Алоэ ва отқулоқ дамламаси

Алоэ ва отқулоқ дамламаси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 чой қошиқ чистотел, 1 ош қошиқ отқулоқ барги. Тайёрлаш усули ва кўллаш Ўтларни қайнатасиз, 10 дақиқа тиндириб қўясиз ва сузиб оласиз.
Ушбу шарбатни 1 соат мобайнида майда хўпламлар билан ичасиз.
Ю.Алоэ ва мингяпроқ дамламаси Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 чой қошиқ мингяпроқ,
1 чой қошиқ чистотел.
Тайёрлаш усули ва қўллаш Ўтларни қайнатиб, 1 соат тиндириб қўясиз ва сузиб оласиз.
Ушбу шарбат кунига 4 маҳал овқат олдидан чорак стакан микдорда истеъмол қилинади.
П.Алоэ ва момақаймоқ дамламаси Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 чой қошиқ шифобахш момақаймоқнинг толқонланган илдизи, 1 чой қошиқ чистотел ўти.
Таиёрлаш усули ва кўллаш Ўтларга қайноқ сув солиб, 8 соат тиндириб қўясиз. Шундан сўнг сузиб оласиз. Ушбу шарбат кунига 4 маҳал овқат олдидан чорак стакан микдорида ичилади.
Шифобахш мойчечак илдизи ўрнига унинг баргидан чиққан ширадан фойдаланса ҳам бўлади.
12.0вқат ҳазм қилиш органлари ва таносил тизими касалликларига қарши воситалар
Ич қотишга қарши асалли алоэ шарбати Керак бўлади 100 гр алоэ барги, 4 ош қошиқ асал. Тайёрлаш усули ва кўллаш Алоэнинг янги кесилган баргини икки хафта совутгичда сақлаб, сўнг шарбати сиқиб олинади ва асал билан аралапггирилади.
Сурункали ич қотиш рўй берганда овқатдан 30 дақиқа олдин ушбу аралашма 1 ош қошикдан тановвул қилинади. Икки кундан кейин унинг микдори ярмига қисқартирилади.
13.    Алоэ ва чўл ялпизи дамламаси Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 2 ош қошиқ шифобахш чўл ялпизининг барглари, 2 ош қошиқ сариқчой (зверобой).
Тайёрлаш усули ва кўллаш Шифобахш ўт баргларини майдалаб қайноқ сув қуясиз. 30 дақиқа тиндириб қўйгач, аралашмани сузиб оласиз. Ушбу шарбатдан оғиз шилли!ҳ қавати ва милклар шамоллаши жараёнида оғиз бўшлиғини чайишда қўллаш тавсия этилади.

Бу касалликка қуйидаги усулни ҳам ишлатиш мумкин

14.    Алоэ ва лимонялпиз дамламаси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 8 чой қошиқ лимонялпиз, 2-3 ош қошиқ сариқчой.
Тайёрлат усули қўллаш Ўтларни майдалаб, қайноқ сув қуйилади ва 4 соат мобайнида тиндириб қўйилади. Сўнг шарбатдан оғиз бўшлиғи ва милкни чайишда фойдаланиш мумкин.

15.    Алоэ ва олча баргли сут дамламаси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ олча барги, 1 ош қошиқ сариқчой гули, 3 стакан сут.
Тайёрлаш усули қайноқ сутга олча ва сариқчой гулини солиб, қайнатиб оласиз ва 30-40 дақиқа суст оловда ушлаб турилади. Сўнг оловдан олиб, совутасиз, сузиб оласиз ва фильтрдан ўтказасиз. Кўллаш усули ҳар куни овқатдан сўнг 4 ош қошиқдан

3    маҳал ичилади. Охиргиси ухлаш олдидан истеъмол қилинади. Даволаниш курси 1-2 ой.
Қайнатма жигар касалликларига яхши таъсир кўрсатади.

