қилиш талаб этилади. Эгизак белгисидагиларнинг эса бунга қурби етмайди ва буни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Ўзаро узоқ йиллар бахтли оила бўлиб яшашларига кафолат йўқ. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

ЭГИЗАКЛАР – АСАД. Ўзаро уйғунлик мавжуд бўлган жуфтлик. Улуғвор ва олижаноб Арслон тиниб-тинчимаган жуфтига раҳнамолик қила олади. Жинсий майллари ҳам ўзаро мувофиқдир. Арслонларнинг жинсий муносабатлардаги экспериментларига Эгизаклар бажонидил рози бўладилар. Узоқ йиллар давомида бахтли оила бўлиб яшаш имконияти бор. Оила қуришлари тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР – СУМБУЛА. Агар бу белгидаги шахс Жавзо ойинингучинчи кунлиги даврида туғилган
бўлса, Пари белгисида туғилганлар билан қурган тур мушикўнгилдагидай бўлади. Биринчи ва иккинчи кунлигида туғилган бўлса, улар билан турмуш куриш тавсия этилмайди.
Пари белгисида туғилганлар Эгизаклар буржида туғилганларни енгилтакликда айблайдилар. Бир-бирларига тоқат қила олмайдилар. Жинсий майллари ҳам ўзаро мувофиқ келмайди. Бу соҳада Пари белгисидагиларнинг аниқ тамойиллари бўлиб, улар Эгизак буржида туғилганларнинг турлича ёндапгувларини қабул қила олмайдилар. Ўзаро узоқ йиллар бахтли оила бўлиб яшашларига кафолат йўқ. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

 

ЭГИЗАКЛАР – МБЗОН. Жуда ҳам қизиқарли жуфтлик. Иккиси ҳам жўшқин ва жинсий муносабатларда турли ёндашувларни ёқтирадилар. Иккиси ҳам рашкчи ва худбин эмаслар. Ўзаро узоқ йиллар бахтли оила бўлиб яшаш имконияти бор. Оила қуришлари тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР – АҚРАБ. Ушбу буржда туғилганлар- нинг ўзаро оилавий муносабатлари мураккабдир. Ўзаро жинсий майллари мос тушади. Оилавий муносабатларнинг бошқа жабҳаларида эса тушунмовчиликлар зоҳир бўлади. Чаён буржидагилар рашкчи бўлиб, Эгизаклар ўзгарувчан ва эркинликни севади- лар. Уларнинг эркинлигини чеклаш асаб тизимига салбий таъсир. Ушбу буржда туғилганларнинг никоҳи – фавқулодда бир ҳодиса.

ЭГИЗАКЛАР – ҚАВС. Ушбу буржда туғилганлар 5фтасида тузилган никоҳнинг узоқ йиллар давом этиши учун уларнинг ҳар иккисидан кўплаб қуч-ғайрат, саъй-ҳаракат талаб этилади. Эгизак буржида таваллуд топганлар Ўқотар жуфтларининг хатти-ҳаракатини танқид қилишга мойил бўладилар. Ҳар иккиси ҳам эрксеварлик хусусиятига эга. Ўзаро никоҳда тушунмовчиликлар учрайди. Агар бу белгидаги шахс Жавзо ойининг учинчи 5ш кунлиги даврида туғилган
бўлса, Ўқчи белгисида таваллуд топганлар билан курган турмуши кўнгилдагидай бўлади. Биринчи ва иккинчи ўн кунлигида туғилган бўлса, улар билан турмуш қуриш тавсия этилмайди. Ўзаро узоқ йиллар бахтли оила бўлиб яшашларига кафолат йўқ. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

ЭГИЗАКЛАР – ЖАДИЙ. Така белгисидагилар билан қучли севги асосида оила қуриши кутилади. Улар ўртасида буржлараро боғлиқлик бўлса-да, узоқ вақт бир оила бўлиб яшаш имконияти кам. Мутаассиб, эскича қарашларга мойил Жадий буржида туғилганлар эрксевар ва кўп хил тусланувчи Эгизакларга тоқат қила олмайдилар. Ўзаро боғлиқлик узоқ вақт бирга бахтли, уйғун яшаш имконини бермайди. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

 

ЭГИЗАКЛАР – ДАЛВ. Бу жуфтликнинг оилавий боғланиши ўзига хос бўлиб, уларнинг ўзаро турмуши олдиндан айтиш қийин бўлган муносабатлар билан кечади. Эгизак ва Далв буржида туғилганлар жўшқин ҳаёт ва саргузаштларга бой ҳиссиётлар ила бир-бирларига мос тушади.

ЭГИЗАКЛАР – ҲУТ. Мазкур буржларда туғилганлар ўзаро оилавий ришталар билан боғланганда, жинсий муносабатларда у қадар муаммолар юзага келмайди. Аммо Балиқ белгисида туғилганларнинг бой ҳиссиётла- ри, уларнинг гумондорлиги Эгизаклар белгисида туғилганларнинг таваккалчилиги, кўнглига келган ишни қилиш каби хусусиятлари билан келишиши қийин кечади. Бунинг оқибатида оилавий муносабатларда маълум тушунмовчиликлар юзага келади.
Жавзо буржнда Эгизаклар белгнси остида туғилган машҳур ва таниқли кишилар: Артур Конан Дойль, Б. Н. Чичерин, Жон Кеннеди, И.Н.Кожедуб, АброрҲидоятов, Саид Аҳмад, МукаррамаТўрғунбоева, Беназир Бҳутто, Абдулҳошим Исмоилов.

(Visited 2 624 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!