Гижжа Думалок куртлар

Гижжа Думалок куртлар

Гижжа Думалоқ қуртлар Одамда кўпроқ аскаридалар, острицалар, қилбош гижжалар, трихинеллалар (трихиналар) учрайди. Аскаридалар узунлиги 15-40 см. келадиган думалоқ чувалчанглардир, улар ингичка ичакларда яшайди. Аскарида тухумлари ахлат билан бирга ташқарига чиқади ва тупрокда ривожланади.

Бу гижжалар кўпинча тупроқдан (қўлини яхши ювиб юрмайдиган болаларга, айниқса, осон юқади), ювилмаган сабзавотлардан ўтади. Беморнинг иштаҳаси пасайиб, кўнгли айниб туради, уйқуси бузилади, тажангланади, баъзан ичи кетиб, қоринда оғриқ туради, айрим ҳолларда ичак тутилиб қолади. Ёш болалар инжиқ, паришонхотир бўлиб қолиши мумкин, мактаб ёшидаги болаларнинг эса жисмоний ва ақлий ривожланиши кечикади, хотираси сусайиб, ўзлаштириш қобилияти пасаяди; катталарда меҳнат қобилияти бузилади.

 

Острицалар узунлиги 3-12 мм. бўлган қуртлардир; ингичка ва йўғон ичакларда яшайди. Одамга оғиз ва бурунга тушган чанг орқали юқади. Острицалар ўрмалаб чиқиб, тухум қўяди ва орқа чиқарув тешигинингқичишишига сабаб бўлади. Острицалар одамга ифлос қўллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари орқали юқиши ҳам мумкин.

 

Киши гижжа юқтирмаслиги учун ҳожатга бориб келгач ҳамда уйқу олдидан ва уйқудан сўнг орқа чиқарув тешик атрофини ювиши, унга вазелин суртиб қўйиши тавсия этилади. Острицалар бўлса, трусик кийиб ухлаш керак (трусикни ҳар куни қайнатиб, дазмоллаш шарт). Баъзан беморнинг ичи кетади, ахлати бўтқасимон бўлади, уйқуси қочиб, тажанг, паришонхотир бўлиб қолади.
Қилбош гижжалар узунлиги 30-35 мм. бўлган ингичка чувалчанглардир; у кўричак ва йўғои ичакда яшайди.

 

Булар ҳам аскаридаларга ўхшаб юқади. Беморнинг дармони қурийди, қорни оғрийди, боши айланади, уйқуси нотинч бўлиб қолади.

Тринихеллалар (трихиналар) – узунлиги 4 мм. бўлган жуда майда чувалчанглар. Одамга трихина личинкалари чўчқа гўшти, гоҳо ёввойи ҳайвонлар гўштини овқатга ишлатганда юқади. Касаллик вақтида беморнинг кўз-қовоқлари шишиб, юзи керкиб туради, иситмаси чиқади, мушаклари оғрийди; баъзан оёқ ва қўл панжалари шишади.

 

Кўз қовоқлари шишгач, 1-3 кундан кейин ҳарорат кўтарилиб, кўз ҳаракатланганда оғрийди, қўл-оёқ, гавда, тил мушакларида ҳам оғриқ пайдо бўлади; баъзан тирсак ва тизза бўғимларининг ҳаракати бузилади, терига тошма тошади, меъда-ичак иши издан чиқиб, бош оғрийди, уйқу қочади ёки кишини мудроқ босаверади.

(Visited 1 971 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!