16.    Алоэ ва лавлаги шифоси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 дона ўртача лавлаги,
4    ош қошиқ спиртли сариқчой настойкаси, 4 литр сув.  Тайёрлаш усули Лавлагини ювасиз, пўстини арггиб, майда тўғрайсиз ва кичикроқ кастрюлга соласиз. Сув қуйиб, қайнатиб оласиз ва юмшоқ бўлгунча пиширасиз. Сўнгра лавлагини чиқариб олиб, шарбатни сузасиз.

Унга сариқчойнинг спиртли настойкасини қўшиб, яхшилаб аралаштирасиз.
Қўллаш усули Жигар ва ўт пуфаги шамоллаган ва оғриган ҳолларда ҳар куни ярим стакандан ичилади.

17.    Алоэ қўпгалган арпабодён-ялпизли чой Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 3 чой қошиқ арпабодён уруғи, 4 чой қошиқ сариқчой, 1 ош қошиқ ялпиз барги.
Таиёрлаш усули Арпабодён уруғини ховончада майдалаб толқонланган сариқчой ва ялпиз барги билан қўшасиз. ҳаммасини қайнаб турган сувга дамлаб, қопқоғини беркитасиз ва 30 дақиқа тиндириб қўясиз. Сўнгра ушбу дамламани сузиб оласиз.

Қўллаш усули ҳар куни 7-8 марта оз-оздан хўплайсиз, орқасидан озроқ микдорда совуқ сув ичасиз. Бу шарбат ёғли овқатдан кейин, шунингдек, ёғли ва ўткир таъмли таомдан олдин чой каби шакар солиб истеъмол қилинади. Ушбу шарбатни жигар касалликларини олдини олиш, айниқса ирсий қусурлардан холи бўлиш учун ичиш мумкин.

18.    Алоэ ва мингяпроқ дамламаси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ майдаланган сариқчой ўти, 1 ош қошиқ мингяпроқ.
Тайёрлаш усули Ўтларни толқонлаб устига қайнаган сув қуйилади, идиш қопқоғини ёпиб 1 соат тиндириб қўйилади. Сўнг шарбат сузиб олинади. Қўллаш усули ҳар куни 1 ош қошикдан уч маҳал қабул қилинади.

19.    Юрак-томир касалликларига қарши картошка- ялпиз дамламаси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 дона картошка, 2 ош қошиқ сариқчой, 1 ош қошиқ ялпиз, 500 мл сув.

Тайёрлаш усули Ўтлар майдаланиб, устидан қайнаб турган сув қуйилади ва идиш қопқоғи ёпилиб, 2 соат қоронғу ва салқин жойда тиндирилади. Битта ўртача картошкани қирғичдан ўтказиб, шарбати сиқкб олинади. Совутилган қайнатмага картошка шарбатини солиб, яхшилаб аралаштирасиз.

Қўллаш усули Аралашмани кунига 5-6 марта овқатланишдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2-3 соат сўнг 2 ош Қошикдан истеъмол қилинади. Ушбу аралашмадан биринчи ва иккинчи босқичдаги гипертоник касалликларга, бош мия томирлари атеросклерозига қарши фойдаланилади.

20.    Алоэ ва дўлана дамламаси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 10 ош қошиқ дўлана, 3 ош қошиқ сариқчой, 3 литр сув.
Тайёрлаш усули ва қўллаш Дўлана ва сариқчойни сирланган кастрюлга солиб, қайноқ сув қуйилади, сўнг кастрюлни бирор иссиқ сақлайдиган нарса билан ўраб, 48 соат қўйиб қўйилади. Фурсат бўлгач, шарбат докадан ўтказилади.

Дўлана мевасини ҳам сиқиб, олинган сок шарбатга қўшилади. Ушбу шифобахш шарбат ҳар куни 4 маҳал овқатланишдан 15 дақиқа аввал ярим стакандан истеъмол қилинади. Бу қайнатма юрак стенокардия ва ишемик касалликларига қарши яхши воситадир.

21.    Ўтлар дамламаси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ сариқчой, 1 ош қошиқ аптека мойчечаги, 1 ош қошиқ қирқбўғин, 500 мл сув.
Таиёрлаш усули ва кўллаш Барча ўтларни идишга солиб, устидан қайнаб турган сув қуйилади ва 20 дақиқа тиндириб қўйгач, сузиб олинади. Ушбу дамлама юрак мускулларининг тортишиб қолиши холларида истеъмол қилинади.

Юқорида тайёрланган дамламанинг ҳаммасини бир кун мобайнида секин-секин ичишингиз керак бўлади. Энг яхшиси, дамламани ичиш чоғида оғизда бир неча лаҳза ушлаб турилса, самараси яхши бўлади. Даволаниш курси 7-10 кун. Дамламани истеъмол қилишнинг энг мақбули овқатланиш олдидан ва оч қоринга қабул қилишдир.

22.    Алоэ ва газанда настойкаси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 5 ош қошиқ янги газанда, 1 ош қошиқ сариқчой, 350 мл ароқ.
Тайёрлаш усули Газанда ўти ва сариқчойни эзиб, ароқ қўшилади ва шиша идишга қуйилади. ғопқоғини ёпиб, аввал 1 кун офтобда, сўнгра 5 кун қоронғу жойда тиндирилади. Настойка тайёр бўлгач, сузиб фильтрланади.
Қўллаш усули 2 чой қошикдан оч қоринга ва 2 чой қошиқ уйқу олдидан истеъмол қилинади. Настойкани фақат  совуткичда, бир ой мобайнида сақлаш мумкин. Ушбу дори гипертоник касалликларга қарши қўлланади.

23.    Жароҳатларга ва лат еганда фойда берадиган малҳамлар
Лат еган жойлардаги шишни бартараф этиш учун алоэдан шарбатлар тайёрлаш
Керак бўлади 100 гр алоэ барги, 200 гр шакар.

Тайёрлаш усули Алоэ баргларини майдалаб оғзи каттароқ шиша идишга солинади. Сўнгра унга тўлгунча шакар солиб, идишнинг оғзи дока билан ёпилади ва 3 кун тиндириб қўйилади.

Шундан кейин массани сиқиб шарбати чиқариб олинади ва сузилади.
Қўллаш усули Шарбатни кунига 3 маҳал овқатдан олдин 1 ош қошиқдан қабул қилинади.

24.    Алоэ ва тухум сариғидан малҳам Вақти ўтиб зўриқиб кетган чипқонларни даволаш учун қуйидагича тайёрланган малҳам яхши фойда беради. Керак бўлади 2 ош қошиқ сариқчой ўти, 3 ош қошиқ алоэ барги, 1 ош қошиқ мингяпроқ барги, 1 дона туҳум сариғи, 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи.

Тайёрлаш усули ва қўллаш Ўсимликлар аралашмасига қайноқ сув қуйиб 10-15 дақиқа тиндириб қўясиз. У совигандан кейин, туҳум сариғи, асал ва ўсимлик ёғи билан аралапггирасиз. Пахта тампонлари ёрдамида малҳамни лат еган жойга суртасиз ва 10-15 дақиқа тиндирилади. Вақт бўлгандан кейин малҳам илиқ сувда ювиб ташланади.

25.    Алоэ ва шифобахш Қоқиўт илдизи шарбати Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 2-3 чой қошиқ
майдаланган сариқчой ўти, 1 чой қошиқ қоқиўтнинг майдалангани.

Тайёрлаш усули Сариқчой ва қоқиўт илдизи устидан қайноқ сув қуйиб, қопқоқ билан беркитасиз ва 30 дақиқа тиндириб қўясиз. Сўнгра ушбу шарбатни сузиб оласиз.
Қўллаш усули Шарбат бир кунда чорак стакандан 3 маҳал овқатдан кейин қабул қилинади.

Агар бавосил шишлари ташқарига чиққан бўлса, сариқчой ва лавлагидан махсус малҳам тайёрлаш керак бўлади. Шуни ёдда тутиш лозимки, уйғунлаштирилган малҳамлар зарарланган жойларга янада самаралироқ таъсир кўрсатади ва яра ҳамда жароҳатларни тезроқ битказади.

