АСТМА КАСАЛЛИГИНИНГ ДАВОСИ

ДИҚҚИНАФАС (АСТМА) КАСАЛЛИГИНИНГ ДАВОСИ
Нафас йўли касалликлари ичида дунёда энг кўп тарқалгани диққинафас (астма) касаллиги ҳисобланади. Бу дардга ҳамма ёшдаги одамлар, ҳатго, чақалоқлар ҳам чалинуши мумкин. Бу касаллик инсон ҳаёти учун хавфли бўлиб, кўп йиллар мобайнида аста-секин шаклланиб боради. Инсоннинг асосий нафас йўли кекирдак бўлиб, у найга ўхшап узунлиги 9-12 см, доираси 2 см.га яқин бўлади. Кекирдак кўндаланг ярим халқа шаклдаги эгилувчан қақирмачокдардан ташкил топган бўлиб, у тоғай деб аталади. Кекирдакнинг пастки қисми иккига бўлиниб, шохчаланиб кетади. Бу шохчалар замонавий (табобатда) тиббиётда бронхит деб аталади.
Касалликка чалинган одам кекирдагининг ва бронхитларнинг ички деворларига балғамлар, шилликдар ёпишиб ялиғланади, ҳаво ўтишини қийинлаштиради. Бу ҳол ўз навбатида хуружли йўтални юзага олиб келади. Диққинафас – нафас олишнинг қийинлашуви, бўғилишдир. У оддий йўталишдан бошланиб бора-бора хуружли йўталишга айланади. Балғам чиқаради, томоқ орқали хириллаш, чийиллаш товушлари эшитилади. Беморга ҳаво етишмайди, айниқса, нафас чиқариш қийинлашади, кўкрак қафаси кенгаяди, бўйин, елка томирларига зўр келади. Оғиз, бурун‘қўлларда кўкаришлар пайдо бўлади, кўз катталашади.

Хуруж даврида беморнинг ички аъзолари ҳам қийин аҳволга тушади. Юрак тез уради, қорин шишади, буйрак фаолияти бузилади. Хуруж баъзан 50 дақиқагача давом этади.

Диққинафасга чалинган бсморлар ётиб ухлолмайди. Бу ҳолда унинг умуртқасига оғирлик тушади. Баъзан хуруждан сўнг ҳушдан кетади, томир уришининг бузилиши юзага келади. Хуруж тутганда оёқни ерга осилтириб ўтириш лозим. Уй ҳавоси тоза бўлиши шарт. Акс ҳолда бурунга зўр келиб кучли яллиғланиш юз беради. Томоқ қизариб, ангина катталашиб кегади.

Касаллик кўиинча йилнинг совуқ фаслларида кучаяди. Касалликнинг баъзи турлари наслий бўлиши мумкин. Қуруқ иссиқ мижозли одамлар дардга кам чалинади. Касални даволаш жараёни оғир кечади. Чунки, бу дард «ўжар», «инжиқ»лиги туфайли даволовчидан жиддийликни, матонатли-қаноатли бўлишликни ва фидойиликни талаб қилади.

Диққинафас билан оғриган одам доим ўзини хавф остида сезади, қўрқув босади, нажот истайди. Диққинафас касалининг келиб чиқиш сабабларига кўра бир неча тури бўлиб,бемор қуйидаги нарсалардан сақланади:
1.    Уй чангидан (гилам, шолча, кигиз чангларидан) қочиш.
2.    Ўсимлик гулининг чанги, ҳидидан қочиш.
3.    Полиз маҳсулотларидан, мева-сабзавотлардан ейди.
4.    Ҳайвонлардан, қушлардан, овқатдан, сутдан, кана, су- варак ва қалампирдан эҳгиёт бўлади.
5.    Дорилардан тийилади.
6.    Ишлаб чиқариш ашёлардан, тўқимачилик матолардан қочиш керак.

Ҳатто ғам ташвишларининг кўпайиши ҳам инсои диққинафас қилади.
Шунинг учун уй жиҳозларини тез-тез тозалаб туриш, ҳўл латта билан аргиш лозим. Ёстиқлар, парлардан эмас, пахтадан бўлгани яхши. Уйнинг ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш лозим. Китобларни ойна жавонларда сақлаш, спиртли ичимликлар ичиш, чекиш шахсий гигиенага эътибор бермаслик, яқин қариндошларнинг бир-бирига қиз олиб; қиз беришлари диққинафас пайдо бўлишига шароит туғдиради.

