Гижжа Аскаридоз

Гижжа Аскаридоз

Гижжа Аскаридоз Одам аскаридоз (думалоқ чувалчанг)лари маълум зоналарга тўғри келади. Улар абадий музлик зонасида бутунлай йўқ, чўл ва чала дашт зоналарда кам учрайди. Аскаридоз тарқалиши аскарида тухумларининг ривожланиши ва яшовчанлиги табиатга боғлиқ.

 

Аскаридоз тез тарқаладиган зоналарда жиддий муаммони келтириб чиқаради. Аскаридоз – нематодалар (думалоқ қуртлар), яъни аскаридалар келтириб чиқарадиган касаллик. Улар одамнинг ингичка ичагида текинхўрлик қилади. Паразитнинг узунлиги 15-40 см.га етади. Одам аскаридалари оралиқ хўжайинсиз ривожланади.

Паразитнинг ягона хўжайини одам ҳисобланади. Одам организмида етилган аскаридалар ингичка ичакда яшайди. Улар ёй ёки доира шаклида. ўралиб, ўз танаси сирти билан ичак деворига
ёпишиб олади. Аскаридалар жуда кўп юқса, улар ичак девори бўйлаб кучала тушиб ёки чўзилиб олган ҳолда жойлашади. У ўз хўжайини ҳисобига озиқланади.

Аскаридалар ўз наслини жуда ардоқлайди. Уларнинг тухуми бешта қобиққа ўралган, бу ҳолат эса шаклланаётган личинкани мустаҳкам ҳимоя қилади. Ташқи қобиғи жигар ранг бўлади. Бу пигмент аскарида тухумларига тушадиган бевосита қуёш нурларини ютиши билан пайдо бўладиган қуртни ҳимоя қилади.

Аммо ривожланаётган личинка учун иссиқлик жуда зарур. Тухумда ҳаракатчан личинканинг яхши ривожланиши учун энг қулай ҳарорат 24-26 даражани ташкил қилади. Унинг етилиши учун ана шундай иссиқлик ва етарли тупроқ намлигида уч ҳафта вақт талаб қилинади. Аскарида тухумлари учун оддий «макон» тупроқ ҳисобланиб, ўша жойда ривожланади ва одамга юқумли бўлиб, катталашади.

 

Ана шу тухумлар ўз хўжайини – одамни кутиб тупроқда 10 йилгача ҳаётчанлигини сақлаши мумкин.
Ўзбекистоннинг саҳий ери баҳордан то кеч кузгача етарли миқдорда сабзавот ва мевалар беради. Табиийки, «Қайси сабзавот, мевалар одамнинг аскарида билан зарарланиш объекти сифатида хавфли бўлиши мумкин?» деган савол туғилади.
»

Юқорида тупроқ аскарида тухумлари учун «макон»дир, дейилди. Демак, одамга касаллик юқтирувчи энг хавфли сабзавот ва меваларга ер остида (сабзи, пиёз, саримсоқ, редиска) ёки ер устида ўсувчи (қулупнай, бодринг, помидор, шовул, укроп, петрушка, кашнич) сабзавотларни киритиш лозим.

 

Сабзавот ва меваларни ювмасдан истеъмол қилганда етилган аскарида тухумлари одам оғзига кириб қолади. Ошқозон ва ичакда тухум қобиқлари ёрилиб, ундан қуртсимон личинкалар чиқиб, ичак деворини пармалаб, қон томирларига ўтади. Личинка қон айланиш системаси орқали жигарга, юракка, ундан одам ўпкасига келади.

 

Личинка кекирдак ва халқумга тушади. Оғиз бўшлиғида сўлак ёки овқат билан бирга ютиб юборилади. Шу тариқа личинка яна ошқозонга тушади, ундан ингичка ичакка ўтади ва 63-84 кундан кейин личинка 40 см. узунликдаги етилган аскаридага айланади.


Урғочи аскарида жуда кўп, яъни суткасига 200 дан 250 мингтача тухум қўяди. Тельминтолог олимларнинг ҳисоблашларича, аскаридалар одам организмига умрининг охиригача 27-50 миллионтагача тухум қўяр экан.

Одатда, одам организмида бир неча аскарида текинхўрлик қилади. Баъзан улар сони ўн ва юзтача қуртни ташкил қилади. Бу ҳолда аскаридалар овқат ҳазм қилиш йўлларида юриб, ичак деворини пармалаши мумкин. Ичаклардан овқат ўтмай қолиши ёки текинхўрлик қилинган жойнинг (жигар, бош мия) бузилиши оқибатида аскаридоз касаллигининг ўлимга олиб келган ҳоллари маълум.