26.    Алоэ, сариқчой ва тоғтерак япроқларидан малҳам тайёрлаш
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ сариқчой ўти, 1 ош қошиқ тоғтерак япроғи.
Тайёрлаш усули ва қўллаш Сариқчой ва тоғтерак япроғини майдалаб, озроқ илиқ сув қўшилади (бўтқа ҳолатига келгунга қадар), сўнгра салфеткани аралашмага тиқиб оласизда, сўнг уни бавосил шишларига 0.5 соат қўясиз.

Мабодо малҳам нохуш хис пайдо қилса, салфеткани олиб ташлайсиз ва илиқ сув билан оҳиста ювасиз. Орадан 2-3 кун ўтказиб муолажани такрорлайсиз.

Кейинчалик малҳамдан фойдаланишни камайтириб борасиз, фақат дардли жойни сув билан ювиб туриш керак бўлади. Гемарой шишлари аста —секин кичрайиб боради ва бутунлай йўқ бўлиб кетади. Ушбу восита бавосилиниг такрорланишига қаршилик кўрсатади.

27.    Алоэ ва лавлагидан малҳам
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 2 чой қошиқ майдаланган сариқчой ўти, 20 гр қирғичдан ўтказилган лавлаги.

Тайёрлаш усули Алоэ, сариқчой ва лавлагини бир хил ҳолатга келгунча қориштирасиз.
ғўллаш усулиТайёрланган малҳамни бавосил шишига қўйиб, устидан салфетка босасиз ва шу ҳолатда 30 дақцқа ўтирасиз.

Бу восита нафақат бавосил оғриғини қолдирибгина қолмай, балки шишни ичкарига қайтаради ҳам.

28.    Алоэли суртмалар сизни гўзал қилади
Алоэ ва сметандан суртма

Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ сметан, 1 ош қошиқ сариқчой шарбати, ярим чой қошиқ асал.
Тайёрлаш усули Асал билан сметанни қўшиб, сариқчой шарбати билан яхшилаб аралаштирасиз.
Қўллаш усули Тайёрланган аралашмани юзингиз терисига суртиб, 12-15 дақиқа кутасиз. Сўнгра суртмани аввал илиқ, кейин совуқ сув билан ювасиз. Бу суртма юз терисини ёшартириб, ажинларни силлиқлаштиради.

29.    Алоэ ва бақлажон суртмаси
Бу ҳам юз терисини ёШартиришга хизмат қилади.
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 50 гр бақлажон, 1 чой қошиқ асал, 2 ош қошиқ сариқчой шарбати.

Тайёрлаш усули ва қўллаш Бақлажонни ювиб, пўстини артасиз ва йирик қирғичдан ўтказасиз. Унга озроқ сариқчой шарбатидан ва алоэни қўшасиз. ғайнаган сув илиқлигида эритилган асални ва бошқа бирикмаларни ҳам қўшасиз. Тайёр бўлган аралашмадан аввал бироз юзингизга суртинг, суртма агар юзингизга яхши сингса, демак, қолган аралашмани ҳам суртасиз.

10-20 дақиқадан сўнг суртмани иахта тампони билан артиб ташлаб, юзингизни иссиқ сув билан ювасиз. Кейин эса муз бўлагини ишқалайсиз. Сочиқ билан артманг, ўзининг қуришига қўйиб беринг.

Шундан сўнг юзингизга қуруқ териларга мўлжаллаган ҳар қандай крем суртишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу суртмадан хафтасига 2-3 марта, бошқа суртмалар билан алмаштириб фойдаланишингиз мумкин.

30.    Алоэ ва лавлаги суртмаси
Гўзал бўлишнинг яна бир усули.

Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 дона лавлаги, 3 ош қошиқ янги сут, 4 ош қошиқ сариқчой шарбати.

Тайёрлаш усули ва кўллаш Лавлагини ювиб, 2 соат мобайнида қайнатасиз, сўнг совутиб, пўстини тозалайсиз. Майда қирғичдан ўтказиб, алоэни қўшасиз. Ушбу бўзқага янги сутни қўшиб, сариқчой шарбатини қўшасиз. ғоришмани яхшилаб аралаштирасиз. 10 дақиқа давoмида
юзингизга суртиб қўйинг. Сўнгра қайнаган илиқ сувда ювиб ташлаб, терингизга мос келадиган крем суртинг.