Диққинафас касаллиги иккига бўлинади: юқумли ва юқмайдиган. Доимийликка ўтган диққинафас касали ҳам бўлади. Унда йўтал ва хуруж бўлмайди. Диққинафас билан касалланиш, шунингдек, шамоллаш билан ҳам кўпинча балғамли бўлади. Биз айни шамоллаш турига тўхтаймиз.

Халқ табобати бу касалликни даволашда кўп асрлик таж- рибага эга ва ҳар қандай кўринишини ҳам даволай олади. Даволаш усуллари хилма-хил ва дори-дармонлари ҳам кўп. Табиб муайян касални ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, даволаш усулларидан бирини танлайди ва бу усул мос келадиган дори- дармонлар рўйхатига тушади. Даволаниш жараёнида табиб усулни ҳам, дори-дармонларни ҳам ўзгартириш мумкин.
Даволаниш усули:

1.    Йил фаслининг қандай бўлишидан қатъий назар, бемор эрталаб суви қочган ноннинг ҳар бир тишламига асал суртиб истеъмол қилиш, жийда пўстлоғидан ёки наъматакдан 3 маҳал чой қилиб ичиши лозим. Эрталаб иссиқ овқат истеъмол қилиш мумкин эмас.

2.    Тушлик овқат шолғом кўп суюқ овқат бўлгани яхши. Суви
қочган нон, ҳамма мевалар ва сабзавотларни истеъмол қилиш мумкин.    ,

3.    Хамирли суюқ овқатлар, қовурма овқатлар, қази, сут, кабоб, шўр ва аччиқ нарсалар мумкин эмас.

4.    Ширинликлар, қандолатчилик маҳсулотлари, музқаймоқ ва совуқ нарсалар ейилмайди.

5.    Кечки овқат қандай бўлишидан қатъий назар бемор овқат билан бирга бир боғ кўк пиёз ёки саримсоқ пиёз истеъмол қилиши шарт.

6.    Овқатлар, асосан, сувда, буғда пишган ва димламалар бўлсин.

7.    Қатиқ, қаймоқ, сариёғ, творог мумкин.

8.    Касал ичадиган чойлардан бири қайнатилган ўрик суви бўлмоғи керак. Кўк чой, ҳамда чалоп ичиш мумкин.

9.    Совуқ овқатлар, совуқ сувда ювиниш, бош кийимсиз юриш, кўп ухлаш мумкин эмас. Диққинафас касали билан бетобланган одам кунига 4-5 марта енгил овқатлар билан овқатланиши керак. Шунга кўра эрталабки иккинчи чой ичишда сариёғдан ширчой ичиши лозим. Овқат билан ҳар куни, албатта, бир боғ кашнич истеъмол қилиш керак. Суюқ, қуюқ овқатларга нўхат солинган бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Қуруқ мевалар қаторида ҳар куни 4-5 ёнғоқ истеъмол қилиш шарт.
Даволаниш:

1.    Оёқни ҳар куни иссиқ сувда буғлаб, сўнг оёқ тагига кечаси асал суртиб, боғлаб ётиш. Эрталаб оёқ тагини иссиқ ҳўл латта билан артилади.

2.    Ҳар куни иккала кўкракларга, кўкрак ва тиззаларга эри- тилган қора қўчқор думба ёгидан суркаб, ишқалаб едирти- риб, ўралиб ёгилади.

3.    Куз, қиш ва эрта баҳор фасли бўлса, кечаси сандал ичида ётиш керак.

4.    Ёз фасли бўлса, кундузи баданни яланғочлаб, навбат билан олди-орқани қуёшда тоблаб, қорайтириш керак. Ёки офтобда бирон иш қилиш керак. Офтобга чиққанда қагиқ ичиб олиш ва яланғоч баданга доғ қилинган пахта ёғи суртиб олиш лозим.

5.    Қиш фаслида бўлса ҳафтада 2-3 марта исириқ қайнатмасида 40 дақиқа ванна қилйш лозим. Бунинг учун бир боғ исириқни 10 литр сувда 20 дақиқа қайнатиб, суви тугагунча қайга-қайга иситиб ванна қилиш шарт. Куз ва қиш фаслида кечаси ванна қилиш керак.
Шу юқорида айтилганлар тўла бажарилса, бемор бу дарддан бутунлай тузалиб кетади.

(Visited 12 011 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!