Бундан минг йил муқаддам византиялик врач Эгинский аскаридозни қуйидагича тасвирлаган
эди: «Ичагида аскаридалар бор одамлар ичак ва ршқозонда оғриқ сезади, қуруқ йўтал, баъзан ҳиқичоқ тутади. Уйқуси юраги қаттиқ уриш, чўчиб тушиш ва бақириб юбориш билан ўтади, кейин бемор яна уйқуга кетади. Болалар сабабсиз кавшаниб, тилини чиқаради, тишини ғичирлатади, кўзини юмиб жим ўтиради.

 

Уларнинг тинчлиги бузилса, жуда хафа бўлишади. Баъзан аскаридалар ошқозонга тушиб қолса, кўнгилни айнитади, зирқираган оғриқ ва овқатдан жирканиш пайдо бўлади. Аскаридоз билан оғриган беморларни овқат ейишга мажбур қилинса, улар зўрға ютадилар ёки қайтариб ташлайдилар».

 

Аскаридоз Ўзбекистонда жуда нотекисг тарқалган. Тоғ ва тоғ ёнбағрида яшовчи аҳоли орасида бу касаллик тез-тез учраб туради.
Самарали тадбирларни амалга ошириш натижасида одамнинг аскаридоз билан оғриши тобора камайиб бормоқда.

 

Аскаридозни халқ табобати йўли билан даволаш
Бу касалликни ҳам халқ табобати усули бўйича 4 босқичда даволаш мумкин:
1- босқич. 3 бўлак саримсоқпиёзли 1 пиёла қайнатилган илиқ сув наҳорга ичилади. Даволаш муддати 3 кун.
2- босқич. Дастарбош гиёҳи, бўйимодарон, эрман, қалампирмунчоқ. Тенг миқдорда олинган аралашмадан 1 ошқошиқ олиб, 1 литр қайноқ сувга солиб дамлаймиз. Ҳар куни 3маҳал, овқатдан олдин 1 пиёладан ичиш тавсия этилади.

3- босқич. Дастарбош ва бўйимодарондан 1 ошқошиқ олиб, аралаштириб, 1 литр қайноқ сувга солиб, 5 дақиқа қайнатамиз. 3 кун кечқурун ҳуқна қилиш керак.

4- босқич. 1. Ошқовоқ уруғини майдалаб, 1 ошқошиқдан кунига 3 маҳал истеъмол қилинади. Даволаш муддати 3 кун.

2. Ярим литр сутни қайнатиб, унга 2-3 бўлак саримсоқпиёзни майдалаб солинг, 10 дақиқа оловда турсин. Кейин илиқ ҳолатда кечқурун ҳуқна қилинг. Даволаш муддати 1 ҳафта.

3. Ошқовоқ уруғини пўстидан ажратиб, ҳар куни эрталаб 30 донадан истеъмол қилинг. Тушлик ва кечқурунги таомга тайёрланадиган аччиқ- чучукка кўп миқдорда саримсоқпиёз қўшинг.
Ўспирин йигит-қизларга бутерброд устига майдаланган саримсоқпиёз ва туз сепиб, едириш лозим. Тушликкача ҳеч нарса истеъмол қилмаслик керак.

4. Бир дона ўртача катталикдаги пиёзни майдалаб, устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 12 соат тиндириб қўйилади. Сузиб олиб, 4 кун давомида 2 маҳал ярим стакандан ичилади. Бу гижжаларнинг острица ва аскаридалар турини яхши ҳайдайди.

5. Оққайин куртакларидан бир ошқошиқ олиб, кечқурун термосга солинг, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал 50 г.дан овқатдан ярим соат олдин ичилса, гижжаларнинг острица ва аскарида турларини ҳайдаб туширади.

6. Ёз, куз ойларида Ўзбекистон ҳудудида саримсоқпиёз ғарқ пишган пайт овқатланишдан олдин,. албатта, 2-3 бўлак сармисоқпиёз истеъмол қилинг.

7. Яхши самаралардан яна бири сули дамламасидир. У ҳам гижжаларга қарши яхши восита. Бунинг учун сулини 3 ошқоц1иқ олиб, 1 литр совуқ сувга солиб, эрталабгача қўйиб қўйилади.

(Visited 6 588 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!