31.    Алоэ ва сабзи суртмаси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 дона ўртача сабзи, ярим стакан сариқчой ўтининг қуюқ дамламаси (200 мл^ сувга 40 гр ўт ҳисобида).

Тайёрлаш усули ва кўллаш Сабзини ювиб, тозалаЙ£иб ва майда қирғичдан ўтказасиз. Унга алоэ ва сар%3. 20 дамламасини қўшасиз. ҳосил бўлган бўтқани докцгя пахта солиб, юзингизга босасиз. Шу ҳолатда 15-20 дақиқа уи~,. тургач, юзингизни илиқ сув билан чайиб ташлайсиз.

32.    Алоэ ва картошка суртмаси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 дона картошка, ярим стакан сариқчой дамламаси.
Тайёрлаш усули ва қўллаш Картошкани тозалаб доирача шаклида юпқа қилиб кесасиз ва уни бир сутка давомида сариқчой дамламасига солиб қўясиз. Сўнгра картошкани эзғилаб юзингизга суртасиз. 20-25 дақиқадан сўнг суртмани илиқ сув билан ювиб ташлайсиз.

33.    Алоэ, сариқчой ва асал суртмаси Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 2 ош қошиқ асал, 2 чой
қошиқ сариқчой дамламаси, 1 дона туҳум сариғи. Тайёрлаш усули ва қўллашСариқчой дамламасига эритилган асал ва туҳум сариғини қўшиб бир ҳил ҳолатга келгунча аралаштирасиз.

Тайёр бўлган суртмани пахта тампони билан юзингизга суртасиз, фақат кўзингиз атрофига тегмайсиз. 20 дақиқадан сўнг юзингизни илиқ сув билан ювиб ташлайсиз ва юмшатувчи крем суртасиз.

34.    Алоэ ва бодринг суртмаси
Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 дона бодринг, 1 ош қошиқ сариқчой дамламаси, 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи.

Тайёрлаш усули ва кўллаш Бодрингни майда қирғичдан ўтказиб, унга сариқчой дамламаси ва ўсимлик ёғини қўшасиз. ҳаммасини яхшилаб қолицггирасиз. Ҳосил бўлган аралашмани бир текисда юзингизга суртиб чиқасиз, фақат кўз қовоғига тегмайсиз. 25-30 дақиқадан сўнг суртмани илиқ сув билан ювиб ташлаб, юзингизга юмшатувчи крем суртасиз.

37.    Алоэ, сливка ва сули ёрмасвдан суртма Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 50 мл сариқчой шарбати, 3 ош қошиқ сули ёрмаси, 1 ош қошиқ сливка.

Таиёрлаш усули ва кўллаш Сариқчой устидан қайноқ сув қуйгач яхшилаб беркитасиз ва 10 дақиқа салқин қоронғу жойда тиндириб қўясиз. Сўнгра шарбатни сузиб оласиз. (улар яхши бўкиши керак). Шундан кейин сливка ва алоэни қўшасиз. Тайёр бўлган аралашмани юзингизга суртиб, 30 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташлайсиз.

Ушбу суртма ажинларни кетказади, тери рангини яхшилайди, уни бахмалдай майин қилади.
Зв.Лимон-майонезли суртма

Керак бўлади 1 ош қошиқ алоэ, 1 ош қошиқ майонез, 1 ош қошиқ майдаланган сариқчой, 1 чой қошиқ лимон шарбати.

Тайёрлаш усули ва кўллаш Барча бирикмаларни қўшиб аралаштирасиз ва аралашмани юзингизга суртасиз. 20 дақиқадан сўнг суртмани илиқ сувга ботирилган пахта тампони билан тозалаб ташлайсиз. Ушбу суртма терини тарангланггиради, умумий ҳолатини яхшилайди.

(Visited 652 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!