ЧЕКИШНИНГ ПОТЕНЦИЯГА ТАЪСИРИ

Spread the love

ЧЕКИШНИНГ ПОТЕНЦИЯГА ТАЪСИРИ

ЧЕКИШНИНГ ПОТЕНЦИЯГА ТАЪСИРИ Чекиш — эркаклар орасида энг кўп потенция билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадиган ва импотенцияга олиб келадиган сабаблардан биридир. Эрекциянинг ёмонлашуви кўпинча чекиш туфайли юзага келади.


Чекиш потенцияга қандай таъсир кўрсатади?

1. Чекувчи эркак организмининг барча қон томирлари, шу жумладан закар ва кичик чаноқ бўшлиғи аъзоларининг томирлари ҳам, никотин таъсири остида, сиқилади. Бу эса закарнинг қон билан тўлишининг бузилишига ва натижада етарли эрекция пайдо бўлмаслигига олиб келади.

2. Чекиш эркаклик гормони — тестостероннинг камайишига ва бунинг оқибатида потенциянийг сусайишига олиб келади.

3. Чекувчилар чекмайдиган эркакларга нисбатан юрак-қон томир тизими касалликларига бир неча баробар кўп учрайдилар. Ушбу беморларнинг кўпчилиги эса, табиийки жинсий томондан заиф бўладилар.

4. Чекиш гипертония ва қандли диабет ривожланиш хавфини оширади. Бу касалликларнинг энг кўп учрайдиган аломатларидан бири эса импотенциядир.

5. Чекиш моякларда ишдаб чиқарилаётган сперманинг сифатига салбий таъсир кўрсатади:

• Сперма суюқлашади;

• Сперматозоидлар кам қаракатчан бўлиб қолади;

• Сперматозоидларнинг ДНКси ўзгаради.

6. Чекиш нуқсонли фарзанд туғилиши хавфини оширади.

Чекишни ташлагандан сўнг потенция қандай бўлади?
Чскишни энди ташлаганларда кўпинча қуйидаги аломатлар пайдо бўлади:

• Жахддорлик;

• Уйқучанлик;

• Иштаҳанинг ошиши;

• Балғамли йўтал;

• Паришонхотирлик ва ҳ. к.

Бундай фонда бутун организм кучсизланган бўлиб, эҳтимолки, потенция ҳам суст бўлиши мумкин. Аммо маълум бир вақт ўтгач (ҳар кимда ҳар хил), чекишни ташлашнинг ижобий белгилари кўрина бошлайди. Булар:

• Эркин нафас олиш;

• Йўталнинг йўқолиши; 9

• Ўзини яхши ҳис қилиш;

• Умумий соғликнинг яхшиланиши;

• Потенциянинг кучайиши.
Келажакда импотент бўлишни ва эрекция билан боғлиқ муаммоларга дуч келишни хоҳламаган ҳар бир эркак чекишдек зарарли одатдан тезроқ ва бутунлай қутилиш керак.

(Visited 139 times, 2 visits today)

Related posts