АНОРНИНГ ХОСИЯТЛАРИ

Spread the love

1.    Аччиқ анор сувини 10 кун 3 маҳал 3 ош қошиқдан ичилса, балғам даф бўлади. 2. Ширин анор сувига баравар асал қўшиб, 10 кун 3 маҳал қулоқ ярасига суртилса, (парҳези билан) тузалади, бегумон.

3.    Ширин анор суви 10 кун 3 маҳал 3 ош қошиқдан ичилса, меъда иллати кетади.

4.    Аччиғининг сувини 8 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, сийдик ҳайдайди.

5.    Аччиқ анор сувини 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, эркаклик уруғини кўпайтиради.

6.    Аччиқ ва ширин анорнинг сувини тенг қушиб, 15 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, хафақон касаллигини танадан бегумон ҳайдайди.

7.    Анор пўчоғининг 100 граммига 1500 грамм сув қўшиб, 30 дақиқа мил-мил қайнатиб, 5 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, ич оғриғи ва ич кетиши касаллигига фойда қилади.

8.    Ёввоий анор гулининг 20 граммига 50 грамм тоза асал қўшиб, 8 кун 4-5 маҳал яра бўлган милкларга ва қимирлаган тишларга суртиб, 15 дақиқа оғизда тутиб турилса, бу икки иллат ҳам тузалади, бегумон. Худди шундай қилиб гулининг қайнатмасини оғизга олиб, 15 дақиқа ғар-ғара қилинса ҳам, милк ва тиш қимирлашлар тузалади.

(Visited 179 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment