BUZOQ BURJI SEVISHGANLAR

BUZOQ BURJI SEVISHGANLAR

BUZOQ BURJI SEVISHGANLAR САВР – ЭГИЗАКЛАР. Ушбу буржда туғилганлар ҳам ўзаро зиддиятли хусусиятга эга. Дастлабки оилавий муносабатларда бир-бирларини қизиқтир- салар-да, ўзларидаги қарама-қаршиликларни сеза бошлайдилар. Жинсий муносабатларда ҳам бу қа- рама-қаршиликлар намоён бўлади. Ўзаро оила қуришлари тавсия этилмайди.

САВР – САРАТОН. Ўзаро уйғунлик мавжуд. Ўзгарувчан ва хаёлпараст Қисқичбақа белгисидагилар Зшун Савр буржида туғилган жуфтлари ишончли ҳамроҳ бўла олади. Жинсий муносабатларда ҳам ўзаро бир-бирларига ҳузур бахш эта оладилар. Улар ўртасида қурилган оила бахтли оиладир.

САВР – АСАД. Улар ўртасида қурилган оилада бирмунча мураккабликлар бўлади. Бузоқ белгисида- гилар Арслон буржида туғилган жуфтларига бзшсуни- шларига тўғри келади. Жинсий муносабатларда ҳам Арслон жуфтининг хоҳишини бажаришлари лозим. Акс ҳолда ўзаро зиддият кучаяди.

САВР – СУМБУЛА. Ушбу жуфтлик ўзаро ўхшаш бўлса-да, айрим тафовутлар мавжуд. Париларга нисбатан Савр буржида туғилганлар анчайин ёрқинроқ намоён бўлади. Айниқса, жинсий муносабатлар- да бу ўз исботини топади. Париларнинг танқидга мойилликларига нисбатан Савр буржидагилар ваз- минлик билан жавоб берадилар. Оила қуришлари тавсия этилади.

САВР – МБЗОН. Ўзаро уйғун тушадиган жуфтлик. Жинсий муносабатларда Савр буржидагилар пешқадамликни қўлга оладилар. Оилавий турмушда бир-бирларининг камчиликларини тўлдирадилар.
Савр буржида туғилганлар Тарози белгисидагиларни қаттиқ севиб қолиш ҳоллари учрайди. Узоқ вақт бахтли яшахнлари кутилади. Оила қуришлари тавсия этилади.

 

САВР – АҚРАБ. Ўзаро оилавий турмушда мурак- кабликлар мавжуд бўлади. Ушбу буржда туғилганларни ўзаро жинсий муносабатлардаги яқинлик узвий боғлайди. Оилавий турмушдаги муаммолар Саврнинг қайсарлиги, Чаён белгисидагиларнинг мустақиллиги, ўзбилармонлиги каби омиллар туфайли юзага келади.

САВР – ҚАВС. Ушбу жуфтликда ҳам ўзаро тушун- мовчиликлар учрайди. Савр буржидагиларнинг худбинлиги Ўқотарларнинг эрксеварлиги билан муроса қила олмайди. Ўзаро жинсий ўхшашлик уларни маълум вақт муросада бўлишини таъминласа-да, вақт ўтиб, Ўқотарнинг тоқати тоқ бўлади, Савр буржидагиларнинг эса сабр косаси тўлади. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

САВР – ЖАДИЙ. Ушбу буржда туғилганлар жфт ўртасидаги оилавий ҳаёт жўшқин эҳтирослар асосида эмас, балки ўзаро жинсий мувофиқлик, ўхшашлик асосида кечади. Кундалик муносабатларда Така белгисидагиларнинг «ичимдагини топ» қабилидаги хусусиятлари Савр буржидагиларнинг қўнглига хуш ёқмайди. Вақт ўтиши билан Жадий буржидагиларнинг ўз жуфтига нисбатан ишончлари ортиб боради ва бу муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлади. Шу тариқа оилавий уйғунлик рўёбга чиқади. Оила қуришлари тавсия этилади.

САВР – ДАЛВ. Улар ўртасидаги оилавий муносабатлар узоққа бормаслиги мумкин. Чунки турмуш муаммоларига ақлий ёндашувни талаб қилувчи Далв буржида туғилганлар Савр буржидаги жуфтининг талабчанлиги ва қайсарлиги каби хусусиятларигадош бериши жуда қийин кечади. Агар Савр буржида туғилган жуфти Сув қуювчини жинсий эҳтирослари билан ўзига ром эта олса, маълум муддатда ўзаро муносабатлардаги уйғунлик сақланиб туради. Аммо бу уйғунлик узоққа бормайди.

САВР – ҲУТ. Бу жуфтлик ўртасида ўзаро уйғунлик мавжуд. Оилавий муносабатларнинг, айниқса, нозик масалалардаги эҳтиросли мулоқот, уларнинг оилавий уйғунлигини таъминлашга хизмат қилади. Бундай муносабатларда Савр буржидагилар Балиқ белгисидагилар устидан тўла ҳукмронликка эришадилар. Ҳут буржида туғилганлар эса ўзларининг ўта жўшқин эҳтирослари билан жуфтларини ром этадилар. Оилавий муносабатлар узоқ ва ҳар иккисига ҳам ёқимли лаҳзаларни туҳфа этади. Оила қуришлари тавсия этилади.

Савр буржнда Сигнр (Уд) белгиси остида туғилган машҳур ва таниқли кишилар: Умар Ҳайём, Оливер Кромвель, Уильям Шекспир, Елизавета II, Екатерина II, Робеспьер, Оноре де Бальзак, И.Кант, К.Маркс, Зигмунд Фрейд, П.И. Чайковский, В. И. Ленин, Гарри Трумен, А. Д. Сахаров, Ғафур Ғулом, Яҳё Ғуломов, Аббос Бакиров, Уйғун, Таваккал Қоди- ров, Ботир Зокиров, шоир Муҳаммад Юсуф, Зулайҳо Бойхонова ва бошқалар.

(Visited 966 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!