Axlat va siydik sasiqligini davolash

АХЛАТ ВА СИЙДИК
САССИҚЛИГИНИ ДАВОЛАШ
У хилтларнинг сабаблари сасиш хусусиятига эга нарсалар: саримсоқпиёз, тухум, ачиган овқатлар, ачиган балиқ ва ачиган меваларни истеъмол қилишдан пайдо бўлади. Булардан бўлган сассиқликни ҳазмни яхшилайдиган ва чиқиндиларни терига ва сийдикка йўналтирадиган нарсалар билан кеткизиш мумкин. Масалан, сариқ йўнғичқанинг 500 граммини 5 литр сувда 15 минут қайнатиб, 3 маҳал 200 граммдан ичилса, тер ва сийдикнинг, ахлатнинг саситиб чиқишини, бадбўйлигини кеткизади.

Хушбўй узум сиркаси ҳам ахлатдаги ва сийдикдаги қаттиқ бадбўйликни кеткизади. Ахлат сассиқлигининг сабаблари сийдикнинг сассиқлигига ҳам сабаб бўлади. Зарчўба, рўян ва кийик ўтидан 10 кун 3 маҳал чой қилиб ёки қайнатиб овқатдан 1 соат олдин ичилса, бадбўй ҳидлар кетади. Сийдик юргизувчи дорилар ҳам бунга сабаб бўла олади, чунки улар баданни хушбўй қилади. Ахлат, ел ва сийдик сасишига қовуқдаги яралар ҳам сабаб бўлади.
Юқорида келтирилган муолажалар бу иллатларга етарлича шифо бўлади.

(Visited 287 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment