ГАВДАНИНГ ҚУЙИ БЎШЛИҒИНИ ДАВОЛАШ

Spread the love

ГАВДАНИНГ ҚУЙИ БЎШЛИҒИНИ ДАВОЛАШ
1.    Меъда заифлиги. Алой, сунбула, беҳи, қудрат норин ва омилаларнинг ҳаммасидан икки дирҳамдан қўшиб, 100 грамм сувда секин 35-40 дақиқа қайнатиб, сузиб, 3 маҳал оч ҳолда
парҳези билан 2 ош қошиқдан ичилса, касаллик бегумон
тузалади.
2.    Меъда ва ҳазм бузуқлигини даволаш. Беҳи сувида қайнатиб қовурилган Кобул ҳалиласидан тўрт дирҳами, балила, омила, сиркада ивитиб қовурилган зира, арпабодиён, петрушка уруғларининг узум сиркасида 1 кун ивитиб, ялпиздан уч дирҳам, бир ярим дирҳам қизилгул, атиргулдан тўрт дирҳам, анор данагидан саккиз дирҳам, татимдан тўрт дирҳам ва сунбуладан бир дирҳам олиб, ҳаммасини қўшиб туйиб, 3 маҳал оч ҳолда капалаб, орқасидан иссиқ сув ичилса, касаллик даф бўлади.
3.    Меъдани кучайтирувчи дорилар. Алой суви, атиргул суви, олма суви, беҳи Суви ва тол сувининг ҳар биридан бир ҳиссадан, оқ ва қизилгул, заъфарон, анор гули ва омила шарбатининг ҳар биридан ярим ҳиссадан олиб, ҳаммасини қўшиб аралаштириб, 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 2 ош қошиқдан ичилса, меъда фаолиятини кучайтиради.
4.    Жигар қатгиқлиги. Ғуббак ва қудрат нориннинг қайнатмасини 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 50 граммдан ичилса, талоқ, жигар, қорин дами, ич қотиши, қон қусиш касалликларига фойда қилади.
5.    Истисқонинг бошланғич даврида янги туққан туянинг оғиз сути (туққандан кейин уч кун мобайнида соғиладиган сут)ни сабзавот сувлари билан оч ҳолда ичиш фойдали. Равоч илдизидан 1 дирҳам, заъфарондан 1 дирҳам, зарпечак уруғи ва семизўт уруғларининг ҳар биридан 1 мисқолдан олиб, ҳаммасини қўшиб, 15 кун оч ҳолда 3 маҳал 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан иссиқ сув ичилса, яхши фойда қилади. Парҳези: қатиқ, сут, мошли овқатлар, аччиқ, шўр ва совуқ нарсалар ейилмайди.
6.    Ичак шилиниши ва ундаги яраларни даволаш: Араб акасияси пўстлоғидан 25 мисқод, анор пўстидан 75 мисқол, мозидан 25 мисқол ва татимдан 75 мисқол олиниб, янчилиб, қўшилади, сирка билан аралаштирилади. Оч ҳолда 3 маҳал 1 чой қошиқдан капалаб, орқасидан қайноқроқ сув ичилади.
7.    Қорин дамлаши, ич кетишлар: арпабодиён, петрушка уруғларининг ҳар биридан 2 мисқолдан, ёввойи сабзи уруғи, сассиқ каврак илдизидан 4 мисқолдан олиб, янчиб, талқо- нини сув билан қориб, 3 маҳал оч ҳолда парҳези билан 1 чой қошиқцан ейилса, бу касалликлар бегумон тузалади.
8.    Орқа тешик бўшашиб, кўтан чиқиши: Мози, қалай упаси, араб акацияси, такасоқоллар қуритилиб, талқони орқа тешикка оз-оздан сепилиб боғланса, фойда қилади (10 кун 3 маҳалдан).
9.    Маъжун тошининг талқонини 12 кун 3 маҳал оч ҳолда бир таблеткадай капалаб, орқасидан иссиқроқ сув ичилса, буйракдаги тошлар майдаланиб тушади ва қайталанмайди. Жолинус айтади; «Мен буйраги касалланган кўп кишиларни биламан, улар шу дори билан даволаниб тузалиб кетганлар». Бу маъжун тошининг талқонини кўп кунлар истеъмол қилиш мумкин. У қуланж касалига учраганларга ҳам шифо бағишлайди, шунингдек, қовуқ касалликларини ҳам тузатади.
10.    Чаёндан тайёрланадиган дорилар: Бу дори буйракда пайдо бўлган тошларни майдалайди. Уни истеъмол қилган киши буйракда тош пайдо бўлишидан қутулади. Бу дори ўзининг мижози билан эмас, ҳиссаси билан таъсир кўрсатади.
Ўнта тирик чаён тутилиб, тоза темир қозонга солинади ва қозоннинг усти ёпилиб, хамир билан сувалади. Кейин ўчоқдаги ловиллаб турган чўққа қозонни қўйиб, бир кеча қолдирилади. Кейин чаён кули олиниб, бир идишга солиб қуйилади. Бу кул озгина узум шарбати ёки оз миқдордаги сирка билан аралаштирилиб ичилса, тошни майдалаб, сийдик йўли орқали бўлак-бўлак қилиб чиқаради.
11.    Томчилаб сийиш: 2 килограмм кунжутни тозалаб, оз- гина намакоб сепиб, қовуриб, сўнг унга баравар шакар қўшиб, туйиб, қоронғи жойда сақдаб, 3 маҳал оч ҳолда 3 ош қошиқдан ейилса, тайчилаб сийиш тузалади, жинсий алоқалар кўпайиб, яхшигина фойда қилади. Парҳези: ҳўл мевалар, аччиқ, шўр, нордон ва совуқ нарсалар ейилмайди.
12.    Олат қўзғалиши ва шаҳватнинг заифлиги. Пиёз уруғи- дан 2 дирҳам, таратезак уруғидан 4 дирҳам, ёввойи сабзи уруғидан 3 дирҳам, тозаланган кунжутдан 1 дирҳам, газанда уруғи ва каллақанддан 6 дирҳамдан олинади ва янчиб аралаштирилади. Бир ичиши 2 дирҳам бўлиб, сув қўшилган тилло шарбати билан 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади. (Тилло сувини заргардан олиш мумкин, сероб).
13.    Бошқа давоси: зарчўба илдизи, сигир сути ва сариёғларнинг ҳар биридан 3 ритлдан , таратезак уруғи, сабзи уруғи ва шолғом уруғларининг ҳар биридан 3 уқиядан олинади. Қуруқ дориларни янчиб. сут ва сғ билан аралаштирилади. Бир ичиши – 5 истор ёки 30 истор. Агар бу дорини сути кетиб, ёғи қолгунча қайнатилиб, кейин докадан сузиб, 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилса, жинсий қувват кўпаяди ва фойда қилади.
14.    Бошқа давоси: (Бу даво жинсий қувватни орттиради ва шаҳватни ниҳоятда кучли қўзғатади). Занжабил, узум, мурч, долчин, сунбул, мускат ёнғоғи, горчица, балзам уруғи, мускат ёнғоғининг қобиғи, қалампирмунчоқларнинг ҳар биридан 3 уқиядан олинади. Буларнинг ҳаммаси туйилиб, элакдан ўтказилади; асални қайнатиб, кўпиги олинади, сўнг талқон асалга қўшиб қорилади ва 3 маҳал оч ҳолда парҳези билан икки дирҳамдан ейилса, яхши фойда қилади.

(Visited 112 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment